Путин муддатидан аввал мансабини тарк этиши мумкинми?

452
0

Путин муддатидан аввал мансабини тарк этиши мумкинми?

Россия президенти Владимир Путин соғлиғига оид муаммолар туфайли муддатидан аввал нафақага чиқиши мумкин. Бу ҳақида Москва давлат институтининг ташқи алоқалар бўйича мутахассиси Валерий Соловей маълум қилди.

Россия Фанлар академиясининг профессори, Кремл ишлар бўйича етук мутахассис, таниқли сиёсий таҳлилчи 56 ёшли Валерий Соловейнинг фикрлари Кремлга яқин веб-сайтлардан бири орқали тарқатилди. Хабарда 64 ёшли Владимир Путин саломатлик муаммолари ва Ғарб давлатлари билан бўлаётган хавотирли муносабатлари сабабли президентлик мансабини тарк этиши мумкинлигига ишора қилинади.

Соловейнинг таъкидлашича, спортга яқинлиги билан танилган 64 ёшли Путиннинг истеъфога чиқиш сабаби соғлиғига оид муаммога боғлиқдир. Бироқ у Путиннинг соғлиги ҳақида батафсил маълумот бермади. Шунингдек Кремл ҳам Ғарб оммавий ахборот воситаларида овоза бўлаётган мазкур янгилик тўғрисида изоҳ беришни рад этди.

Соловей Путиннинг мансабини тарк этиш вақти 2017 йилда бўлишига ишора қилади. Хабарга кўра Путиннинг ўрнини Бош вазир Дмитрий Медведев ёки Алексей Дюмин эгаллайди.

Мазкур хабар орадан уч соат ўтиб веб-сатдан олиб ташланган. Шундай бўлишига қарамай, Россия раҳбари соғлигига доир муаммолар ҳақидаги маълумотлар билан 50 мингдан зиёд одам танишиб чиқишга улгурди.

Туркистон:

Каримовни “оқ қон касали бўлибди, яқинда ўлар экан” деб, худди шундек махфий ва яширин маълумотлар тарқатилган эди. Ундан кейин бир неча ўн йил яшади. Лекин бу маълумот мухолиф қувватларни, аламзада мусулмонларни ва мазлум халқни чалғитиб, қалбаки йўл билан уларда сабр ва умид хиссини кучайтирган эди.

Россиянинг ички сиёсатида ҳам, ташқи сиёсатида ҳам Путиннинг аҳволи жуда ёмон! Сурияда олиб бораётган ҳарбий амалиётлари бутун дунё мусулмонларининг нафратини кучайтириб бормоқда. Шу жумладан Россия фуқороларининг кўп қисмини ташкил этадиган мусулмон фуқороларини ҳам. Энди Путиннинг ҳақиқий башараси ва сиёсий хатолари туфайли мамлакат ва фуқороларга келаётган бахтсизликлар сабабларининг очилиш вақти келяпти.

Путин Россияни инқироз ҳолатига олиб келди! У қудратли бир давлатни – балки атайин қастдандир ёки нодонлигидандир, нима бўлганда ҳам – ўта хор ва заиф мамлакатга айлантирди. Путин ўз тўдасими билан бирга бу хатоларини тўғрилаш мақсадида бошқа янги ва янги хатоларга йўл қўйишиб, давлатни баттар ботқоққа ботириб боришяпти. Энди эса, яқин келажакда мана шу бошқарув системаси билан вазиятни ўнглаб юборишга ақли етмай қолди.

Путинни сиёсатдан четлаши айнан бошқарув системасининг ўзгаришига далолат қилади. Агар у сиёсатдан ҳақиқатдан четламоқчи бўлаётган бўлса, демак шу йўл билан ҳозирги авторитар бошқарув системасини ўзгартирмоқчи. Яъни режим вакиллари бўлган юзлаган олигархларни аста-секин ва ҳалокатсиз бошқарув ишларидан олиб чиқиб кетмоқчи. Мободо шу мақсадни кўзлаётган бўлса, ҳозирги вазиятда ўзлари учун жуда тўғри ва доно йўлни танлаган бўлар эди. Чунки Россиянинг бошига тушиб бораётган барча бахтсизлик, инқироз ва хавф хатарлар фақат шу Путин режимининг касофати ва унинг қайсарлиги оқибатидан келяпти.

Йўқ ундай қилмай, Каримов сингари ўзини касал қилиб кўрсатишдан мақсади фақат сиёсатда туриш муддатини узоққа чўзиш учун бўлаётган бўлса, унда Россиянинг аҳволи тоборо ёмонлашиб бораверади. Рус халқи Путиндан фақат инқилоб йўли билан қутилишдан ўзга чораси қолмайди. Ҳозирги Путиннинг режими олиб кетаётган сиёсий системада инқилобий портлаш юз бериши муқаррар. Фақат вақт масаласи қолди. Путинни касал бўлиши Россиянинг ҳалокатли ҳолатига қараб бораётганига эмас, балки ўзини ва режимининг ҳалокатга қараб бораётганига боғлиқдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here