Армия ва ҳокимлардан ташқари бутун Уммат Ҳалаб учун оёққа турди

462
0

Армия ва ҳокимлардан ташқари бутун Уммат Ҳалаб учун оёққа турди

АҚШ бошчилигидаги Россия, Эрон ва Асад режимининг Ҳалабда амалга оширган қатлиомлари Ҳизб ут-Таҳрир фаолият олиб бораётган бир қанча мамлакатларда унинг ташаббуси ва жиддий ҳаракатлари туфайли қаттиқ қаршиликларга учради. Мазкур қатлиомларга қарши норозилик чиқишлари Туркия, Ливан, Фаластин, Индонезия, Малайзия, Танзания, Кения, Покистон, Нидерландия, Буюк Британия, Дания, Австралия, Белгия ва Америка Қўшма Штатларида кенг миқёсда ўтказилди.

Ушбу тадбирларда 2011 йилда бошланган Сурия инқилобини бостириш, Ҳалаб халқини бездириш ва таслим қилиш учун Россия ва Асад режими тарафидан амалга оширилаётган қатлиомлар ортида АҚШ турганлигига урғу берилди. Бу қатлиомларга Ислом ўлкаларининг раҳбарлари ва армиялари жимгина томошабин бўлиб турганлиги ҳам таъкидаланди.

Норозилик намойишлари баъзи мамлакатларда АҚШ ва Россия элчихоналари олдида ўтказилган бўлса, айрим мамлакатларда Сурия элчихонаси, айримларида эса Туркия элчихонасининг олдида бўлиб ўтди. Зеро Ҳизб ут-Таҳрир Ҳалабнинг Асад ва Эронга тобе кучлар қўлига ўтиб кетиши ва барча мусулмонларни Ҳалабдан эвакуация қилиниши ортида Туркиянинг хиёнати катта рол ўйнаганлигини ҳам очиқ баён қилиб берди. Шунингдек, Туркиянинг “Фурот қалқони” амалиёти орқали Ҳалаб ҳимоясини зайифлаштирганлиги ҳамда мухолиф гуруҳларга берган моддий ёрдами билан уларни АҚШнинг музокара столига ўтирғизишга ҳаракат қилганлиги ҳам очиб ташланди.

Ҳизб ут-Таҳрир айниқса Туркияда “Эй армия Ҳалабга олға” шиори остида Исломий юрт раҳбарларига ва армиясига нидо йўллади. Ҳалабнинг тажовузкорлар қўлидан қутилиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечакларга эмас, балки жасур қўмондонлар ва лашкарларга эҳтиёжи борлигига эътиборни жалб қилди. Аммо улардан бу нидоларга жавоб келмади. Мусулмонлар ёрдамсиз ташланиб, хиёнат қурбонига айландилар.

https://www.youtube.com/watch?v=IFQFlX93CgI

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here