Куртулмиш: Ер юзида мавжуд бугунги тизим ўзгартирилиши керак

459
0

Туркия бош вазирининг ўринбосари Нўъмон Қуртулмиш “Cihannüma” бирдамлик ва ҳамкорлик ассоциациясининг “Бомдод мажлиси” йиғилишига иштирок этди. Ассоциациянинг Анкарадаги ваколатхонасида нутқ сўзлаган Қуртулмиш дунёда икки йирик глобал муаммо борлигини, яъни глобал зулм ва бошқаларнинг манфаати учун жангга кириш муаммоси борлигини билдирди. Қуртулмишнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтдаги мавжуд халқаро ташкилотлар ва муассаларнинг ҳеч бири мазкур глобал муаммони ҳал қила олмайди.

“Дунёдаги халқаро ташкилотлар, муассасалар ва сиёсий механизмлар ҳеч қачон дунёдаги муаммоларни ҳеч бирини ҳал қила олмайди. Уларда бундай қобилият йўқ. Украина инқирози бўлсин, Сурия инқирози бўлсин ёки бошқа инқирозлар бўлсин, афсуски, улар бу инқирозларни бартараф қилиш қобилиятига эга эмас. Уларнинг (муаммоларни ҳал қиламиз деб) юзага келтирган бир қанча чалкашликларини бошимиздан кечирмоқдамиз. Узоқ вақтдан буён бу чалкашликлар дунёда босқинлар, фуқаролик урушлари, можаролар шаклида юзага келтирилмоқда. Афғонистоннинг аввал руслар, сўнгра америкаликлар томонидан истило қилина бошланиш даври дунёда янги бир синиш чизиғини юзага келтирди. Ундан сўнг Ироқни ишғол қилиш ортидан юзага келган жараён  ва Суриядаги жараёнлар сабабли бугунги дунё – афсуски – умуман бошқа нуқтага келиб қолди”, деди Нўъмон Қуртулмиш.

Бу нуқтада тартиб эмас, тартибсизлик дунёга ҳукмрон бўлиб қолганлигига диққат қаратган Куртулмиш сўзини шундай давом эттирди:

“Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг борлигини биламиз. Аммо бу БМТ – ишонаверинг – “Cihannüma”чалик таъсирга эга ташкилот эмас. Бу гапларни ваҳимали нуқтага келиб қолганимизни изоҳлаш учун айтаяпман. “Қочқинлар муаммоси” дейилса, БМТ тавсия беради, “Украина инқирози” дейилса, БМТ кузатувчилик қилади, “Сурияга тинчлик олиб келинг”, дейилса, БМТ ҳеч бир натижасиз бир қанча йиғилишлар билан муаммони ҳал қиламан деб ўйлайди. Бу йиғилишларнинг охири кўринмаяпти. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ташкил этилган ташкилотлар ва бугунги кунда мавжуд муассасалар, сиз истаганингиздек адолатни барпо этиш устида қурилган эмас. Улар фақатгина қўлида қуроли бор, иқтисоди ривожланган ва дунёда сиёсий куч сифатида танилганларнинг кучини ҳимоя қилиш учун тузилган тизимдир. Энди биз бутун дунёда бу муаммони ҳал қила оладиган янги нуқтаи назарга  мухтожмиз.  Янгидан дунёнинг ўз ҳолига қайтишига эҳтиёж мавжуд. Ер юзи бошкариб бўлмайдиган ҳолга келиб қолганлиги учун уни бошқариш фақат янги фикрлар билангина мумкиндир”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here