Россия Қозоғистонга 5 та С-300 ракетага қарши мудофаа тизимини етказиб берди

426
0

Россия Қозоғистонга 5 та С-300 ракетага қарши мудофаа тизимини етказиб берди

 Хабар қилинишича, сешанба, 2 август куни Россия Федерацияси мудофа вазири Сергей Шойгу ва Қозоғистон мудофа вазири Имангали Тасмагамбетов ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

 Музокараларда Россия ва Қозоғистон президентлари ўртасидаги ҳарбий-техникавий келишувга асосан, Россия томонидан Қозоғистонга 5 та С-300 зенит ракета тизими тақдим этилгани маълум қилинган.

 Учрашувда Коллектив хавфсизлик ташкилоти доираси имзоланган келишувга кўра, ўзаро ҳарбий техникаларни олиб ўтиш жараёнида енгилликлар яратилгани қайд этилган.

Музокаралар натижасида ўзаро ракета ҳужумларидан огоҳлантиришда тизимлараро келишувга эришилгани айтиб ўтилган.

 Бундан ташқари, Россия 170 донадан ортиқ зенит ракеталарини Қозоғистонга топшириш бўйича рўйхатга олиш жараёнини якунламоқда.

 “Россия Федерацияси билан ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасида Қозоғистонга 5та С-300 зенит-ракета мажмуалари тақдим этди. Бундан ташқари, Россия томони ушбу мажмуалар учун 170дан ортиқ ракеталарни рўйхатга олиш жараёнини тамомламоқда”,- дейилади хабарда.

 2015 йилдан Россия-Қозоғистон ҳарбий техник ҳамкорлиги шартномаси ишга тушиб, унинг доирасида Қозоғистон қуролли кучлари Россия армиясига бериладиган нархларда замонавий қурол-аслаҳалар олиш имконига эга бўлди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here