Эрон: Биз бўлмаганимизда АҚШ Афғонистонга киролмасди

776
0

Эрон: Биз бўлмаганимизда АҚШ Афғонистонга киролмасди

Эрон диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг бош маслаҳатчиси Али Акбар Велаяти АҚШнинг Афғонистон ва Ироққа бостириб киришида Эроннинг роли ҳақида баъзи маълумотларни ошкор қилди. Велаятининг таъкидлашича агар Эрон бўлмаганида АҚШ Афғонистонга киролмаган бўларди.

“Эрон ўша пайтда Бирлашган Миллатлар ташкилоти байроғи остида Америка Қўшма Штатлари билан Толибонга қарши ҳамкорликда кураш олиб борди. АҚШ-Эрон ўртасидаги музокаралар ўша даврдаги бизнинг БМТдаги доимий вакилимиз (ҳозирда Эрон Ташқи ишлар вазири) Муҳаммад Жавад тарафидан олиб борилган эди. У пайтда биз Панжшер водийсида толибларга қарши Аҳмад Шоҳ Масъудни қўллаб-қувватлар эдик. Афғонистоннинг катта қисми Толибоннинг назорати остида эди. Бундай шароитда Эрон бўлмаганда америкаликлар Афғонистонга асло киролмаган бўларди. Улар Афғонистонга кириш фурсатини қўлга кирутгунларигача ўртадаги музокаралардан фойдаланди. Лекин Афғонистонни қўлга киритгандан кейин Эронни учта ёвуз мамлакатнинг бири сифатида кўрсатишди”, деди Вилояти.

Вилоятига кўра, Саддам Ҳусайн қулаганидан кейин ҳам, Ироқ хавфсизлигини вужудга келтиришга ҳисса қўшиш мақсадида Эрон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтган. Лекин америкаликлар бу музокараларга риоя қилмай яна ўз йўлларида давом этишган.

“Америкаликлар аввал Эроннинг атом ҳуқуқларини тан олиб, санкцияларни бекор қилишга доир бизга хабар юборишди. (АҚШ Президенти Барак) Обаманинг Эронга юборган мактуби буларни ўз ичига оларди. Лекин албатта кейинчалик улар айтганларига амал қилишмади”, деди Хоманаийнинг бош маслаҳатчиси.

Велаятининг маълум қилишича, диний раҳбар Хоманаий расмийлар билан ўтказган сўнгги учрашувида Эронннинг келишувга содиқ қолганлигини ва қарши томон (АҚШ) қўйган мажбуриятларни бажарганлигини билдирган.

Туркистон:

Исломни ниқоб қилиб олган мамлакат раҳбарлари нақадар тубанлашиб боришаяпти. Эрон, Саудия, Туркия…. каби исломий етакчи давлатлар, деб тан олинган мамлакат  раҳбариятлари охирги вақтларда ҳақиқий башараларини оча бошлашди. Улар куфр манфаатини ҳимоя қилиш устида ўзаро мусобақалашишмоқда!

Авваллари Эрон раҳбарияти бош бўлиб, ёлғондан бўлса ҳам, “Америкага ўлим. Аллоҳу акбар” деб намоишлар уюштириб, оммани қичқиртириб турар эди. Хоин Валаятийнинг сўзлари рост бўлса, Эрон ҳукумати бош бўлиб Америкага ўлим деб қичқиришаётишган бир вақтда, давлат раҳбарияти Америка билан яқин ҳамкорлик олиб борар экан.

Ҳизб ут-Таҳрир, Эроннинг исломий инқилобидан кейин ҳам, аввал ҳам, куфр халқаро системаси билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида айтиб келади. Улар одамларни алдамоқчи бўлишди. Лекин Аллоҳ уларни ичларидаги куфрларини ва яширин олиб бораётган ҳаром ишларини ошкор қилишни хоҳлади.

Куфр асосига қурилган халқаро система бузулиб бораяпти. Унда куфр олами ўз стротегиялик йўналишларини ўзгартира бошлади. Илгари куфр мустамлакачилари исломий юртлар раҳбариятини восита қилиб, уларнинг қўллари билан мамлакатларга куфр сиёсатини, сақофатини ва иқтисодий системасини олиб кириб борар эди. Шунинг учун бу хоин раҳбарлар ўзларини Ислом ҳимоячилари қилиб кўрсатишга буюруқ олилишар эди. Чунки мусулмонлардан иборат ўз халқларини чалғитиб туришлари учун, уларга қалбаки бўлса ҳам исломий обруй керак эди. Ҳозирги куфр стротегиясига кўра, энди бу сохта сиёсатчиларга эҳтиёжлари қолмади. Куфр Исломга қарши очиқ майдонга чиқди. У, Ислом олами ичидаги ҳамкорларига куфрни ҳимояси учун очиқ ҳаракатланишни таклиф ва талаб қила бошлади. Бутун молу дунёси ва ҳатто оила, фарзандларигача бутун бор-йўғини куфрга боғлаб олган бу етакчилар икки ўт орасида қолишди. Улар бирин кетин куфрни очиқ олқишлай бошлашаяпти.

Қирғизистон ҳокимияти ҳам куфрни очиқ ҳимоя қилиб келади. Энди ҳокимият Қирғиз диний қатлами вакилларини ҳам, ўзларидан ўрнак олишга мажбурлай бошлашди. Ҳаромни ҳалол қилиш учун баъзи имомлар фатво чиқаришаяпти. “Амирга итоъат вожиб” деб, бир қатор ҳаром амаллар учун йўл очишга ҳаракат қилишаяпти.

Амир деб, Аллоҳнинг ердаги ҳукмларини ижро қилиб бераётган одам эътибор қилинади. Амирда ўз хоҳиши билан ҳукм қилиш ихтиёри йўқ. Шунинг учун ҳар қандай амир очиқ ҳаромга буюрганида унга итоат қилинмайди. Муфтиёт Амирлик эмас. Унда ҳеч қандай салоҳият йўқ. Амир мавжуд ҳокимиятимиз бўлиши мумкин. Лекин унда шаръий маҳкама ҳам, идора ҳам, сиёсат ҳам йўқ. Ҳукуматимиз исломий ҳар қандай кўринишни ўзидан улоқтиради. Яъни у куфрини ошкор қилади. У илмонийликни даъво қилиб, Исломни ҳам, шаръий ҳукмларни ҳам тан олмайди. Шу ерда бир савол туғилади, шариатни инкор қилган ҳокимиятга шаръан итоат вожиб бўлиши мумкинми? Йўқ албатта! Унга фақат мажбурий ва вақтинчалик итоат жоиз бўлиб, унда ҳам ношаръий яъни ҳаром ишларга буюрса ёки фарзлардан қайтарса, итоат қилинмайди.

Муфтиёт ҳам, уламо ва имомларимиз ҳам бу ҳукмларни яхши билишади. Лекин уларнинг баъзилари Аллоҳдан кўра инсонлардан кўпроқ қўрқадиган бўлиб қолишган. Биз уларни Аллоҳнинг қудратидан қўрқишга чақиришдан тўхтамаймиз. Акс ҳолда бизлар ҳам юқоридаги Эрон сиёсатчиси сингари осий ва хоин бўлиб, охиратда қўлларимиз қуриган ҳолатда тирилиб қолишимиз мумкин. Аллоҳ сақласин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here