«Терроризм» таҳдидига қарши кураш баҳонасида масжид имом-хатиблари ҳукмдорлар сиёсатини тарғиб қилишга мажбурланмоқда

538
0

«Терроризм» таҳдидига қарши кураш баҳонасида масжид имом-хатиблари ҳукмдорлар сиёсатини тарғиб қилишга мажбурланмоқда

Жазоир ҳукмдорлари масжидлардаги жума хутбалари мавзуларини белгилаб беришга киришди

Ўтган жума куни Жазоир ҳукумати масжид имомларини жума намозида «миллий бирлик ва юрт тинчлигини сақлаш», «террор таҳдидлари» каби мавзулар асосида хутба қилишга мажбурлади.

Диний ишлар ва вақфлар вазирлиги имом-хатиблар кенгашига шошилинч телеграмма юборди. Унда юртдаги барча имом-хатибларга жума намозларида терроризм таҳдидига алоқадор мавзулар асосида хутба қилиш, халқ ва ватанга қарши уюштирилаётган хавф-хатарлардан огоҳликка чақириш, фуқароларни юртнинг рошид раҳбарлари атрофида жипслашишга даъват қилиш, юрт бошчиси билан ватан ҳаққига дуо қилиш, халқ орасида миллий бирликни кучайтириш орқали ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлаш буюрилди.

Ушбу телеграммада имом-хатибларни ўз хутбаларида юрт армияси ва хавфсизлик хизматини мақташга, ёт ва бузғунчи тоифачилик фикрларига қарши курашишга чақирилди.

Ҳукуматнинг бу «қўлланма»си сиёсий доираларда, оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлди. Ҳукумат масжидлардан ўзининг сиёсий мақсадлари йўлида фойдаланишга уриняпти, бу эса масжидларни сиёсий вазифалардан узоқлаштириш кераклигига оид расмий сиёсий даъволарга зиддир, деган гап-сўзлар пайдо бўлди.

Юртдаги бир неча масжид имомлари бундай «қўлланма»га исён қилдилар ва унинг мазмун-моҳиятидан ўзларини бехабарга солиб, диний ва бошқа мавзуларда хутба қилдилар. (Арабий Жадид сайти).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here