АҚШ вайрон қилиш билан эришолмаган нарсасига таҳдид қилиш билан эриша олармикин?!

536
0

Ҳалаб жанги: АҚШ вайрон қилиш билан эришолмаган нарсасига таҳдид қилиш билан эриша олармикин?!

 Ҳизб ут-Таҳрир амири улуғ олим Ато ибн Халил абу Роштанинг 2016 йил 20 октябрдаги саволга жавобида келганидек Путин, Меркел ва Олланд ўртасидаги уч томонлама учрашувдан олдин Россиянинг Ҳалабни бомбалашни вақтинча тўхтатишдан мақсади ўзи билан Европа ўртасидаги тарангликни юмшатиш ҳамда ўзаро учрашув ўтказилишига қулайлик яратиш бўлди. Бироқ учрашувдан олдин Россия позицияси ва Америкага хизмат сифатида ўйнаётган роли Европа босимлари таъсирига тушиб қолмади. Шунингдек, Меркел ва Олланд Путинга таъсир ўтказишга уринишганига қарамай бу учрашувдан кейин Путиннинг позицияси уларнинг таъсирига тушмади. Масалан, Ўрта Шарқ газетасида бундай дейилди: «Берлиндаги учлик саммитида бўлиб ўтган ишларни кузатган Европа манбаларига кўра, Путин ўз позициясида қатъий қолиб асло ён бермади. «Кескин» ўтган баҳс-мунозарадан сўнг рус раҳбари – фақат соф инсоний мақсад учун – сулҳ мудатини узайтириш масаласини кўриб чиқишга рози бўлди, аммо «ваъда бермади». Ҳатто Путин – Грозний ҳам террорчилар назорати остида бўлганига ишора қилиб, Ҳалабни Чеченистон пойтахти Грознийга ўхшатиши билан Олланд ва Меркелни ҳайратга солди. У «Ҳалабда ҳам Грознийда қўллаган ишимизни қўллаймиз», деди, яъни бу билан вазиятни бартараф этиш учун мутлақ куч ишлатамиз, деди. Бундан европалик иккала масъул Путиннинг Ҳалаб жангини бартараф этишда қатъий эканини тушундилар». (Ўрта Шарқ 2016 йил 21 октябр).

Россиянинг Ҳалабга нисбатан позицияси Америка позицияси билан ойнадаги аксдек бир хил. Зеро, Америка ҳам Ҳалаб шаҳрида жинояткор Асад режимини ўрнатишни истамоқда. Чунки Ҳалаб Суриянинг Дамашқдан кейинги иккинчи пойтахти ҳисобланади ва у Суриянинг иқтисодий пойтахти дея номланади. Шунингдек, АҚШ қўзғолонни чеклаш, ҳолдан тойдириш, ҳар томондан ўраб олиб, сўнг унга барҳам бериш учун Суриядаги йирик шаҳарларга қонхўр режим нуфузини ўрнатмоқчи. Россиянинг Суриядаги амалиётлари оқимидан унинг АҚШ билан келишиб олгани кўриниб турибди. Келишув бўйича, Россия муайян белгиланган вазифалар билан шуғулланади ва бу билан АҚШ талабини бажарган бўлади, бу вазифаларнинг энг муҳими Ҳалабдир…

Бироқ Ҳалаб Путин такаббурлигини ҳам, унинг ортида турган АҚШ такаббурлигини ҳам синдирди ва энг йиртқич турдаги бомбардимонлар олдида сабот билан туриб берди, шунча қатли ом, қамал ва очликка қарамай, уларга тиз чўкмади, бўйсунмади… Бомбардимонлар, вайрон этишлар шундай даҳшатли даражага етдики, Россияга танқидлар эшиги очилиб, уруш жиноятларини, қатли ом жиноятларини содир этди, деган айбловлар остида қолди… Бу Россияни, айниқса, Америка уни ҳодисалар пештоқига чиқариб қўйгани учун, боши берк кўчага тиқиб қўйди!

Американинг Россия қўли билан Ҳалабни ўз назорати остига олиш учун қўллаётган услуби Россиянинг боши берк кўчага кириб қолиши билан ўзгарди. Яъни бомбардимон кўламини оширишга, ҳаёт кечириб бўлмайдиган аҳволга олиб келиш учун шаҳар инфраструктурасини вайрон этишга ва сўнг сулҳ эълон қилиб, Ҳалаб аҳлининг шаҳардан чиқиб кетишлари учун йўлакларни очиб беришга тўғри келди. Чунки Америка қатли ом ва вайроналар қилиш билан Ҳалаб аҳли иродасини синдирмоқчи, сўнг қочишга йўлакларни очиб бериш билан бу иродаларини синаб кўрмоқчи. Аммо ҳозирги лаҳзаларга қадар бунда омади чопмади, на қуролли гуруҳларда омади келди, на Ҳалаб аҳлида… Бу эса айни мустамлакачи давлатлар ғазабини баттар оширди, ғаразларини баттар кучайтирди. Шунинг учун истакларни синдириш амалиётида қанчалик омадлари чопмагани сари, Россия шунчалик бомбардимонни кучайтирмоқда!

Россиянинг Европа учлик учрашуви арафасида эълон қилган сулҳи ҳам айни режа доирасида бўлди. Масалан, Россия Федерал хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Франц Клинцевич «инсонпарварлик сулҳидан мақсад, фуқароларнинг жанг майдонидан чиқиб кетишларига йўл очиб бериш ҳамда қуролли жангариларнинг шаҳарни тарк этишлари учун сўнгги имкониятдир», деди. Сўнг «сулҳ муддати тугагач, шаҳарни жангарилардан тозалаш амалиёти бошланади, ўшанда Россияга шаҳар аҳолисини эътиборга олмади, деган айбловни қўйиш қийин бўлади», дея қўшимча қилди. (Россиянинг «Известия» газетаси 2016 йил 23 октябр). Сулҳ эълонига қўшимча, Россияда ягона саналган «Адмирал Кузнецов» учоқ ташувчи кемасининг Сурия қирғоқлари томон йўл олгани ҳақидаги хабар тарқатилди. Британ ахборот воситаларида, Ўрта Ер денгизи сари йўл олган «Адмирал Кузнецов» учоқ ташувчи кемаси етакчилигидаги бир гуруҳ рус крейсерлари Шотландия қирғоқларига яқинлашиб қолгани тўғрисида хабар тарқатди. Норвегия телевидениеси Тинч океанининг Норвегия жанубий шарқидаги халқаро сувларда 21 октябрга қадар машқ ўтказиши кутилаётган рус ҳарбий кемалари дарҳол жанубга йўл олди… деган хабарни тарқатди. Ўтган ойда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу «Адмирал Кузнецов» номидаги крейсернинг Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида фаолият олиб бораётган рус денгиз кучлари гуруҳига қўшилишини маълум қилди. (Русиял Явм 2016 йил 20 октябр).

Буларнинг барчаси Ҳалаб аҳлига қилинаётган таҳдид ва босимлар. Америка билан Россия Ҳалаб аҳолисининг дарҳол Ҳалабдан чиқишга ҳаракат қилади, деб ўйлашди. Аммо ўз кўзлари билан ўлимни кўриб-билиб, синовдан ўтказиб, тиз чўкмаган кишиларнинг таҳдид билан қўрқитиб бўлмаслигидан Америка ҳам, Россия ҳам бутунлай ғафлатда!

Шу ерда бир нарсани таъкидлаш лозимки, Сурияда Америкага хизмат қилиш орқали халқаро ролга эга бўламан, қудратли давлат сифатида намоён бўламан, деб ўйлаган Россия ўзига ўзи зиён қилди. Бунга асосан икки нарса сабаб бўлди:

Биринчи сабаб: Россия бу кўчага қадам қўйиш билан дунёда биринчи давлат бўлган АҚШ фойдасига хизмат қилди. У бу хизматни Америка мени Сурия масаласида ўзига шерик қилади, деган умидда қилди. Бироқ Америка бундай қилиш ўрнига, Россияга ўзининг тобеларига қиладиган муомаласини қилди. Бунга далил-гувоҳлар талайгина. Масалан, АҚШнинг Россия билан мувофиқлашувга очиқдан-очиқ рози бўлмаслиги, қирғин содир этиш гуноҳини унинг зиммасига юклаши, ўзи эса уни қораловчиларга очиқ қўшилиб олиши… ва бошқалар.

Иккинчи сабаб: Шом аҳлининг Россия қирғин машинасига сабот билан дош бера олгани ҳамда Россиянинг Сурияда амалиёт бошлаганига тўла бир йил бўлганига қарамай, ҳануз Асад режимининг ғалабасини амалга ошириб беролмаётгани Россиянинг заифлигини, ожизлигини намойиш қилди. Шояд, бу ҳақиқат Россиянинг этагидан тутган давлатларга дарс бўлиб, унинг ҳукмронлиги остидан чиқишга илҳомлантирса, сўнг Ҳалабда ва бошқа ерларда у ёққан оловга унинг ўзи улоқтирилса, ажаб эмас. Россия бу ишни уч ойда дўндиришини эълон қилган эди. Уч ой ўтди, уч ойдан сўнг уч ой ўтди, яна уч ой ўтди ва яна уч ой ўтиб кетди… Мана, бугун қаранг, Кремль матбуот воизи Дмитрий Песков «Россиянинг Суриядаги вазифаси уни террорчи ташкилотлардан озод этиш ва юртнинг бўлиниб кетишига йўл қўймасликдир», демоқда. Кейин телевидениенинг «Вести» дастурида Песков Суриядаги кураш яқин орада тамомланиши кутилмаётганини айтар экан, «Афсуски, биз олаётган маълумотлар оптимист бўлишимизга вақт бермаётир, Халқаро Ҳамжамият олдида машаққатли ва ғоят узоқ меҳнат тургани маълум!», деди. (Уюну Холиж 2016 йил 22 октябр).

Шунинг учун, Аллоҳнинг ёрдами ва тавфиқи ила, Шом аҳлининг азм-қарори ва холис қўзғолончилар саботи туфайли АҚШнинг ўзи, Россия, Туркия, Саудия, Эрон сингари тобелари билан қўшилиб ҳалокатга учрайди, Аллоҳ барчасининг макрини ўзларига қайтариб уради ва гўзал оқибат тақводорларники бўлади!

Абдуллоҳ Маҳмуд

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here