Ҳалаб теварагидаги тил бириктирув, хиёнат ва ёрдамсиз ташлаб қўйишлар!

554
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Саволга жавоб

Ҳалаб теварагидаги тил бириктирув, хиёнат ва ёрдамсиз ташлаб қўйишлар!

Савол: 2016 йил 26 ноябрдан эътиборан Ҳалабдаги жангларга бир ҳафта ҳам ўтмасдан тинч фуқароларни ва қўзғолончи жангчиларни олиб чиқиб кетиш ва эвакуация қилиш ҳақида гап-сўзлар бошланди. Шундан кейин яна бир ҳафта ўтмасдан Ҳалабнинг шарқий қисми аҳолисидан, тинч фуқаролар, жангчилар ва уларнинг оилаларидан деярли бўшаб қолай деди: (Байрут-Аммон-Рейтер, Оппозиция назорати остидаги минтақалардан ташқарига кўчириб олиб чиқиб кетувчи автобусларни кутиш учун Шарқий Ҳалабдаги майдонга минглаган одам тўпланди. Халқаро қизил хоч комиссияси бу эвакуациянинг якшанба куни қайта бошланишини умид қилмоқда… Айтишларича, Ҳалабнинг Суккарий районидаги бош майдонга 15 мингга яқин киши тўпланди. Уларнинг кўпчилиги оппозиция назорат қилаётган охирги қаршилик ўчоғидаги қолган-қутган тинч фуқаролардир. Улардан катта қисми жангчиларнинг оилалари ва бошқа тинч фуқаролардир, оз сондаги жангчилар ҳам бор. Уюштирувчилар ҳар бир оилага автобусларга чиқиш рухсатини берувчи рақамни бериб чиқишди… Рейтер арабий 2016 йил 18 декабр). Шарқий Ҳалабнинг режимга бундай тез «таслим» бўлишига нима мажбур қилди? Олдинги ҳисоботларда Ҳалабнинг режимга энг камида бир йил қаршилик кўрсата олиши айтилган эди-ку? Бунга сабаб жангчиларнинг заифлашиб қолганими ёки тил бириктирувчиларнинг тил бириктирувими? Жавоб учун ташаккур билдираман.

Жавоб: Ҳалаб Америка режалаштириб бошқарган ва Россия, Эрон, тобелар ва тўдалар томонидан амалга оширилган ваҳшиёна ҳужумга учради. Баланд, мустаҳкам тоғлар ҳам дош беролмай инграйдиган бу ҳужумларга Ҳалаб мустаҳкам туриб қаршилик кўрсатди ва мўр-малахдек ёпирилган ана шу тўдаларга қақшатқич, аламли зарбаларни берди. Бу узоқ давом этиши мумкин эди… Лекин Америка Туркияга Ҳалаб чизиғига киришни буюрди. Америка буни Россия билан тил бириктириш ва ўзига (Туркияга) боғланган гуруҳ-отрядлар қайта-қайта чекиниб чиқиб кетиши учун уларга босим ўтказиш билан амалга оширишни буюрди. Туркиянинг мана шу Америка буйруғини бажариши тўс-тўполон саросимани ва Ҳалабнинг «таслим бўлиши»га ўхшаш нарсани пайдо қилди. Демак Америка режасини бажариш Туркияга топширилди. Туркия буни руслар билан келишиб амалга оширди. Американинг бу режаси режимнинг Шарқий Ҳалабга кира олишига имкон яратиш учун ишлаб чиқилди… Шундай қилиб демак Ҳалабни қулатган нарса режимнинг кучи эмас, балки тил бириктирув бўлди. Бу тил бириктирув Америка бошчилигида Россия ва Туркия ўзаро келишиб олган режа бўйича амалга ошди. Путин бу тил бириктирувни очиқ айтиб қўя қолди. У ўзининг шериги Эрдоганни ниқоблаб ўтирмади, балки матбуот конференциясида ҳамманинг кўз ўнгида унинг шармандасини чиқарди! Чунки Путин матбуот конференциясида Ҳалабда юз берган нарса ўзининг Ҳалаб хусусида Эрдоган билан – у Петербургга келган пайтида – келишиб олган нарсанинг натижаси эканлигини айтди: «Рус президенти Владимир Путин Ҳалаб шарқидан қуролли жангариларни эвакуация қилиш амалиёти турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган август ойида Петербургга келган пайтда эришилган келишув бўйича амалга ошганини маълум қилиб бир сиёсий «бомба»ни портлатди… Рус президенти бугун жума куни Токиода Япония бош вазири Синдзо Абэ билан ўтказган матбуот конференциясида Москва Туркиянинг ана шу қуролли жангариларни олиб чиқиб кетишда иштирок қилиши хусусида Анқара билан келишиб олганини, қуролли жангарилар энг аввало тинч фуқароларни ҳимоя қилиш учун қурол-аслаҳаларни ташлашга рози бўлишганини айтди. Путин қўшимча қилиб бундай деди: «Менинг нуқтаи назарим бўйича ҳукм чиқарадиган бўлсак юз бераётган бу ҳодиса аниқ қилиб айтганда биз турк президенти билан унинг Петербургга сафари чоғида келишиб олган нарсадир»…» (Элаф, 2016 йил 16 декабр, Спутник Ньюс, 2016 йил 16 декабр).

Жавобни Путин айтган сўзлар билан якунлашим мумкин эди. Лекин мен Ҳалабга, қаҳрамон ва бўйсунмас Ҳалабга Туркия томонидан ортдан ҳалокатли ханжар санчиш қандай рўй берганини янада кўпроқ ёритиб бермоқчиман. Ваҳоланки, Туркия Ҳалабни қизил чизиқ деб ҳисоблаши ҳақида жар солиб келган эди. Ҳозирга келиб уни ўз қонига беланиб оқиб кетаётган «суюқ» чизиққа айлантирди… Ҳалабга ҳужум қилинган кунда ортига қараб қочган гуруҳлар томонидан ҳам ортдан зарба берилди. Бу гуруҳлар Аллоҳ Субҳанаҳуга, Росули Aга ва мўминларга хиёнат қилган ана шу хоин давлатлар эшикларида тиланиб озуқаланган ифлос пуллар сабабли бу давлатларга тобе бўлиб қолганлиги оқибатида шундай бўлди… Шунинг учун ҳам мен бу ишни янада кўпроқ ёритиб бермоқчиман:

Биринчи: Ҳалаб ва унинг атрофидаги қўзғолончилар Ҳалабни бир қисқа муддатда босиб олиш мумкин бўладиган даражада ҳеч қачон заиф бўлмаганлар! Лекин Ҳалаб қисқа муддатда босиб олинди. Чунки яқин икки ҳафта ичида ва 2016 йил 26 ноябрдан бошлаб режим кучлари ва унинг иттифоқчилари Ҳалаб шаҳрининг энг катта райони Ҳанонога бостириб кирди ва олдинга силжиб Сахур, сўнгра Шиар ва қадим Ҳалаб теварагини бурдалаб ташлади. Бу кучларнинг кутилмаган шаклда осонлик билан олдинга силжишига сабаб ўз йўлида қаршиликка учрамагани бўлди. Агар Эрдоганнинг аралашуви бўлмаганида бу кучлар албатта қаршиликка учраган бўларди. Икки кун давом этган танаффусдан кейин режим кучлари шаҳарнинг жанубий меҳвари бўйлаб олдинга силжиб Шайх Саид районини босиб олди. Бу вақт оралиғида бу кучлар ҳаво ва қуруқликдан қутуриб ҳужум қилиб олдинга силжишни давом эттирди, ўз йўлида ҳеч нарсани, ҳеч кимни аяб ўтирмади, тинч фуқаролар қонини тўкиш ва уйларни устиларига ағдариш ҳаромлигини заррача назар-писанд қилиб ўтирмади, аксинча уларни ёндириб юборди. Натижада даҳшатли қирғинлар ва қўрқувга солиш ҳамлалари бўлди. Буларнинг барчасидан мақсад Ҳалабни ташлаб чиқишдан бош тортган жангчилар юрагига қўрқув солиш эди. Уларни шу орқали шаҳардан шошилинч чиқиб кетишга мажбур қилмоқчи бўлишди… Ҳалабга қарши ҳарбий ҳужум бошланганидан бошлаб Туркия Сурия бўйича Россия билан биргаликда қизғин ҳаракатлар қилди. Масалан Би-Би-Си 2016 йил 2 декабрда бундай деб билдирди «Мавлуд Човушўғлининг айтишича Туркия Сурия кризисига оид бир ечимга эришиш учун Россия билан, Асад иттифоқчиси Эрон ҳамда Сурия ва Ливан билан маслаҳатлашмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган эса Сурия мавзусини ўтган ҳафтада ўзининг рус ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали энг камида уч марта муҳокама қилди. Човушўғли ҳам худди шу мавзуни муҳокама қилиш учун пайшанба куни Туркияда рус ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди». Бу хатти-ҳаракатлар Ҳалабда қонли қирғинни босқичма-босқич амалга ошириш учун бўлди. Бундан олдин бу қонли қирғин тафсилотлари Вашингтон билан биргаликда ишлаб чиқилди. Шундан кейин турк ва рус тарафлари, уларнинг югурдаклари бу қирғинни амалга оширишга киришди.

Иккинчи: бу қирғинни амалга оширишдан олдинги давр оралиғида турк расмийлари «террорчи»ларни Ҳалабдан ҳайдаб чиқариш хусусида илгари эшитилмаган ғалати баёнотларни берадиган бўлишди. «Турк ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Сурия шимолидаги Ҳалабда тўқнашувлар тўхтатилишини талаб қилди ва Жабҳату фатҳиш Шом (олдинги Жабҳатун нусра)ни Ҳалабдан дарҳол чиқиб кетишга чақирди…». (Ал-Жазира нет, 2016 йил 27 октябр). Човушўғли бунга Сурия хусусида Лозаннада Америка бошчилигида ўтказилган йиғиндан кейин чақирди. Ана шу давр ичида Америка майдонни Суриядаги энг ҳассос ўйинчи Туркия билан биргаликда тайёрлаб олди. Шунинг учун эртаси куни турк расмийларининг баёнотлари сезиларли равишда янада кескин тус олди. Масалан Иттиҳод Пресс 2016 йил 17 октябрда қуйидаги хабарни тарқатди «Турк ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли «Ҳалаб Нусра террорчиларидан зудлик билан тозаланиши керак, Сурия оппозицияси Нусрадан ажралиши лозим» деди. У буни Россия, Америка, Эрон, Ироқ, Миср, Туркия, Саудия, Қатар, Иордания ташқи ишлар вазирлари ҳамда БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стефан де мистура билан Швецариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдан кейин айтди. Бу позиция Туркиянинг БМТ томонидан террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган Жабҳатун Нусрага нисбатан тутаётган шу турдаги илк позицияси ҳисобланади». Россия билан Туркия ўртасида тузилган келишув ҳақида эса Турк Пресс 2016 йил 31 октябр эрталаб Туркиянинг «Ени Шафақ» газетасидан олиб қуйидагиларни ёзди. Газета қайси манбалардан олганини маълум қилмади: «Туркия ва Россия ўртасида яна бир келишувга эришилди. Янги Турк-Россия лойиҳаси бўйича Ҳалаб, Лозиқия атрофи, Идлиб, Ҳасака, Дайриззур, Раққада Сурия уруши бошланишидан олдинги вазият қайта тикланади. Бу минтақаларнинг демографик структураси ҳам ҳисобга олинади». Шундан кейин Туркия (Эрдоган) Ҳалабни «таслим» қилдириш келишувини амалга ошириш учун ғоятда тез қадамларни ташлай бошлади ва ҳаракатларни Россия билан кучли мувофиқлаштиришга киришди!

Учинчи: Америка бир оз парда ортида яшириниб турди. Сурия саҳнасида Эрдоган пайдо бўлди ва унинг атрофи ёритиб берилди. Бу Ҳалабга ҳужум бошланиши билан бир вақтга тўғри келди. Туркия тўсатдан жиноятчи руслар билан оппозициянинг музокарачи делегацияси ўртасида музокаралар бораётганини, делегация таркибига «Аҳроруш Шом, Жайшул Мужоҳидин, Файлақуш Шом, Жабҳатуш Шомия отрядлари» кирганини эълон қилди. (Турк Пресс, 2016 йил 8 декабр). Бу делегация Эрдоган тузоғига тушди. Бу тузоқ Вашингтонда тайёрланди. Бу музокаралар Россия ва унинг шериги Эрдоган Ҳалаб майдонига зарбалар берадиган туйнук бўлди. Шу мақсадда Россия «Фатҳуш Шом»нинг Ҳалабдан чиқиб кетишини талаб қилди. Бу талаб Ҳалабда қуруқлик жанглари бошланиши билан бир вақтга тўғри келди. Руслар буни анча вақтдан бери талаб қилиб келишаётган бўлса-да лекин бу талабнинг Анқарада турк расмийларининг ҳозирлигида ва ҳомийлигида кўндаланг қўйилиши қуролли оппозицияга Туркия эндиликда «террорчилар»дан ажралишни истайди деган мазмундаги кучли номани етказиш бўлди! Ҳалабда қирғинлар ва қўрқувга солиш рўй берганига қарамай музокаралар давом этди. Эртаси куни Россия Ҳалабдан барча жангчиларнинг чиқиб кетишини талаб қилди. Қуролли оппозиция номидан музокара олиб бораётганлар русларнинг бу талаби турк томонининг ҳам талаби эканлигига ишонч ҳосил қилишгач Ҳалабдаги қаршилик ҳаракатига босим ўтказиб чекиниб чиқиб кетишни, яъни шаҳарни режим ва унинг иттифоқчиларига топширишни талаб қила бошлашди. Шунда Анқарада қуролли оппозиция номидан музокара олиб бораётган делегация – Россия, Эрон ва режим қуруқлигу ҳаводан қўрқувга солиш уруғини сочаётган бир пайтда – Ҳалаб ичкарисини ёрдамсиз ташлаб қўйиш заҳарини сочаётгани аниқ бўлиб қолди… Бу аниқ бўлиб қолгач Ҳалаб шаҳри ичкарисидаги қўзғолончилар ана шу музокарачи делегацияга ўзларининг шаҳардан асло чиқиб кетмасликларини ва уни мудофаа қилажакларини етказдилар ва Ҳалаб армияси тузилганлиги эълон қилинди.

Тўртинчи: Россия қўзғолончиларнинг бир қисми Туркия босимларига бўйсунгани, хусусан қўзғолоннинг ҳарбий ва сиёсий етакчилари Анқарада Россия ва Туркия билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқатди. Масалан Русиял Явм канали 2016 йил 16 декабрда қуйидагиларни билдирди: «Генерал Рудскойнинг билдиришича мўътадил оппозициянинг 3500га яқин жангариси қурол-аслаҳаларини ташлаб таслим бўлишди. Улардан 3000 нафари афв қилинди». Россия жанглар чоғида ҳам шунга ўхшаш хабарларни тарқатди… Яъни бу Туркияга малай гуруҳларни шаҳардан эртароқ чиқариб, улар турган районларни режим армиясига ва унинг иттифоқчиларига ҳамда режим билан иттифоқ тузган курд отрядларига топшириш амалиёти бўлди. Шу тарзда ана шу гуруҳлар Туркиянинг ёрдамсиз ташлаб қўйишини қабул қилди ва Туркиянинг бевосита босимига ёки музокарачи делегация орқали ўтказган босимига ёки бу гуруҳларнинг Туркияда биқсиниб ётган ҳарбий ва сиёсий етакчилари орқали ўтказган босимига бўйсунди. Бу етакчилар Туркия, Саудия ва бошқалари томонидан берилган ифлос, заҳарли пулларда булғаниб, ағанаб ётишибди. Бу гуруҳлар Ҳалабда жанг қилишдан воз кечгач Ҳалабни «таслим» қилиш амалиёти ҳақиқатдан ҳам рўй берди. Бу воз кечиш ўзларини Туркия кафолатлари остида режим армиясига «топшириш» кўринишида шаҳарни ташлаб чиқишлари билан бўлдими ёки қолган-қутган гуруҳларни, айниқса жанубдаги гуруҳларни ёрдамсиз ташлаб мағлубият кўринишида ортга чекиниш билан бўлдими, бунинг фарқи йўқ. Бу кўринишлар бўлмаганида эди жиноятчининг армияси Ҳалаб устидан, қўзғолоннинг Сурия шимолидаги қалъаси ва Америка бўғзига санчилган тикан бўлмиш Ҳалаб устидан бунчалик тез назорат ўрната олмаган бўларди. Чунки ҳарбийларнинг берган баҳолари Ҳалабдаги қаршилик ҳаракатининг тўлиқ бир йил мустаҳкам тура олишини кўрсатиб турган эди. Осиё Ньюс ҳам бу ҳақда 2016 йил 7 декабрда қуйидагиларни билдирди: «Оппозиция саҳифалари ўз етакчилари ҳақида сизиб чиққан маълумотларни тарқатиб, улардаги нарсани «қўзғолонга қарши хиёнат» деб атади. Чунки Ҳалабдаги баъзи қуролли отрядларнинг қўмондонлари таслим бўлиш ва шаҳарни чоршанба тонгидан бошлаб бутунлай бўшатиб қўйиш учун Вашингтон билан сўзлашувлар олиб боришгани ҳақидаги хабар тасдиқланди. Буни улар ўзларининг саҳифаларида «Бу Рус-Америка келишуви етакчиларни Ҳалабни Сурия ҳукумати ва Эронга топширишга мажбур қилди» деб айтишди».

Бешинчи: ҳарбий ҳаракатлар соҳасида ва Ҳалабга қутуриб қилинган ҳужум билан бир вақтда Туркия Боб шаҳрида Давлат ташкилотига қарши яна бир ҳужум кампаниясини бошлади. Бу ҳужум кампанияси Ҳалабни таслим қилишга эришиш учун Эрдоган сочган яна бир заҳардир. Чунки у бу билан Ҳалабга қарши қутуриб ҳужум қилинаётган бир пайтда жангчиларни Ҳалабдан тезроқ олиб чиқиш зарурлигига бир баҳона топган бўлади. Чунки Эрдоган ўзининг бу жангчиларга Боб шаҳрида муҳтож бўлиб қолганини даъво қилади. Чунки Ҳалабдаги мусулмонларни ҳимоя ва мудофаа қилиш турк президенти Эрдоган наздида ҳеч нарсага арзимайди. Аксинча у зўр бериб Америка лойиҳаларини амалга оширишга ҳаракат қилади. Бунда у бунинг дунё ва охиратдаги оқибатларига парво қилмайди… Туркиянинг ўзига малай гуруҳларни ёрдамсиз ташлаб қўйишни авж олдиришининг ва уларни Бобдаги «Фурот Қалқони» жангига қўшилишга мажбур қилиш учун уларга қаттиқ босим ўтказишнинг Ҳалаб фронтини заифлаштиришда таъсири бўлди. Ёрдамсиз ташлаб қўйиш 2016 йил 8 декабрда шаҳар жанубидаги Шайх Саид районини мудофаа қилаётган жангчиларга нисбатан чўққисига етди. Чунки бу районда режим армияси ва унинг иттифоқчилари олдинга силжий олмаётган эди. Қўзғолончилар ўтган икки ҳафта мобайнида уларга қаттиқ қаршилик кўрсатишган эди… Лекин Туркияга малай баъзи гуруҳларнинг Бобда жанг қилиш баҳонаси билан чиқиб кетиши бу фронтни саросима ҳолатига келтирди ва уни заифлаштирди. Бунинг оқибатида қўзғолончилар назорати остида қолган районлар доираси торайиб, фақат жанубий ғарбдаги Салоҳиддин ва тор майдондаги Суккарийнинг баъзи бир қисмларигина қолди. Бу районларда бошқа районлардан қочиб келган катта сондаги тинч фуқаролар тўпланиб қолди. Шу пайт қўрқувга солиши олдингисидан қолишмайдиган яна бир зарба рўй берди. Чунки Туркия қуролли жангариларни ва тинч фуқароларни Ҳалабдан кўчириш учун Россия билан келишувга эришганини эълон қилди. «Сурия оппозициясидаги баъзи манбаларнинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш ва Шарқий Ҳалабда қамалда қолган районларни тинч фуқаролардан ва қуролли жангарилардан бўшатиш тўғрисида Асад режими билан келишувга эришилди. Уни амалга ошириш чоршанба эрталаб бошланади. Француз ахборот агентлиги Нуриддин Зангий жамоатидаги бир масъулнинг сўзларини келтирди. Унинг айтишича бу келишувга Россия ва Туркия ҳомийлигида эришилди. Уни татбиқ этиш келгуси соатларда бошланади. Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бугун ўзининг мамлакати Ҳалабда ўт очишни тўхтатишга, айниқса тинч фуқароларнинг шаҳарни тарк этишларига кенг йўл очиб беришга эришиш учун Россия билан боғланишларини кучайтираётганини билдирди…». (Ахборул Ан, 2016 йил 13 декабр). Бу зарба берувчи манзаранинг жирканч даҳшатларидан бири бошланишдаёқ буни ғоятда тез, эрталаб соат беш билан соат етти ўртасида амалга оширилишини эълон қилиш бўлди. Бундан мақсад мағлубият ҳиссини гангитиб қўядиган тарзда ва бошқа ҳар қандай вариант ҳақида фикрлашга йўл қўймайдиган тарзда ҳукмрон қилиб қўйиш эди… Буларнинг барчасини Туркия «тинч фуқароларни қутқазиш зарурлиги» деган баҳона билан ниқоблади!

Олтинчи: Туркияга малай гуруҳлар бирон мусулмон қабул қилмайдиган қўрқоқларча Ҳалабни ташлаб чиқа бошлади. Россия бу ҳақда жар солиб мақтанди «Рус бош штаби кенгаши 16 декабр жума куни Шарқий Ҳалабда мўътадил оппозицияни террорчилардан ажратиш амалиёти тўлиқ ниҳоясига етганини эълон қилди». Жума кунидан бир оз олдин Сурияда сулҳ рус координацион маркази «Хмеймим маркази» «қуролли жангариларни ва уларнинг оилаларини шарқий Ҳалабдан кўчириш амалиётлари ниҳоясига етди. Рус мудофаа вазири Сурия армияси экстремистларнинг Шарқий Ҳалабдаги ўчоғини ер билан яксон қилди, деди», деб билдирган эди. (Русиял Явм, 2016 йил 16 декабр). Мана шу ерда Туркиянинг Сурия қўзғолонига қарши қанчалик тил бириктирганлиги аён бўла бошлади. Чунки Туркияга малай гуруҳлар олиб чиқиб кетилди. Улар ўз ортида Ҳалаб аҳлини ҳамда катта сондаги холис жангчиларни ёрдамсиз қолдиришди. Уларни Россия, Эрон ва режим – олдинроқ турк ташқи ишлар вазири ҳамда Хмеймимдаги рус маркази «террорчилар» деб атаганидек – «терорчилар» деган баҳона билан бирма-бир қириб ташлаши учун уларни ёрдамсиз қолдиришди… Руслар жангчилардан бир гуруҳини – уларни асир олиш ёки йўқ қилиш учун – бурчакка қисиб қўйиш ҳақида, ана шу бурчакда улар билан бирга тўпланиб қолган тинч фуқароларнинг катта сонда эканлигига ҳеч парво қилмаслиги ҳақида очиқдан-очиқ жар солаётган бир пайтда Туркия эвакуация қилиш амалиётлари – уларнинг тўхтаб қолганига қарамай – давом этаётганини эълон қилмоқда. Бунга сабаб Туркиянинг ўзига малай гуруҳлар олдида ғоятда ноқулай вазиятда бўлиб қолганидир. Бу гуруҳларни Ҳалабдан шошилинч олиб чиқиб кетилган эди. Бу гуруҳлар чиқиб кетишга ҳаммани бутунлай кўчириш амалиёти доирасида розилик берган эди. Ҳозир эса бу гуруҳлар ўзларини Туркия (Эрдоган) тузоққа туширганини билиб қолишди. Эрдоган мўътадил оппозицияни «террорчилар»дан ажратиш деб аталаётган нарса бўйича Америка ва Россия интилиб келаётган нарсани амалга ошириш учун бу гуруҳларни тузоққа туширди… Шундай қилиб Ҳалабда сунъий равишда янги воқелик пайдо қилинди. Бу воқеликда холис қўзғолончиларни нишонга олиш осон бўлади. Шунинг учун ҳам Америка ва Россия ҳамда Эрдоган Америка режасининг муваффақиятли амалга ошгани билан мақтанди. Шундан кейин ҳодисалар саҳнаси узоқ жойга, Қозоғистон пойтахти Остонага кўчганлиги эълон қилинди!

Еттинчи: Америка эса – гарчи у Обама маъмурияти учун қолган муддат торлиги тақозо қиладиган ғараз сабабли ва Америкага жуда содиқлигини исботлаган турк режимидек ўйинчи борлигидан хотиржам бўлганлиги сабабли парда ортида беркиниб турган бўлса ҳам лекин – ҳеч қачон ҳодисалар майдонидан узоқ бўлмади. Шунинг учун Америка ўзининг кўп хурсандлигини билдириш учун бошини чиқарди:

Турк президенти Тоййиб Эрдоган Сурия ва Ироқдаги вазиятни пайшанба куни Америка президенти Барак Обама билан телефон орқали муҳокама қилганини айтди. Эрдоган «Туркия тинч фуқароларни Ҳалабдан кўчиришни назорат қилишни давом эттираверади» деди. (Рейтер, 2016 йил 15 декабр).

Президент Обама президент Эрдоганга унинг мамлакати Ҳалабда оппозицияни ва тинч фуқароларни тинч кўчириш имконини яратиш учун ўт очишни тўхтатиш тўғрисида воситачилик қилишда катта куч-ғайрат сарфлагани учун ташаккур билдирди. (Америка ташқи ишлар вазирлигининг твиттердаги сайти, 2016 йил 16 декабр).

Америка ташқи ишлар вазири 2016 йил 15 декабрда чиқиб Ҳалабдан фуқароларни кўчириш амалиёти ҳақида баёнот берди. Бу баёнотда Американинг бу натижадан қанчалик розилиги очиқ кўриниб турибди. Чунки бу натижа Америка учун ўзи қон билан амалга оширган «танаффус» даврида ёки ундан олдинги йилларда бир катта орзу бўлиб келган эди. Бу розиликни Керрининг ушбу сўзлари ҳам кўрсатиб турибди: «Ҳалаб бўйича ҳозир ва олдинга силжиш давом этишидан олдин биз истаётган нарса қарама-қаршилик амалиётларини дарҳол ва доимий тўхтатишдир. Музокаралар бу урушга барҳам беришнинг ягона йўлидир. Оппозиция ҳам музокараларни қайта бошлашга рағбат кўрсата бошлади…». (Америка ташқи ишлар вазирлигининг твиттердаги сайти, 2016 йил 16 декабр).

«Қабас» юқори даражадаги расмий манбалардан билишича – бу манбалар ўтган шанба куни Парижда Ҳалаб ва бутун Суриядаги вазият хусусида ташқи ишлар вазирлари даражасида бўлиб ўтган йиғиннинг бир қисмида ҳозир бўлган эди – Америка ташқи ишлар вазири Жон Керри йиғин чоғида айтган нарса «Сурия сиёсий ва қуролли оппозициясидан Россия, Эрон ва Башар Асадга бутунлай таслим бўлишни талаб қилиш даражасига аниқ етди». Манбанинг «Қабас»га берган махсус интервьюсида яна айтишича, Керри йиғинда барча жангчиларни Ҳалабдан чиқаришни ва Сурия оппозициясини Женевадаги музокаралар столига ҳеч қандай шарт қўймасдан боришга мажбур қилишни талаб қилди… Манбанинг қўшимча қилишича, йиғин иштирокчилари Асад ва унинг иттифоқчиларига босим ўтказиш учун таяниш мумкин бўлган вариантлар ҳақида сўрашган пайтда қайсидир даражада шокка тушиб қолишди. Чунки Керри айлантириб ўтирмасдан «Менинг президентим – яъни президент Обама – бу урушга фақат ИШИДга қарши жанг қилиш учунгина боришга қарор қилган…» деб жавоб берди. (Қабас газетаси сайти, 2016 йил 13 декабр).

Саккизинчи: мана шу қонли саҳнадир, анавилар эса унинг югурдак қуролларидир. Мана булар эса Туркия президенти Эрдоган Суриядаги мусулмонлар қонини арзон санаб ва Американи ўзидан рози қилиш учун қилган хиёнатлардир. Ҳалабда оқизилган қон дарёлари, сўйиб ташлашлар ва қирғинлар… Ҳалаб шаҳри жасадига сочилган бу заҳарларнинг барчаси гуруҳлар қўмондонлари Туркия, Саудия ва бошқа давлатлардан олган ифлос пуллар сабабли бўлди. Мана шу ифлос пул учун уларнинг бўйинлари эгилди ва азму қарорлари сўнди. Ваҳоланки улар халқ ва қонни сотмасликларини даъво қилиб келишган эди. Мана бугун улар Туркия ва Саудиядаги қул бозорларида тентираб юришибди. Сотиш битимининг биринчи қисми тўлиқ ниҳоясига етиб унинг вайрон қилувчи натижалари кўриниб қолганидан улар мана шу аҳволга тушишди. Бундан ибрат-сабоқ олувчи борми? Сиёсий пулни қабул қилиш ўз жонига қасд қилишнинг айнан ўзи эканлигини тушуниб етган кишилар борми?!

Американинг «танаффуси» ниҳоясига етганидан кейин Ҳалаб саҳнасининг қолган-қутган кўринишларига келсак, улар хорлик ва шармандаликда олдингиларидан асло қолишмайди. Шунинг учун бир озгина бўлса ҳам ҳаё-уят ҳисси сақланиб қолган кимсадан талаб қилинадиган иш бу кўринишларни Қозоғистон пойтахти Остонада фош қилиб улоқтириб ташлашдир. Чунки Россиянинг БМТдаги вакили Чуркин «Ҳалаб озод қилинганидан кейин энг бирламчи вазифа жанг ҳаракатларини бутунлай тўхтатиш ва Суриядаги тарафлар ўртасида музокараларни қайта бошлашдир» деди. (Русиял Явм, 2016 йил 16 декабр). Русиял Явм каналига кўра Путин бундан олдин 2016 йил 15 декабрда Сурия режими ва қуролли гуруҳлар вакилларига музокараларни биргаликда таклиф қилишни Эрдоган билан келишиб олганини билдирган эди. Турк Пресс ҳам 2016 йил 16 декабрда қуйидагиларни билдирди: «Рус президенти Владимир Путин турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган билан Қозоғистон пойтахти Остонада учрашишини айтди. Учрашувда Сурияда ўт очишни тўхтатишни мустаҳкамлаш йўллари муҳокама қилинмоқчи. Путин Японияга кетишдан олдин берган интервьюсида Сурия бўйича БМТ воситачилигида ўтган Женева музокараларидаги келишувлар татбиқ қилинишини айтди. Рус президенти келгусидаги қадам бутун Сурия бўйлаб ўт очишни тўхтатиш бўлишини кўрсатиб ўтди. Путин Суриядаги низолашаётган тарафларга янги музокараларни бошлашни таклиф қилиш тўғрисида турк президенти билан келишиб олганини ва Ҳалаб шаҳрида ўт очишни тўхтатишга тўлиқ эришиш ҳамда қамалдагиларни эвакуация қилиш амалиётини осонлаштириш учун ўзининг турк ҳамкасби билан биргаликда тинимсиз куч сарфлашини ҳам кўрсатиб ўтди».

Бу йўл таслим бўлиш ва Асад режимини – унинг йиртиғини «ямаб» – мустаҳкамлаш йўлидир. Туркия (Эрдоган) қуролли оппозиция гуруҳларини Америка режаси доирасида шу йўл сари етакламоқда. Шунинг учун агар ихлос бу гуруҳлар қўмондонлари қалбидан батамом йўқ бўлиб сўнган бўлса улар Сурияни ва ўзларини арзимас тўлов эвазига дор сиртмоғига қўйиб бериш учун Қозоғистон пойтахти Остонага боришади. Аммо агар уларда бир озгина ихлос сақланиб қолган бўлса у ҳолда улар дарҳол Эрдоган «кемаси»дан сакраб тушиб қолиб сидқидилдан халқ билан бир тан, бир жон бўлишлари лозим. Акс ҳолда халқ уларни данакдек туфлаб улоқтириб ташлайди. Бу туфлаб ташлаш бошланди ҳам… Энди ана шу гуруҳлардаги холис кишилар ҳақида айтадиган бўлсак улар ўз етакчиларини тўғри йўлга қайтаришлари ёки уларни ўзгартиришлари лозим. Чунки қандай қилиб Уммат қўзғолонини қайсидир гуруҳлар қўмондонлари мана шу тарзда Аллоҳ, Росули ва мўминлардан ҳеч уялмай бир неча миллион доллар эвазига ўзларининг душманлари Россия ва Америкага сотиб юборишлари мумкин ахир?! Сурия аҳли ҳақида айтадиган бўлсак, Аллоҳ Ўз дини маркази жойлашган, мусулмонларнинг энг яхши манзиллари бўлмиш бу жойда покни нопокдан ажратиш учун уларга мана шу синовларни тақдир қилди.

لِيَمِيزَ اللَّهُ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ وَيَجْعَلَ الْخَبِيثَ بَعْضَهُ عَلَى بَعْضٍ فَيَرْكُمَهُ جَمِيعًا فَيَجْعَلَهُ فِي جَهَنَّمَ أُولَئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ

«Аллоҳ нопокни покдан (кофирни мўминдан) ажратиши ва нопок кимсаларнинг ҳаммаларини устма-уст тахлаб, жаҳаннамга солиши учун (тўпланурлар). Ана ўшалар зиён кўргувчилардир» [Анфол 37]

Тўққизинчи: сўзимиз охирида Эрдоганга ва Аллоҳ Субҳанаҳу ва Росули Aнинг душманларини рози қилиш учун Ҳалабга қарши тил бириктирган, уни таслим қилиб топширишга ва жангчиларни ёрдамсиз ташлаб қўйишга ҳисса қўшган ҳар бир кимсага Росулуллоҳ Aнинг ушбу ҳадисини эслатамиз. Бу ҳадисни Ибн Ҳиббон ўзининг саҳиҳида Қосимдан, у уммул мўминин Оиша Iдан ривоят қилди: Росулуллоҳ A шундай дедилар:

«مَنْ أَرْضَى اللهَ بِسَخَطِ النَّاسِ كَفَاهُ اللهُ، وَمَنْ أَسْخَطَ اللهَ بِرِضَا النَّاسِ وَكَلَهُ اللهُ إِلَى النَّاسِ»

«Кимки одамларни ғазаблантириб Аллоҳни рози қилса Аллоҳ унга (ёрдам бериш ва ҳимоя қилиш тўғрисида) кифоя қилади, кимки одамларни рози қилиб Аллоҳни ғазаблантирса Аллоҳ уни одамларга топшириб қўяди».

Мана у (яъни Эрдоган) ўзи ҳақида одамлар қандай ғазаб билан гапираётганларини кўриб, эшитиб турибди. Ҳатто унинг дўсти Путин ҳам уни ниқоблаб ўтирмади, аксинча уни матбуот конференциясида барчанинг кўз ўнгида шарманда қилди! Жавобнинг бошида ўзимиз айтиб ўтган қуйидаги нарсаларни қайтаришнинг зарари йўқ:

«Рус президенти Владимир Путин Ҳалаб шарқидан қуролли жангариларни эвакуация қилиш амалиёти турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган август ойида Петербургга келган пайтда эришилган келишув бўйича амалга ошганини маълум қилиб бир сиёсий «бомба»ни портлатди… Рус президенти бугун жума куни Токиода Япония бош вазири Синдзо Абэ билан ўтказган матбуот конференциясида Москва Туркиянинг ана шу қуролли жангариларни олиб чиқиб кетишда иштирок қилиши хусусида Анқара билан келишиб олганини, қуролли жангарилар энг аввало тинч фуқароларни ҳимоя қилиш учун қурол-аслаҳаларни ташлашга рози бўлишганини айтди. Путин қўшимча қилиб бундай деди: «Менинг нуқтаи назарим бўйича ҳукм чиқарадиган бўлсак юз бераётган бу ҳодиса аниқ қилиб айтганда биз турк президенти билан унинг Петербургга сафари чоғида келишиб олган нарсадир»…». (Элаф, 2016 йил 16 декабр, Спутник Ньюс, 2016 йил 16 декабр). Бундан ташқари Аллоҳ Ислом Умматига қарши жиноят қилган ёки Ислом заминини зое қилишга ҳисса қўшган ҳар бир кимсага тайёрлаб қўйган аламли азоб ҳам бор.

سَيُصِيبُ الَّذِينَ أَجْرَمُوا صَغَارٌ عِنْدَ اللَّهِ وَعَذَابٌ شَدِيدٌ بِمَا كَانُوا يَمْكُرُونَ

«Яқинда бундай жинояткорларга қилиб ўтган ҳийла-найранглари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажакдир» [Анъом 124]

Анави ёвузларга келсак, уларга ўзимиз олдин айтган сўзларни яна қайтариб айтаман: «Буларнинг барчасига қарамай Ҳалаб қанчалик вайрон қилинмасин оёққа яна албатта туради ва бутун Шом замини, хусусан Ҳалаб Америка, Россия, тобелар ва тўдалар бўғзига санчилган заҳарли ханжар бўлиб қолаверади, бу душманларнинг тинчини бузаверади, уларнинг жиноятлари билан уларнинг ўзини ўлдираверади, бу душманлар ўзлари даъво қилишаётган «ғалаба» билан асло қувонишолмайди. Чунки улар шаҳарга фақат уни вайрон қилишганидан кейингина кира олишди. Шунинг учун у ёлғон ғалабадир… Бу душманлар бирон жангчини енга олишмади, унга фақат шаҳид бўлганидан кейингина ета олишди. Бу эса мағлубнинг ғалабасидир… Бу душманлар юзлаб кишилар ёки бир неча минг кишига қарши вайрон қилувчи ракеталарни, портловчи бочкаларни ва мунтазам армияларни тўплашди. Шунга қарамай бу ўғлонларга юзма-юз кела олишмади, фақат ҳаводан бомбаларни ташлашди ва ҳарбий кемалардан ракеталарни отишди, холос. Демак бу эркакларнинг эркакларига қарши туришдан қўрқиб ўтакаси ёрилган қўрқоқларнинг «ғалабаси»дир. Бундай «ғалаба» эса албатта заволга маҳкумдир…

Америка, Россия, уларнинг иттифоқчилари,  тўдалари  ва тобелари ўзларининг ваҳшиёна жиноятлари билан ўтмишдаги «биродар»лари салибчилар ва мўғул-татарларнинг Ироқ ва Шом ўлкасида қилган жиноятларини такрорламоқчи бўлишяпти. Лекин бу душманлар ана шу босқинчилар қисматидан ибрат олишмади. Чунки ана шу босқинчиларни мусулмонлар ўз юртларидан суғуриб, улоқтириб ташлаб яна оёққа турганлар. Ислом ва мусулмонлар азизлиги қайта тикланган, уларнинг Халифалиги кучайган. Натижада мусулмонлар Иракли шаҳрини фатҳ қилдилар ва у Ислом шаҳарига (ҳозирги Истанбул)га айланди. Мусулмонлар Москвага яқин бордилар ва Вена дарвозаларини қоқдилар. Зеро кунлар алмашиб туради. Эртанги кун эса уни кутаётган учун яқиндир.

وَسَيَعْلَمُ الَّذِينَ ظَلَمُوا أَيَّ مُنْقَلَبٍ يَنْقَلِبُونَ

«Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб олурлар» [Шуаро 227]»

19 робиул-аввал 1438ҳ

18 декабр 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here