Атамбаев расмий сафар билан Грузияга жўнаб кетди

550
0

Атамбаев расмий сафар билан Грузияга жўнаб кетди

 Президент аппарати ахборот сиёсати бўлимининг хабар қилишича, Алмазбек Атамбаев 12-13 кунлари расмий сафар билан Грузияда бўлади. Расмий сафари давомида Атамбаев Грузия президенти Георгий Маргвелашвили билан учрашади.

 Хабарга кўра, учрашувда икки томонлама алоқаларни мустахкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестиция ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш масалалари мухокама қилинади. Учрашув якунида бир қатор ҳужжатлар имзоланади.

 Грузияда икки кун бўлганидан сўнг Алмазбек Атамбаев 13-14 октябр кунлари иш сафари билан Арманистонга бориб, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) йиғилишида иштирок этади. Йиғилиш доирасида ташкилотга аъзо давлатлар Арманистон, Беларус, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари билан халқаро ва минтақавий муҳим масалалар, таҳдидларга қарши ҳамкорликда курашиш масалалари мухокама қилинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here