Жубайр: Агар Асад тинч йўл билан кетмаса, ҳарбий режа тайёр

484
0

Саудия ташқи ишлар вазири Одил Жубайр Дания бош вазири Йенс Кристиан билан пойтахт Риёзда ўтказган матбуот конференциясида Сурияни Башар Асадсиз давлатга айлантиришнинг альтернатив режаси мавжудлигини, Асадни ё тинч йўл билан ёки ҳарбий йўл орқали ҳокимиятдан четлатиш шартлигини таъкидлади. «Асад режими томонидан сулҳни бузиш ҳолати содир бўлмоқда, бу мавзуни Сурияни қўллаб-қувватловчи давлатлар билан маслаҳатлашамиз», деди Саудия ташқи ишлар вазири. Кейин «Агар режим ва унинг иттифоқчилари бу мавзуга жиддий қарамайдиган бўлса, Асадсиз Суриянинг альтернатив режаси мавжуд»лигини яна қўшимча қилди. Агар «Коалиция Сурияга пиёда кучлар юборишга қарор қилгудек бўлса, Саудия бу борада ўз ҳиссасини қўшишга тайёр» эканини таъкидлади. (Халиж онлайн).

Роя газетаси шарҳи:

Саудия ташқи ишлар вазири ҳам, бошқа саудиялик масъуллар ҳам «Сурия келажагида Асадга ўрин йўқ», «Асад тинч йўл билан ҳокимиятдан кетмаса, ҳарбий йўл билан кетади» каби баёнотларни анчадан бери такрорлаб келишади. Бироқ шунча йиллар ўтди ҳамки, Шом аҳли ҳамон даҳшатли суратдаги қирғинлар ва қочқинга айлантиришлар… каби турли машаққатларга дучор бўлмоқдалар. Саудия ҳукмдорлари бўлса шу маънодаги баёнотларни беришдан чарчашмаяпти. Бунинг устига, агар Саудия Сурияга ҳарбий аралашувни бошлаган тақдирда ҳам, буни Сурия аҳлини Башар Асад ва унинг ортида турган Россия, Америка каби давлатлар зўравонлигидан қутқариш учун олиб бормайди. Балки Ғарбнинг Суриядаги режаларини амалга ошириш учун қатнашади. Буни Жубайрнинг «Коалиция Сурияга пиёда кучлар юборишга қарор қилгудек бўлса, Саудия бу борада ўз ҳиссасини қўшишга тайёр», деган сўзлари ҳам тасдиқлаб турибди.

Роя газетасининг 2016 йил 2 март чоршанба кунги 67-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here