Атамбаев Меркелга ёқиш учун ҳижобга осилди

452
0

Атамбаев Меркелга ёқиш учун ҳижобга осилди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Германия канцлери Ангела Меркелни кутиб олиб, учрашув ўтказди. Сўнг икки раҳбар расмий баёнот беришди. Баёнотда бир қатор расмий, одатий гаплар айтиб ўтилди. Эътибор тортадиган мавзу Атамбаевнинг ҳижобга қарши айтиб ўтган жавоби бўлди. У охирги кунларда ижтимоий тармоқларда ўта кучли муҳокама ва ихтилофларга сабаб бўлаётган “Қаёққа қараб кетяпмиз” деб ёзиб қўйилган баннерлар ҳақида гапириб берди. Мазкур баннерлар жуда катта қилиб Бишкекнинг ҳар жойларига осиб қўйилганлиги ҳақида аввал хабар қилган эдик. Президент бу баннерларни республика бўйлаб осиб чиқилиши учун маблағ ажратганини маълум қилди.

“Бу суратлардаги мавзуларнинг Ислом қадриятларига алоқаси йўқ. Бу миллий кийиниш, урф одатларимиз, қирғиз тили, кийиниш маданияти ва миллий қадриятларимизни ҳимоя қилишга алоқадор ҳаракатдир. Бизга Арабларнинг, Бангладеш ёки индонезия ва бошқаларнинг кийиниш маданиятининг кераги йўқ” деди президент.

Қизиғи шундаки, президент бу гапларини, яъни расмий билдирув ва баёнотини соф рус тилида гапириб ўтди. Расмий давлат телевидениясининг хабар беришича, Атамбаев Германия канцлерини немис тилида салом бериш билан кутиб олган эмиш. Кийиб олган кийими ҳам, Европанинг маданиятидан кириб келган кийим эди.

Президент баннерларни шу куни ўзи атайин илдириб, канцлер хоним олдида мусулмонларни агрессив қилиб кўрсатиб қўймоқчи бўлгани ва ижтимоий тармоқларда мазкур суратга қарши чиққан мусулмонларга нисбатан сохта тарафдорларини ҳам таёрлаб қўйгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, Гармания исломийлашиш жараёни ўта тез ривожланиб бораётган давлат бўлгани сабабли, немислар ҳам ўз юртида ҳижобга қарши бир қатор чоралар кўришга ҳаракат қилиб келишади. Улар ҳам биздаги каби, бир қатор мактабларда ҳижобни таъқиқлашга ҳаракат қилишгани хабарлардан маълум. Қирғиз ҳукумати бу бачкана ҳаракати билан Меркелдан кўпроқ пул ундириб қолишга ҳаракат қилган бўлиши мумкин. Лекин уларнинг бу ҳаракатлари сабабли ички муҳитимизда фуқоролараро бўлинишлар пайдо бўлаётгани уларни хавотирлантирмаяпти. Улар ҳижобга ёки Исломга қарши чиқсак Меркелга ёқамиз, деган ўй билан, илгари ҳеч қилмаган ҳунарларини шу кунга келиб қилишга журъат қилишди. Германия салмоқли қисми насронийлардан ташкил топган куфр диёри ҳисобланади. Қирғизистон эса, асосий фуқоролари мусулмонлардан иборат Ислом юрти ҳисобланади. Ҳокимият буни инобатга олиши керак эди.

Бу суратни осиш билан ҳокимият икки нарсани кўрсатиб қўймоқчи бўлди.

Биринчиси: Куфр системасининг оламий глобал сиёсати оқимида ўзларини пешкадам эканликларини кўрсатиб қўйиш. Яъни, Қирғиз давлати ҳам, 2014 йилдаги АҚШ президентининг сенат олдида билдирган оламий стротегик йўналишига мувофиқ ҳаракат олиб бораётганини билдириб қўймоқчи бўлди. “Исломий мамлакатларнинг барчаси энди ўз юртларидаги исломий террористлар билан ўзлари кураш олиб боришлари керак. Лозим бўлса биз уларга керак бўлган ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.” деган эди ўшанда Обама. Қирғизистон ҳозир ёрдамга ўта мухтож. Лекин Ислом ва мусулмонларга қарши ҳаракатланишида эмас. Бу бир баҳона бўлаяпти холос.

Иккинчиси: Яқинда Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги йиғилишида Каримовдан олган кўрсатмаларга мувофиқ ҳаракат олиб бораётганлигини намойиш қилиш. Ўзбекистонда ҳам, аввал исломий муҳит билан давлат ўртасида келишмовчилик сунъий яратилиб олинган эди. Сўнг машҳур 16 февраль воқеъаси Каримов томонидан ўзига қарши суиқаст сифатида уюштирилган. Атамбаевнинг ўзи исломий қадриятларга ва исломий олим ва уламоларга қарши чиқиш билан жамиятни иккига бўлиб, исломий муҳит ҳимоячиларини алоҳида ажратиб олмоқчи бўлди. Сўнг исломий муҳит тарафдорлари номидан ёппа қўпорув амалиёти уюштирилади. Ортидан умумий мусулмонларга қарши репрессив ҳаракатлар бошланади.

Юқоридаги ҳар икки мақсад сари олиб борилаётган ҳаракатлар биз мусулмонларнинг бу қалбаки кетувдаги ҳаракатларга қай даражада ишониб бораётганимизга боғлиқдир. Авалги милиция министри Торганбаев бошчилик қилиб ўтказган №50 қамоқхонадан маҳбусларни атайин қочириб юбориш амалиётининг суд жараёни шу кунларда якунланди. Суднинг қарори биз кутганимиздек бўлиб чиқди. Яъни ҳамма айбни қамоқхонанинг ўша пайтда ҳимоя қилиб турган, ҳодиса пайтида ўзлари томонидан ўлдириб юборилган соқчи ҳарбийларга ва номаълум сабабларга кўра Ўшдаги қамоқхонага олиб келиб қамаб қўйилган, сўнг осиб ўлдириб юборишган ўша қамоқхонанинг бошлиғига юклаб юборишди.

Бу суднинг ҳукми шундай бўлиши аниқ эди, чунки бу соқчиларнинг дафн маросимига бирорта мансабдор шахс қатнашмади. Уларнинг оиласига ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмади. Худди улар бу амалиётнинг охирида албатта соқчилар айбдор саналиб, улар устидан ҳукм чиқарилишини аввалдан билишганларидек. Улар бу қотилликни уюштиришди, лекин халқни унга ишонтириша олмади. Сўнг шунча инсоннинг ўлимига сабаб бўлган бу амалиётни яширинча суд қилиб осонгина ёпиб юборишди.

Буларга арабларнинг ёки бошқасининг кийими ёқмаётган эмиш. Бу ҳаракатларнинг барчаси чалғитувчи ясама ташвиқот ҳаракатлардир.

Давлатнинг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган ҳаракатлари мусулмонларни ҳаром иш қилишга ундай олмайди. Улар бу ифлос ишларни ўзлари уюштиришга ҳаракат қилишади. Ишонманг, мусулмон одам бошқа мусулмон ёки бегуноҳ одамнинг ўлимига сабаб бўлувчи ҳаром ҳаракатлар қила олмайди. Буни фақат кофир ёки динни тушунмаган, сиёсий кўр бўлган ёлланма мусулмон бажариши мумкин. Куфр олами бизнинг ҳукуматимизни ҳам ўз фуқороларини портлатиш каби ифлос услублар билан, мусулмонларга қарши кураши учун йўл очиб олишга мажбурламоқда.

Юртимиз учун Ислом ва мусулмонлар томонидан ҳеч қандай ваҳима ва хавф йўқ. Биз шунчаки заиф ва ҳимоясиз қатлам бўлиб турганимиз сабабидан, улар бизга бўҳтон ва ҳақоратлар қилишаяпти! Чунки мусулмонларнинг номидан жавоб қилиши мумкин бўлган идора ёки давлатимиз йўқ!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here