Мурси умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилди

556
0

 Муҳаммад Ширин Фахм раислигидаги Қоҳира жиноий суди Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсини Қатар фойдасига жосуслик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди.

 Суд йиғилиши Миср телевидениеси орқали бевосита намойиш этилди. Яна 6 нафар судланувчилар осиш орқали ўлим жазосига ҳукм этилди.

 Мазкур жиноий иш бўйича жами 11 киши ва Мурси тергов қилинди. Улардан 3 нафари сиртдан суд қилинди. Сиртдан ўлим жазосига ҳукм этилганлардан 3 нафари журналистлар бўлиб, улардан икки нафари “Ал-Жазира” телеканали ходимлари Иброҳим Хилол ва Аля Сабалянлардир. Учинчиси “Расад” ахборот манбаси журналисти Асма ал-Хатибдир.

 Собиқ президент ва Мисрда фаолияти таъқиқланган “Мусулмон биродарлари” ҳаракатидаги издошлари, Мурси давлатни бошқариб турган вақтда мамлакатни кучсизлантириш мақсадида Миср махсус хизмати фаолияти ва армиясига тегишли ўта маҳфий ҳужжатларни Қатар разведкасига етказиб берган деган айб қўйилди.

  Судланувчилар ушбу айбларни тан олмаган ва янги ҳукумат ўйлаб топган айблар деб атаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here