ЕИнинг махсус вакили расмий ташриф билан Қирғизистонга келди

726
0

ЕИнинг махсус вакили расмий ташриф билан Қирғизистонга келди

Европа Иттифоқининг Қирғизистондаги вакиллиги хабар қилишича, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Петер Буриан 8-12 ноябр кунлари давом этадиган расмий ташриф билан Қирғизистонга келди.

 Ташриф давомида Петер Буриан 10-11 ноябрда Бишкекда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиёда экстремизмни олдини олиш – даъватлар ва жамоалар даражасида жавоб қайтариш” деб номланган ҳудудий анжуманда иштирок этади.

 Тадбир 2016 йил майда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсат ва ҳавфсизлик масалалари бўйича олий даражадаги музокаралар ва 2016 йил октябрда бўлиб ўтган Марказий Осиё ташқи ишлар ва Европа Иттифоқи вазирлари йиғилишида охирги эришилган келишувлар доирасида ташкил этилди.

  Бундан ташқари, Питер Буриан Қирғизистон ҳукумати аъзолари, Жогорку Кенеш депутатлари, фуқаролик жамияти вакиллари билан Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилиш учун маслаҳатлашувлар ўтказади. Маслаҳатлашувлар давомида мамлакатда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар мавзуси муҳокама қилинади.

 Европа Иттифоқининг маҳсус вакили 8 ноябр куни Ўш шаҳрида бўлиб, маҳаллий марказлар ходимлари учун ташкил этилган семинарда иштирок этди.

Туркистон: 

Қирғизистонга Ғарб ҳазорати кириб келмоқда. Буни кўриб турган етакчи гуруҳ вакиллари, уларнинг ҳазоратларига қарши мафкуравий қувватга эга эмасликлари сабабли ҳеч қандай чора тадбирлар кўра олишмаяпти.

Қирғизистон ҳокимияти президент бошчилигида парламент диктатурасини ўрнатиш учун ҳаракат олиб боряпти. Улар  референдумдан ўтиб олса, Россия ёки Туркия сингари авторитар режим ўрнатиш лоиҳасига кўра ҳаракат олиб боришади. Лекин бурунларини тагида рангли инқилобга таёргарлик кўрилаётганидан хавфсирашаётгани йўқ. Чунки хавфсирашга ва ҳимоя қилишга арзигулик қадриятлар, шиор ва эътиқодлар қолмади. Элита вакиллари жуда кўп хато қилишавериб  ҳолдан тойишди. Ҳукумат ва президент эса, фақат ҳокимиятни қўлда тутиб қолишдан ўзга стротегия ҳақида ўйламай қўйди.

Юқоридаги ЕИ вакилининг Қирғизистон бўйлаб, сувда юрган балиқдай эркин юришига сабаб, Қирғиз ҳокимиятининг улардан қарзга ботиб қолиши ва яна қарз олишга эҳтиёжи ўта кучли эканлигидир. “Қассобга гўшт қайғуси, эчкига жон қайғуси” дейилганидек, куфр олами бизларнинг шу кундаги иқтисодий ва сиёсий ўта ночор аҳволимиздан ўз манфаатлари йўлида ўта унумли фойдаланиб олишмоқда.

ЕИ Қирғизистонда сақофий мустамлака таъсирини кучайтириб боряпти. Петер Буриан сингари Ғарб мулозимлари Қирғизистондаги ўз ҳазоратлари таъсирларини ва барча нодавлат ташкилотларни  бир қатор тафтиш қилиб текшириб кўриш билан, ўзларига тобе қувватларнинг барчасини фаолиятларида янада рағбатлантириб қайтади. Чунки бу ташкилотларнинг деярли ҳаммаси Ғарб давлатлари томонидан моддий ва молиявий дастакланиб турилади.  

Қирғизистоннинг ҳозирги аҳволи ўта хавфли. Унинг Ислом мафкурасидан хавфсираётгандек кўриниши ўз халқини алдашдан ўзга нарса эмас. Ҳақиқий парокандага олиб борадиган мафкуравий хавф хатар Ғарб ҳазорати билан кириб келяпти. Лекин бу ҳазоратнинг ўз ҳимоячилари бўлган йирик мамлакатлар бор. Қирғиз ҳокимият эгаларининг Ислом мафкурасига қарши кураш ва ҳаракатлари ўша мамлакатлар томонидан молиявий ёрдам, грант ёки қарз бериб туриш билан рағбатлантирилади. Шунинг учун улар осонгина Ислом ҳазоратидан келиб чиққан қадриятларни жамиятдан суриб чиқариш ишларини кучайтириб боришади.

Сўнг Қирғизистон қарзга ботиб бўлганида, улар мамлакатимизда хоҳлаган ишини, хоҳлаган жойида амалга ошира бошлашади. Қарзга ботиб бораётган ва яна қазга муҳтож бўлган етакчиларимиз эса, уларга қаршилик қила олишмайди. Рангли инқилобга қараб бораётган вазият, энди нафақат Қирғизистоннинг, балки Россиянинг Украинадан кейинги янги муаммосига айланиб қолиш эҳтимоли кучайиб бораяпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here