Бу ҳужумларнинг буюртмачилари мустамлакачи давлатлардир

512
0

Бу ҳужумларнинг буюртмачилари мустамлакачи давлатлардир

Истанбулдаги “Рейна” тунги клубида янги йил байрамини нишонлаётганларга қарата уюштирилган ва 39 кишининг ҳалок бўлиши, 69 кишининг жароҳат олишига сабаб бўлган қуролли ҳужумга нисбатан ҳар тарафдан танқидлар ёғила бошлади. Ушбу ҳужумни қаттиқ танқид қилганлардан бири жаҳон уламолар уюшмасининг раҳбари доктор Юсуф ал-Қарзовидир.

“Истанбул Ортакўйда содир этилган террор ҳужумларини қаттиқ қоралайман. Туркиянинг хавфсизлиги бутун ислом дунёсининг хавфсизлиги демакдир. Туркияни йўқ қилиш истагида бўлган кучлар тинимсиз ҳужум уюштирмоқда. Турк халқи бирлашиб, уларга қарши турмоғи лозим”, дейди Юсуф ал-Қарзови ўзининг Twitter саҳифаси орқали билдирган танқидида.

Туркия диёнат ишлари вазири Меҳмет Кўрмаз ҳам тунги клубга уюштирилган ҳужумни танқид қилар экан, бу ҳужум ибодат хонага уюштирилган ҳужум билан бир хил эканлигини таъкидлади. “Бу бир вахшийликдир. Бозорларда ёки ибодат қилинадиган ерларда уюштирилган ғайриинсоний қирғин билан ўйин-кулгу ва кўнгил очар ерларда уюштирилгани қирғин ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ”, деди Кўрмаз.

Бу ҳодисадан қайғуга ботганлигини билдирган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний эса “Терроризмга қарши курашиб, барҳам бермас эканмиз, вирус каби барчани мубтало қилади” дея изоҳ берди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғон мазкур ҳодиса ҳақида баёнот берар экан, Туркия ўз фуқароларининг хавфсизлигини ва тинчлигини таъминлаш учун ҳар қандай ишни қилишга тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади. Президентга кўра, юрт тинчлигига қаратилган таҳдидлар ва ҳужумларни таг-томири билан қўпориб ташлашда Туркиянинг қарори қатъийдир.

Ҳизб ут-Таҳрир нафақат Туркияда, балки барча исломий диёрларда содир этилаётган қонли ҳужумлар ортида АҚШ ва ғарбдаги давлатлари турганлигини аввал бошдан такрорлаб келади. Ҳизб ут-Таҳрирга кўра, бундай террор ҳужумларининг ҳақиқий буюртмачилари, мустамлакачи кофир давлатлар эканига асло шубҳа йўқ.

“Шубҳасиз, террористик ҳужумларнинг асл буюртмачилари мустамлакачи кофир давлатлардир. Сиз бўлсангиз, ўшалар билан дўст тутиниб, иттифоқчилик қиляпсиз. Бас, улардан ҳисоб сўрамоқ вақти келди. Бу иш армия ва сиз ҳукмдорлар зиммангизда. Мудом мустамлакачилар билан дўст экансиз, айни муаммоларни ҳаргиз ҳал эта олмайсиз. Атрофга боқинг, кўрмаяпсизми, мустамлакачи АҚШ сизни аста-секин Эрон билан боғлаб оляпти. Аввалда Ироққа ҳукмрон бўлди, энди бўлса Сурияга. Курдистон Ишчилар партияси билан Демократик Иттифоқ партиясини қўллаб-қувватлаётганлар, уларни сизнинг кўз ўнгингизда қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника билан таъминлаётганлар айнан шу америкалик мустамлакачилардир”, дейилади Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркиядаги матбуот бўлими тарафидан чиқарилган баёнотларнинг бирида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here