Яҳуд ҳукумати 16 ёшли фаластинлик қизни 13,5 йилга озодликдан маҳрум қилди

534
0

Яҳуд ҳукумати 16 ёшли фаластинлик қизни 13,5 йилга озодликдан маҳрум қилди

 (Исроил) суди чоршанба куни 16 ёшли фаластинлик қизни 13 ярим йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Daily Sabah нашри шу ҳақида хабар берди.

 Манбага кўра, Қуддус округ суди 16 ёшли Нурхон Аввадни ўтган йилнинг ноябрида пичоқ билан ҳужум қилганликда айблаб, 13 ярим йиллик қамоқ жазосини ўташ ҳамда 8000 доллар жарима тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди.

 “Нурхон ҳужум уюштирилган жойда қўлга олинган, амакисининг ўғли Одил Аввад эса ўша жойнинг ўзидаёқ полиция томонидан отиб ўлдирилган”, – дейилади манбада.

 Фаластин расмийларининг маълумотларига кўра, 7000дан ортиқ фаластинлик, шу жумладан 350 нафар вояга етмаган бола бугунги кунда бутун Исроил бўйлаб қамоқ жазосини ўтамоқда.

 Яна икки фаластинлик маҳбус – 29 ёшли Аҳмад Абу Фара ва 19 ёшли Анас Шадида Исроил қамоқларидаги доимий “маъмурий ушлаб турилиш”дан норозилик белгиси сифатида 60 кунлик очлик эълон қилишди.

 Маҳбуслар жамиятида айтилишича, уларнинг аҳволи ёмонлашган.

 “Очлик эълон қилган икки фаластинлик тиббий текширувдан ўтиш ҳамда дармондорилар қабул қилишдан бош тортмоқда”, – дейилади хабарда.

 Яҳуд вужудининг “маъмурий ушлаб турилиш” сиёсатига кўра, маҳбуслар бир йил давомида айблов ёки судсиз қамоқда сақланиши мумкин.

 Бугунги кунда Исроил қамоқларидаги 7000 фаластинликдан тахминан 700 нафари маъмурий тартибда қамоқ жазосини ўтамоқда.

Туркистон:

Куфр системаси мусулмон мамлакатларини элликдан зиёд бўлакларга бўлиб юборди. Бугунга келиб эса биз мусулмонлар куфрнинг чизиб берган чегараларига шундай кўникиб қолдикки, қўшни давлат деб билган юртда юқоридаги каби зулмлар амалга оширилаётган бўлса ёки мусулмонлар очликдан, куфр армиялари босқинларидан ўлиб кетаётган бўлса ҳам, Аллоҳдан қўрқмай “бизларнинг юртларимизни Аллоҳнинг ўзи шунақанги ҳолатлардан сақласин” деб дуо қиляпмиз.

 Биз қўрқоқ ва дунёсевар заиф мусулмонлар бўлиб қолдик. Уламоларимиз юқоридаги Фаластинлик қизимиз учун албатта биз жавобгар эканимизни билишади! Имкониятларимиз бор эканини ҳам билишади! Мусулмонларнинг шу кундаги қуввати ўта кучли эканини ҳам билишади! Лекин шу исломий қувватни “мўътадил ислом” номи билан куфрнинг жилови остига боғлаб беришга қаттиқ ҳаракат қилишяпти.

 Улар кофирларнинг юқоридаги каби минглаб жиноят ва зулмлар қилиб келишаётганини очиқ-ойдин кўриб туришса ҳам, худди кўр ва кар инсонлар сингари яна куфр билан музокаралар олиб бориш ҳақида бемалол гапиришяпти.Уларнинг бирортаси, юқоридаги қизимизга ва бошқа очиқ мазлум мусулмонларга ҳатто “азиятингизга шерикмиз”, деб қўйишдан ҳам қўрқишади. Куфрнинг “бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” принципи ўзлари учун жуда манфаатли иш беряпти.

 Улар бизларнинг нафақат жисмларимизни, балки қалбларимизни ҳам бўлиб юборишди. Агар биз ҳам ўз манфаатларимизни рўёбга чиқариш учун исломий асосларга маҳкам боғланиб, исломий принципларни маҳкам тута бошлаганимизда эди, куфр системаси яҳудийларни очиқ ҳимоя қилишга журъат қила олмай қолишар эди. Ўзлари ҳам дунёнинг ҳар бир четида мусулмонларга нисбатан амалга ошираётган ифлос муносабатларини ўзгартиришган бўлар эди. Аллоҳим! Бизларни бирлаштириш билан азиз қил, Ўзинг бизларга нусрат бер.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here