Брюссел ҳодисаси тўғрисида мусулмонлар қарашлари

513
0

Брюсселда 2016 йил 22 март куни 31 инсоннинг ҳалок бўлишига олиб келган бир неча портлашлар юз берди.

Оддий бегуноҳ инсонларнинг ҳалок бўлиши катта йўқотиш, албатта. Ислом бегуноҳ инсонлар ўлдирилишини – уларнинг ким бўлишидан қатъий назар – қоралайди. Чунки Ислом мусулмонлар билан ғайримусулмонлар ҳаётини ажратмайди. Исломнинг бундай вазиятда тутадиган позицияси баъзи сиёсатчилар ва ахборот воситалари позициясидан фарқ қилади. Зеро, бундай сиёсатчилар ҳамда ахборот воситалари Анқара ва Истамбулдаги бегуноҳ одамлар ўлимига эътиборсизлик билан қарамоқда. Шунингдек улар Қонхўр Башар қўлида икки юз мингдан зиёд одам қирғин қилинганидан кўз юмиб келмоқда.

Афсуски, биз Ғарбдаги турли йўналишдаги сиёсатчилар ва ахборот воситаларининг ўз шахсий сиёсий мақсадларини амалга оширишда мана шу оддий инсонлар ўлимидан фойдаланишаётганини кўриб турибмиз.

Улар муҳожирларга, қочқинларга ва Ғарбда яшовчи мусулмонларга нисбатан ўз тоқатсизликларини намоён қилишмоқда. Мусулмонларнинг қонунга риоя қилишига доир саволларни қўзғаш ва аҳоли орасида қўрқув муҳитини пайдо қилиш учун улар Белгия ҳужумларидан фойдаланишмоқда.

Яқинда Бирлашган Қиролликдаги айрим сиёсатчилар томонидан масъулиятсизлик билан берилган баёнотларни эшитдик. Улар яқин орада навбатдаги портлашларга Британиянинг нишон бўлиши мумкинлигини, шу кунгача терроризм хавфи бугунги кундагидек улкан хавфга айланмаганини, айтишди. Масалан, собиқ ички ишлар вазири Жон Рид Британиянинг «Би-Би-Си» радиосига берган интервьюсида, террористлар Брюссел ҳужумларига ўхшаган ҳужумларни амалга ошириш учун Бирлашган Қироллик мудофаасини ёриб киришлари мумкинлигини айтди.

Албатта, бунга ўхшаш масъулиятсизлик билан берилган изоҳлар жамоатчилик фикрини Ислом ва мусулмонларга қарши қўйилишига олиб келади, янада кўпроқ исломий юртларни бомбардимон қилиш ва у ерларга бостириб киришга баҳона бўлади.

Британия ҳукуматидагилар ҳам Брюсселдагига ўхшаш ҳодисалардан Исломга ва Британияда яшовчи мусулмонлар жамоасига ҳужум қилиш учун баҳона сифатида фойдаланишмоқда. Улар кўплаб маҳаллий чора-тадбирларини зўрлаб тиқиштиришяпти. Масалан «қанчалик исломлашганинг сари, жамиятга таҳдид туғдиришинг эҳтимоли шунчалик кучаяди», деган маънода ёлғон ташвиқотлар қилиш орқали тақиқлаш сиёсатини қўллашяпти ва бу билан Аллоҳ Таоло Қуръон ва Суннатда белгилаган асосий исломий масалалардан мусулмонларни воз кечишга мажбур қилишга уринишяпти.

Бу гапларнинг ҳаммасини фақат нафс-ҳаволаридан келиб чиқиб гапиришмоқда, одамларни Ғарбнинг ташқи сиёсати ва урушлари борасида баҳс-мунозара қилишдан чалғитмоқчи бўлишяпти. Ваҳоланки, Ғарбнинг ташқи сиёсати ва урушлари Ўрта Шарқда ва бутун исломий оламда бошбошдоқликни вужудга келишига сабаб бўлди.

Афсуски, бугун дунёда Исломни татбиқ бўлаётганини кўрмаяпмиз. Агар буни кўрганимизда эди, бутун дунёдаги вазият бугунгидан батамом ўзгача бўлур эди.

Исломий олам муаммолари ечими рошид Халифаликдир, Росулуллоҳ Aнинг минҳожи асосида барпо этилажак Ислом давлатидир. Ёлғиз ушбу давлатгина бутун дунё хавфсизлигини таъминлай олади, бунга тарих етарлича гувоҳдир. Эслайлик, Халифалик саҳоба Gлар замонидан бошланди, сўнг Усмонийлар замонига қадар мавжуд бўлиб турди. Шундан сўнг қулатилди. Халифалик қулатилганига ҳали 100 йил бўлгани йўқ. Ўша вақтлар давомида Ўрта Шарқ минтақасида барқарорлик ҳукм сурган, бу минтақа билан Ғарб ўртасидаги муносабат фақат давлатлараро муносабат шаклида бўлган ҳамда Ғарбнинг ҳарбий аралашуви ҳам, разведка аралашуви ҳам бўлмаган эди. Халифалик ағдарилгач эса, ўшандан то шу кунга қадар исломий олам беқарорликдан боши чиқмай қолди. Ғарб ҳатто Исломни ҳаётимиздан четлатди, ишларимизга бурнини суқиб, юртларимизни бўлиб ташлади, у ерларга ўзига малай режимларни ўрнатди… Буларнинг барчаси минтақага ва дунёга беқарорлик, репрессия, қирғин ва вайроналикдан ўзга нарса келтирмади. Бунга Афғонистон билан Ироқ гувоҳдир. Бугунги кунда Ғарб мабдаси ортга чекиниб, мафкурасига нисбатан ишончсизлик пайдо бўлар экан, Ғарб тобора зўравонлик йўлига таяна бошлади. Бу билан ўз нуқтаи назарини ва минтақа устидан бўлган ҳукмронлигини зўрлаб тиқиштиряпти. Ғарбнинг зўравонлик йўлига таяниши бундай зўравонликни ўз юртларига тортиб киришларига олиб борди.

Биз босимларга таслим бўлиб Ғарбнинг тузоғига тушиб қолмаслигимиз лозим. У сиёсий режаларини амалга ошириш учун Ғарбдаги мусулмонларга босим ўтказмоқда. Чунки Ғарбдаги ҳаётимизда учраётган барча муаммоларимиз, ҳар қанча кўп бўлмасин, уларнинг ечими Исломдадир. Зулматда яшаётган инсонларни нурга, яъни Исломга даъват қилишимиз осон кечиши учун ечимни Исломдан олмоғимиз лозим.

Бу ердаги вазият барқарорлик сари ўзгариши учун аввало бутун исломий олам нурга бурканмоғи лозим ва бу Аллоҳнинг изни ила, албатта рўёбга чиқади. Чунки – кимларнингдир орзуимизга қарши чиқишидан қатъий назар – бу Аллоҳнинг ваъдасидир.

هو الذي أرسلَ رسولَهُ بالهدى ودينِ الحقِّ ليظهرَهُ على الدينِ كلِّهِ ولو كرهَ المشركون

«У (Аллоҳ) Росулини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар истамасалар-да – барча динлардан ғолиб қилиш учун юборган зотдир» [Соф 9]0hizb

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

17 жумодус-соний 1437ҳ

26 март 2016м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here