Франция хотин-қизлар ҳуқуқи вазираси либерал демократиянинг асл башарасини фош қилди

507
0

Франция хотин-қизлар ҳуқуқи вазираси либерал демократиянинг асл башарасини фош қилди; Исломга душманлик, ирқчилик ва мунофиқлик

Ал-Жазира ахборот тармоғининг 2016 йил 30 мартда берган хабарига кўра, Франция хотин-қизлар ҳуқуқи бўйича вазира Лоранс Россиньол ҳижоб кийган муслима аёлларни қулликни қабул қилган америкалик негрларга ўхшатган. Унинг бу баёнотини «RMC» радиоси билан BFM TV келтирди. У ўзининг ушбу баёнотини «исломий мода» дея аталаётган нарсанинг тарқалишига ҳамда муслима аёлларга «одми» либослар ишлаб чиқарилиши лойиҳасини амалга оширишдаги йирик мода дизайнининг ролига қарши раддия сифатида билдирди.

Франция вазирасининг бу баёноти тутуриқсиз, албатта. Чунки у хотин-қизлар ҳуқуқи бўйича вазира сифатида илмоний қадриятларни (аёлларни репрессия қилувчи экстремистик қадриятларни) ўзида гавдалантиради. Ушбу қадриятлар диний озчиликка нисбатан камситишни ҳамда диний турфахилликка нисбатан тоқатсизликни келтириб чиқармоқда! Ҳақиқатдан ҳам бу аёл демократия ва либерал илмоний қадриятларга хизмат қиладиган ва ўз вазифасига хиёнат қилмайдиган бир мулозим сифатида, Ғарб илмоний сақофатининг нақадар сохта ва мунофиқ эканини очиб қўйди. У экстремистик сиёсий нуқтаи-назарлари одамлар томонидан қўллаб-қувватланишига уринар экан, кўтарган фикрлари муслима аёлни ёмон кўриш, исломофобия ва ирқчилик заҳарлари томиб турувчи фикрлар эканини кўрсатиб қўйди… Бу француз вазираси ҳижоб ва ниқобга қарши ваҳшиёна кураш қонунлари ёрдамида муслималарнинг мустаҳкам эътиқодларини ва Исломга бўлган ихлосларини ёмонотлиқ қилишга уриняпти. Қаранг, бу билан унинг ўзи ҳам, давлати ҳам қуллар хўжайини ролини ўйнамоқда. Ахир, уларнинг муслима аёллардан нафратланадиган, қадриятларини камситадиган, шунингдек чирик ижтимоий қонунларга итоат қилишларга мажбурлаб, илмонийлик эътиқодларини зўрлаб тиқиштираётган муҳитни яратишга уринаётгани, қуллар хўжайини ролини ўйнаш эмасми?!  Чунки демократик давлатлардаги минглаб муслималар бугун ўз диний эътиқодларига риоя қилишгани сабабли ўқув юртларида, ишхоналарда, барча жамоатчилик секторларида ҳар куни даҳшат остида яшамоқдалар!

Қаранг, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи вазира аёл – аёлларга ҳужум қиляпти… исломий либосга бурканган муслималарни ҳақорат қиляпти… Бунинг ўрнига, ҳозирда Марказий Африка Республикасида гўдак қизалоқларни таҳқирлаётган француз аскарларидан ҳисоб талаб қилса бўлмасмиди?!! Бугун исломий либосдан эслари оғиб қолаётган экстремист илмонийларни ҳам, ўзларини мусулмон аёллари озодлиги куйчиси қилиб кўрсатаётганларни ҳам, ҳаммасини ғазаблантираётган нарса, муслима аёлнинг Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога қул-чўри бўлишни танлаётганидир! Шунингдек, мустабид илмоний давлатнинг эмас, қиёмат кунининг подшоҳи бўлмиш Роббул оламинга чўри бўлишни истаётганларидир! Қизиқ, бу хотин исломий либосга бурканган муслималарни чўри негрлар, дея мазаҳ қиляпти-ю, бироқ Франция ва бошқа Ғарб давлатларидаги аёлларнинг фаҳш бозорида чўрилик қилаётганидан кўз юммоқда… Косметика ва модага қул бўлишаётганидан, аёллар учун энг тубан турмуш тарзи зўрлаб тиқиштирилганини билмасликка оляпти… Бу шундай турмуш тарзики, унда аёллар «гўзал» ва омадли, дея эътибор қилиниши учун муайян либосни кийишга ва маълум кўринишда бўлишга маҳкум бўлмоқдалар, бу йўлда минглаб долларлар сарфлашга, баъзан ҳаётларини таҳдид остига қўйиб, пластик операциялар қилдиришга мажбур бўлмоқдалар… Шунингдек, бу вазира аёл яна бир ҳақиқатни ҳам кўрмасликка оляпти: аёлларнинг жинсий бозорда қул қилиниши оқибатида бутун Франция ва Европа бўйлаб аёллар юқумли касалликлари пайдо бўлди… Бу эса «озодлик», деган баҳона билан мажбуран тиқиштиришган «шахс-жинс эркинлиги»нинг самараси, албатта.

Шубҳасиз, Аллоҳ буюрган либосга риоя қилувчи муслима ўзида аёл ўзлигини гавдалантиради ва ҳаргиз эркак ёки аёллардан иборат «овчи»лар тузоғига илинмайди. Ўзида аёл ўзлигини гавдалантирувчи бу муслима илмонийлар кўрсатмасига биноан фикрлашдан ҳам, ўшаларнинг ифлос гўзаллик қолипига тушишдан ҳам бош тортади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай дейди:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِؤُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир» [Соф 8]

 0hizb

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here