АҚШ ва Ҳумайний ўртасидаги махфий музокаралар

487
0

BBC ахборот агентлиги Эрон Республикасининг асосчиси Оятулло Ҳумайний Шоҳ Паҳлавийни қулатишидан олдин АҚШ маъмурияти билан махфий музокаралар олиб борганлиги ҳақида ёзиб чиқди.

BBC мухбири Камбиз Фаттоҳнинг хабарига кўра, Ҳумайний 1979 йил 27 январ ойида Жимми Картер маъмуриятига мактуб йўллаб, “Эрон ҳарбий раҳбарлари сизни эшитадилар, Эрон халқи эса мени”, деган келишувни таклиф қилган.

Даъво қилинишича, Ҳумайний Картерга Эрон армияси ёрдамида иқтидорни қўлга киритишига ёрдам беришини таклиф қилган. Ўз навбатида Ҳумайний Эронни тинчлантириш, барқарорликни тиклаш ва Эронда Америка манфаатлари ҳамда фуқароларини ҳимоя қилиш керак бўлган.

“Инқилобнинг бу даврида талабалар ва олимлар ҳаракатига нефтни қайта ишлаш корхоналари ишчиларининг ишташлари қўшилиб, нефт айланиши тўхтаб қолган ва Ғарб манфаатларига зарар ета бошлаган эди. Ҳумайнийнинг Париждаги сургундан Эронга қайтиш учун тезроқ ҳаракат қилиши ҳам шу даврга тўғри келади. Оятуллоҳ Оқ уйга биринчи мактубини юбориб, америкаликларга нисбатан ҳеч қандай адоват бўлмаслигини билдирди. Бироқ ҳужжатларга кўра, Ҳумайний АҚШга биринчи мактубни 1979 йилда эмас, 1963 йилда, яъни Теҳронда, уй қамоғида пайтида Кеннеди маъмуриятини қўллаб-қувватлашини билдириб йўллаган эди. Ҳумайний биринчи мактубида ҳам Эронда АҚШнинг манфаатларига қарши эмаслигини урғулади. Ҳатто Ҳумайний Британия ва СССР таъсирига қарши Эронда АҚШнинг мавжудлиги зарур деб ҳисоблашини билдирди. 5 январ куни Францияда уни зиёрат қилиш учун келган америкаликка Ҳумайний “Нефт борасида ташвиш бўлмаслиги керак. АҚШга нефт сотмаслигимиз тўғри эмас”, деди ва бу сўзларини Вашингтонда етказиб қўйишини илтимос қилди. 15 январ куни Ҳумайний Картер маъмурияти билан икки ҳафталик яширин музокаралар бошлади. 16 январ куни Шоҳ мамлакатдан қочди. 1 Феврал куни Ҳумайний ғолиб инқилобчи раҳбар сифатида Эронга қайтди. Ҳумайний Эронни ривожлантириш учун хорижий давлатларга, хусусан Америка Қўшма Штатларига эҳтиёж борлигини олға сурди. У Америкаликларга “Сиз християнсиз, Аллоҳга иймон келтирасиз, улар (СССР) ишонмайди. сизлар билан яқин бўлиш руслардан кўра осонроқдир”, дея мурожаат йўллади”, дейилади жумладан ВВС мақоласида.

Туркистон:

Хумайний Эронда «инқилоб»ни амалга оширгач одамлар Ислом билан ҳукм юритилишини кутган эдилар. Лекин Хумайний «Исломий республика»ни эълон қилди ва унинг конституциясини ишлаб чиқди. Бу конституциянинг ҳеч бир моддаси Ислом доирасида эмас эди. Шунинг учун Ҳизб ут-Таҳрир Хумайнийга Исломдаги бошқарув низоми республика эмас, балки Халифалик эканини баён қилиш учун шайх Аҳмад Доур бошчилигида делегация юборди. Хумайнийга ва Эрондаги бошқа махсус жиҳатларга шояд таъсир қилса ва Исломга зид бўлган конституция моддаларидан четланилса деган умидда шундай қилинди. Шунингдек, Шайх Доур бошчилигидаги Ҳизб делегацияси Эронда Мадорий, Нажафий, Кўлбайконий, Руҳоний, Жавод Ноҳунор, (Хумайнийнинг ўша пайтдаги ўринбосари) Мунтазирий ва бошқалар каби кўплаб давлат расмийлари билан учрашди. Лекин улар Ҳизб ут-Таҳрир делегациясини ижобий қабуо қилмади. Аксинча тузум республика бўлиб қолаверди, конституция ҳам қандай бўлса ўшандай ўзгаришсиз қолаверди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here