Қирғизистонда терактларни кимлар амалга ошириши мумкин

714
0

بسم الله الرحمن الرحيم

Қирғизистонда терактларни кимлар амалга ошириши мумкин

Жуда кўп инсонларга балолар олиб келадиган, ёстиғини қуритадиган терактлар қилиш у ёқда турсин, ҳатто бегуноҳ бир инсонни қонини тўкиш шаръан ҳаромдир. Бундай ифлос ишларни ҳақиқий мўмин қилмайди. Сўзларига қарасанг ўз халқига куюнган қаҳрамон, лекин курф билан ҳамтовоқ бўлиб олган мунофиқлардан эҳтиёт бўлиш керак. Чунки кофирлар жуда қўрқоқ инсонлар бўлиб, улар аёлларга ва ёш болаларгагина кучи етади. Эркакчасига курашишга ожизлик қилишади. Буни биз Афғонистонда бутун куфр армияси мағлуб бўлиб, хийла-найранглар билан қочиб қолганида кўрдик. Росулуллоҳ (с.а.в) дедилар:

«إِنَّي لاَ أَتَخَوَّفُ عَلَى أُمَّتِي مُؤْمِنًا وَلاَ مُشْرِكًا، أَمَّا الْمُؤْمِنُ فَيَحْجِزُهُ إِيْمَانُهُ، وَأَمَّا الْمُشْرِكُ فَيَقْمَعُهُ كُفْرُهُ، وَلَكِنْ أَتَخَوَّفُ عَلَيْكُمْ مُنَافِقًا عَالِمُ اللِّسَانِ يَقُولُ مَا تَعْرِفُونَ وَيَعْمَلُ مَا تُنْكِرُونَ»

«Албатта, мен Умматимга мўмин ё мушрикдан зарар етишидан қўрқмайман. Чунки мўминни имони тўсиб туради, мушрикни куфри ўзини йўқ қилади. Бироқ сизларга мунофиқ зарар етказишидан қўрқаман. Унинг тили бурро, сизларга маъруф ишларни гапирадию, ўзи мункар ишларни қилади» (Табароний ва Баззор ривояти).

Росулуллоҳ(с.а.в) яна шундай огоҳлантиради:

«لاَ يُلْدَغُ المُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ»

«Мўмин битта тешикдан икки марта чақтирмайди». Бу ҳадисни Бухорий чиқарди.

Шундай экан, кўп марта чақтирадиган кимса ҳақида нима дейиш мумкин?! Бизни жуда кўп алдашди, 25 йилдан бери яхши гаплар, қуруқ ваъдалар. Камига сунъий терактлар, оқибати туҳмат ва балолар…

Бугунги кунда миллионлаб инсонлар зулм, истибдод ва зўравонликлар жабрини тотиб келишмоқда. Бунга Америка бош бўлиб, Россия, Британия, Франция ва Хитой каби катта мустамлакачи кучлар исломий юртлар устидан сиёсий ҳукмронлик қилишга тиш-тирноқлари билан ёпишиб олганликлари сабаб бўляпти. Бунга эришиш мақсадида биздаги баъзи бир сиёсатчиларга бир масхарабозлик спектаклини ўйлаб топишади-да, уни хоинларга ижро қилдиришади. Уларга ишонган содда халқ эргашади. Кейин бу спектаклларни мусулмонларга ёпиштириб, ортидан орган ҳодимларига ошкор ва яшириш буйрўқлар беришади ва кўплаб мусулмонларга жабр-зулм қилишади.

Шу ўринда фикр, сиёсат ва онг соҳибларига, ҳамда имом-домлаларга бир савол билан мурожаат қилмоқчиман: шу сиёсий талашишлар оқибатида қанча бегуноҳ покиза қонлар тўкилди ва қаттиқ машаққатлар чекилди, нега омма халқни огоҳлантирмаяпсизлар?! Ёки шуми сизларнинг мақсадингиз?! Ҳишом ибн Ҳаким ривоят қилади; “Гувоҳлик бераманки, албатта мен Росулуллоҳ (с.а.в)нинг шундай деганини эшитдим:

«إِنَّ اللَّهَ يُعَذِّبُ الَّذِينَ يُعَذِّبُونَ النَّاسَ فِي الدُّنْيَا»

«Аллоҳ одамларни дунёда азоблаган кимсаларни албатта азоблайди».

(Имом Муслим). Ўзингларга орган ҳодимларини ҳам қўшиб, Аллоҳ Таолонинг ғазабига дучор қилмоқдасизлар. Росулуллоҳ (с.а.в) яна шундай дедилар:

«صِنْفَانِ مِنْ أَهْلِ النَّارِ لَمْ أَرَهُمَا: قَوْمٌ مَعَهُمْ سِيَاطٌ كَأَذْنَابِ الْبَقَرِ يَضْرِبُونَ بِهَا النَّاسَ…»

«Дўзах аҳлидан икки тоифа борки мен уларни кўрмаганман: бир қавмки улар билан сигир думларидек қамчилар бўлади, улар билан одамларни уриб калтаклашади…». Бу ҳадисни Муслим Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди. Мисвар Набий (с.а.в)нинг шундай деганини ривоят қилди:

«مَنْ أَكَلَ بِرَجُلٍ مُسْلِمٍ أَكْلَةً فَإِنَّ اللَّهَ يُطْعِمُهُ مِثْلَهَا مِنْ جَهَنَّمَ، وَمَنْ كُسِيَ ثَوْبًا بِرَجُلٍ مُسْلِمٍ فَإِنَّ اللَّهَ يَكْسُوهُ مِثْلَهُ مِنْ جَهَنَّمَ…»

«Кимки бир мусулмон(ни ёмонлаш ёки унга озор бериш) эвазига бир луқма таом еса Аллоҳ уни жаҳаннамдан шу луқма мисличасини таомлантиради, кимки бир мусулмон(ни ёмонлаш ёки унга озор бериш) эвазига бир кийим кийса Аллоҳ унга жаҳаннамдан шу кийим мисличасини кийинтиради…». Бу ҳадисни Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилди.

Эй, орган ҳодимлари!

Сизлар баъзи бир хоин сиёсатчиларни манфаати учун икки дунёингизни вайрон қилманглар. Чунки Ислом мусулмонларнинг жонлари ва мол-мулкларигагина эмас, ҳатто ҳурматларига, обрўларига, ор-номусларига тажовуз қилишни, уйларининг ҳурматини оёқ ости қилишни ҳам ҳаром қилди. Пайғамбаримиз(с.а.в) бундай дедилар:

«… كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ، دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»

«…Мусулмонга ҳар бир мусулмоннинг қони, моли ва ор-номуси ҳаромдир». Бу ҳадисни Муслим Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди. Пайғамбаримиз(с.а.в) уйлар ҳурмати ҳақида бундай дедилар:

«لَوْ أَنَّ رُجُلاً اِطَّلَعَ عَلَيْكَ بِغَيْرِ إِذْنٍ، فَخَذَفْتَهُ بِحَصَاةٍ، فَفَقَأْتَ عَيْنَهُ، مَا كَانَ عَلَيْكَ بِجُنَاحٍ»

«Агар бирон киши сенинг уйингга изнсиз қараса, сен унга тош отиб кўзини чиқариб қўйсанг сенга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди». Бу ҳадисни Муслим Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в) яна бундай дедилар:

«مَنِ اطَّلَعَ عَلَى قَوْمٍ فِي بَيْتِهِمْ بِغَيْرِ إِذْنِهِمْ فَقَدْ حَلَّ لَهُمْ أَنْ يَفْقَئُوا عَيْنَهُ»

«Кимки бир қавмнинг уйларига уларнинг изнисиз мўралаб қарайдиган бўлса ўша қавм учун унинг кўзини уриб чиқариб қўйиш ҳалол бўлади». Бу ҳадисни Аҳмад Абу Ҳурайра орқали ривоят қилди. Муминга моддий зиён етказиш эмас, балки сўкиш ҳам, ҳатто ёмон гумон қилиш ҳам ҳаром. Аммо уни ўлдириш кофирликдир. Пайғамбаримиз (с.а.в) Каъбани тавоф қилар эканлар бундай дедилар:

«مَا أَطْيَبَكِ وَأَطْيَبَ رِيحَكِ مَا أَعْظَمَكِ وَأَعْظَمَ حُرْمَتَكِ وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَحُرْمَةُ الْمُؤْمِنِ أَعْظَمُ عِنْدَ اللَّهِ حُرْمَةً مِنْكِ مَالِهِ وَدَمِهِ وَأَنْ نَظُنَّ بِهِ إِلاَّ خَيْرًا»

«(Эй Каъба) Нақадар яхшисан ва нақадар хушбўйсан, нақадар буюксан ва сенинг ҳурматинг ҳам нақадар буюк. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, мўминнинг, унинг молининг ва қонининг ҳурмати Аллоҳнинг наздида сенинг ҳурматингдан буюкдир. Шунингдек, мўмин хусусида фақат яхшиликни гумон қилишимиз ҳам сенинг ҳурматингдан буюкдир». Бу ҳадисни Ибн Можа Убайдуллоҳ ибн Амр орқали ривоят қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в) яна бундай дедилар:

«سِبَابُ الْمُسْلِمِ فِسْقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌ»

«Мусулмонни сўкиш фосиқлик, уни ўлдириш куфрдир». Бу ҳадисни Бухорий ва Муслим Абдуллоҳ ибн Масъуд орқали ривоят қилди.

Исломий юртларда қонуний яшаётган бошқа давлатларнинг фуқароларига ҳам зулм қилиш ҳаром. Росули Акрам (с.а.в) уларга яхши муносабатда бўлишни васият қилдилар ва уларга озор-азият етказишдан қайтардилар. Пайғамбаримиз (с.а.в) шундай дедилар:

«مَنْ ظَلَمَ مُعَاهِدًا، أَوْ كَلَّفَهُ فَوْقَ طَاقَتِهِ فَأَنَا حَجِيجُهُ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ»

«Кимки бир муоҳидга зулм қилса ёки уни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилса мен у билан қиёмат куни ҳужжатлашаман». Бу ҳадисни Яҳё ибн Одам «хирож» китобида ривоят қилди.

Умар(р.а) бундай деган эди: «Ўзимдан кейинги халифага Росулуллоҳ (с.а.в) зиммаси (яъни ҳимоясидаги аҳли зиммалар) борасида яхши муносабатда бўлиб уларга берилган аҳдларга вафо қилишни, уларнинг ҳимояси учун жанг қилишни, уларни тоқатларидан ташқари нарсага таклиф қилмасликни васият қиламан». Яҳё ибн Одам ривоят қилди.

Эй, ўзини мўминман деб билан мусулмонлар!

Эй, мусулмон сиёсатчилар!

Эй, мусулмон орган ҳодимлари!

Етар шунча куфрнинг ноғарасига ўйнаганимиз, энди Аллоҳнинг ҳақиқий бандалари бўлайлик! Расулуллоҳ(с.а.в) шундай дедилар:

«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ: لَا يَظْلِمُهُ، وَلَا يُسَلِّمُهُ: مَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيْهِ، كَانَ اللهُ، عَزَّ وَجَلَّ، فِي حَاجَتِهِ! وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمِ كُرْبَةً، فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ! وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِماً، سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, уни (душманга) топшириб қўймайди. Кимки биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ Азза ва Жалла унинг ҳожатини ҳам чиқариб беради. Кимки бир мусулмондан ғам-қайғуни кетказса, Аллоҳ унинг ўзидан ҳам қиёмат кунидаги ғам-қайғулардан бирини кетказади! Кимки бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини ҳам беркитади». Пайғамбаримиз(с.а.в) яна дедилар:

«اَلْمُؤْمِنُ مِرْآةُ أَخِيْهِ. وَالْمُؤْمِنُ أَخُو الْمُؤْمِنِ: يَكُفُّ عَلَيْهِ ضَيْعَتَهُ، وَيَحُوطُهُ مِنْ وَرَائِهِ»

«Мўмин ўз биродари учун бамисоли бир ойнадир. Мўмин мўминнинг биродаридир, унга йўқотган нарсасининг ўрнини тўлдириб беради, ортидан уни ҳимоя қилиб, асрайди». Расулуллоҳ(с.а.в) яна шундай дедилар:

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِيْنَ فِيْ تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ، إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

«Мўминларнинг бир-бирларига муҳаббатли, раҳм-шафқатли, меҳрибон бўлишлари бамисоли бир танага ўхшайди. Агар бу тананинг бирон аҳзоси касалланса, бошқа аҳзолар дарҳол бедорлик ва иситмалаш билан унга ёрдамга шошиладилар». Мусулмонларнинг бир-бирларини дўст тутишлари вожиблиги ҳақида булардан бошқа кўплаб ҳадислар мавжуддир. Биз сизларга Аллоҳ Таолонинг ушбу оятига мувофиқ, ўзинингларга келинг деб эслатиб қўймиқчимиз халос:

وَذَكِّرْ فَإِنَّ الذِّكْرَى تَنفَعُ الْمُؤْمِنِينَ

– “Ва эслатиб қўйинг! Зеро, эслатма   мўминларга наф етказур”.

Росул(с.а.в) бундай марҳамат қилдилар:

«تَرَكْتُ فِيكُمْ أَمْرَيْنِ لَنْ تَضِلُّوا مَا تَمَسَّكْتُمْ بِهِمَا: كِتَابَ اللَّهِ وَسُنَّةَ رَسُولِهِ»

«Мен сизларга агар уларни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайдиган икки нарсани қолдирдим: Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннати» (Имом Молик).

Куфрнинг маслаҳатидан доимий жанжал, ёмон оқибатлар келиб чиқади. Аллоҳнинг ҳукми билан икки дунё бахтига эришамиз. Қачонгача мусулмонларнинг тақдирларини ва ҳокимларини душманлар белгилайди? Қачонгача??? Бу муаммо кофирларнинг Ислом юртларига аралашаётган қўлларини кесиб ташлаш билан ва мусулмонлар Исломни ҳакам қилишлари билангина ечилади. Фақат шу йўл билангина уларнинг азизлиги қайта тикланади. Аллоҳ Таоло айтади:

«Барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз»         [3:103]

Муттақий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here