Текебаев Сариевни сиқувга олмоқчи

477
0

“Сайловда барчамиз ЕОИИга кирамиз, унга қўшилсак яйраймиз, деб ҳукумат кафиллик берган эди. Биз унга ишониб, сайловчиларга картошканг, гўштинг ва сутинг Қозоғистон ва Россиянинг улкан бозорига қиммат баҳоларда чиқади деб айтдик. Афсуски, биз ваъда берган мўл-кўлчилик замони яқинлашмаяпти. Шу сабабли биз яқинда ҳукумат бошлиғи Сариевни чақириб, Нима учун биз ваъда қилган ишлар амалга ошмаяпти, нима учун маҳсулотларимиз Қозоғистон чегарасидан  нарига ўтамаётганини тўғрисида сўраб, уларнинг ҳисоботларини тинглашимиз керак”, – деди Текебаев КТРКнинг “Дебатлар” дастурида.

 Ҳақиқатдан ҳам айни вақтда ҳеч қайси маҳсулотимиз қўшни ўлкаларга сотилмаяпти. Бунинг учун ким жавобгарчиликни ўз бўйнига олади? Мўл-кўлчилик замони қачон келади?

Туркистон: 

Бутун бир мамлакатнинг конституциясини бир неча кунда, деярли бир ўзи ёзиб чиқиб, ҳатто биргина илмоний деган сўзини 20 дан зиёд элита вакиллари комиссияга аъзо бўла туришиб алмаштира олишмаган Такабаевдан, Евроосиё иттифоқига кириб бораётганимизда, ҳеч бўлмаганда ундан маслаҳат сўрашмаган бўлишса. Камтарлик ҳам эпи биланда, Такабаев жаноблари.

Қирғизистонда икки маротаба ҳукумат қувиб юборилди. Элита вакилларининг кўп қисми, дунё бўйлаб қочиб юришипти. Қирғизистонда Такабаевдан бошқа сиёсий раҳнамолик қила оладиган давлат арбоби деярли қолгани йўқ. Призидентлар ўзлари учун чет элдан тайинланадиган йўл кўрсатувчилар билан ҳам иш олиб боришади. Лекин уларнинг ҳар бири ўз мамлакати манфаатидан келиб чиқиб маслаҳат беришади. Етакчиларимизда ҳатто уларнинг маслаҳатларини тушунишнинг ўзи муаммо пайдо қилади. Уларнинг муаммолари, мамлакатимизнинг стротегик йўналишини белгилаб берадиган ёки халқаро сиёсатга мослашиш учун йирик лоиҳалар тузиб бериш институтларининг йўқ эканлигида. Шу соҳанинг барчасини ўрнига, Такабаев ҳозирда деярли ягона мутахасис бўлиб қолди десак муболаға бўлмайди.

Сариев, ўзига ошиқча баҳо бериб юборди. У Россия билан тил бириктириб, уларнинг маслаҳати билан Қирғиз маслаҳатчиларини четлаб ўтиб, Қирғизистонни Евро Осиё иттифоқига олиб кирди. Такабаев сингари стротеглар эса, Россиядан ҳадиксирашиб, бир четда туриб олишди. Энди барча иш битиб бўлганида, Россия инқироз остонасига келиб қолганида, айбдорларни излаб жар сола бошлашди. Мақсадлари, Қирғизистоннинг манфаатларидан эмас, мамлакатда сиёсий гегемонлик ҳолатини ушлаб қолишдан иборат.

Қирғизистон Ҳизб ут-Таҳрири, ўзининг нашраларида ва интернет орқали ижтимоий тармоқлар ва сайтлар воситасида жон куйдириб бу иттифоқнинг оқибати ҳақида ўнлаган мурожатлар қилди. Лекин Қирғиз етакчи гуруҳининг деярли барчаси, ҳеч бўлмаганда сукут қилиб туриш билан бўлса ҳам бу носоғлом лоиҳани қўллаб беришди. Улар халқнинг манфаатларини ҳимоя қилишда фидоийлик қила олишмади.

Энди Сариевни ишдан олиб бошқасини қўйиш билан иш ёпилади. Лекин қақшаб қолган Қирғиз халқининг аҳволи ўзгарадими?!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here