БМТ: Биз буни билган эдик

1167
0

Асад ва Ҳизбуллоҳ кучлари тарафидан қамал қилинган Суриянинг Мадая шаҳрида очарчилик инқирози бошланмасдан аввал БМТнинг бундан хабари бўлган. Бу ҳақида БМТнинг Дамашқдаги ваколатхонасида фаолият юритувчи ходими маълум қилди. Хавфсизлик сабаблари туфайли номини ошкор қилишни исмаган вакилга кўра, БМТ ҳар ишдан хабардор бўлса-да, бироқ Асад режими билан яхши муносабатда бўлишни ўзининг устувор вазифаси қилиб белгилаган.

“Ўтган октябр ойида Мадая шаҳрида минг нафар ёш боланинг очликдан ўлиш хавфи ҳақида БМТ ходимлари тарафидан ҳисобот тайёрланган эди. Аммо бир неча ҳафталаб мазкур ҳисоботдан ҳеч қимнинг хабари бўлмади. Чунки бу ҳисобот БМТ ваколатхонасидан ташқарига чиқарилмади. Аксарияти ёш болалардан иборат 23 киши декабр ойида очлик туфайли вафот этгандан ва бу масала оммавий ахборот воситаларига етиб боргандан сўнг ҳаракатга ўтишимиз мумкин бўлди. БМТ сукут сақлаган пайтда Афсуски, бошқа ташкилотлар ҳам ёрдам юбора олмади. Ёрдамларни фақат Фуа ва Кафрия минтақасига юборар эдик. Ваҳолангки, Мадаяда одамлар очликдан ўлаётган пайтда Фуа ва Кафрияда ҳеч қандай ўлим таҳликаси йўқ эди. Мадаяда эса одамлар дарахт баргларини ейишаётган эди” дейди БМТ ходими.

 БМТ вакилининг таъкидлашича, режим билан муносабатларини ушлаб қолиш учун БМТ Асаднинг талабларини бажариб келган. Ҳатто Сурия режимининг талаби билан БМТ ҳисоботининг баъзи жойларига ўзгартириш киритилган.

“Жанглар юз берган ва миллионлаган инсонлар ёрдамга муҳтож ҳолда ҳаётларини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган минтақаларга БМТ томонидан бир халта ун ҳам ёрдам етказилмади. Асад режими мухолифат қўли остида бўлган минтақаларга боришимизни истамайди. Мухолиф кучлар ёрдам билан таъминловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашга ваъда беришади. Аммо режимнинг босими сабабли бу ҳудудларга кира олмаймиз”, “Ҳисоботнинг бир қанча жойларида “қамал остидаги жойлар”, деган сўзлар бор эди. Бу сўзлар режимнинг қутуришига сабаб бўлди ва бу жумлаларни олиб ташлаш талаб қилинди, биз уларни олиб ташладик”, дея қўшимча қилди ходим.

Гувоҳларнинг билдиришича, БМТнинг Дамашқдаги ваколатхонаси инсонлар очдан ўлаётган Мадая шаҳридан 15 дақиқалик масофада жойлашган. Шундай бўлишига қарамай, БМТ Асадни ранжитмаслик учун очликдан ўлаётган ёш болалар ва аёлларни кўрмасликка олиб келган.

Туркистон:

Ҳизб-ут-Таҳрир халқаро ташкилотлар ва улар томонидан белгиланадиган ҳуқун номалари ва қонунлар ҳақида шундай дейди: – дунёда халқаро ташкилотлар бўлиши мумкин. Лекин улар фақат маънавий босим бера олиш ҳуқуқи билан чекланишлари лозим. Чунки халқаро қонунлар бўлиши мумкин эмас. Халқаро қонунлар бўлиши учун, оламий давлат бўлиши керак. Акс ҳолда халқаро қонунлар катта, йирик ва қудратли давлатлар томонидан ижро этилиши керак бўлади. Кичик ва заиф давлатлар томонидан халқаро қонунлар бузилса, катта давлатлар уларни дарҳол жазолашади. Аммо катта ва қудратли давлатлар қонунни бузишса, уларни ким жазолай олади.

Юқоридаги БМТ ташкилоти ҳам, дунёнинг катта ва йирик давлатлари ўрталаридаги битим асосида тузилган халқаро ташкилотдир. Бу ташкилот ҳам ўз хожалари ва ҳомийларига итоат доирасидан ташқарига асло чиқа олмайди. Ушбу ташкилотда ихтиёр, эркин фаолият, холислик… ҳеч нарса мавжуд эмас. Муаммо халқаро ташкилотнинг ўз аъзолари ўрталарида адолат қила олмаётганида бўлгани билан, муаммонинг асоси, халқаро системанинг ўз қўлларида ушлаб келишаётган ва уни бир бирлари билан доим талашиб келишаётган йирик, етакчи куфр давлатларида.

Етакчи ва қудратли давлатлар, минглаган одамларни қурбон қилиб юборишса, БМТ каби ташкилотлар, фақат ўз ишхоналарини сақлаб қолиш учун ўша минглаган одамларни террорист,экстремист каби бир қанча салбий атамаларга солиб, етакчи йирик давлатларнинг қотилликларига ижобий тус бериб келишади. БМТнинг мавжуд бўлиб туришидан кўзланган мақсаднинг ўзи шу халос. Мабодо уларга, ўша урушларда ёш болалар, гўдаклар, қариялар ва аёллар ўлиб кетишаётганлари ҳақида фактлар келтирилса, улар таътилга чиқиб кетишган бўлишади ёки умуман ҳеч қандай иштироксиз тамошабинларга айланиб қолишади.

23 январ куни АҚШнинг вицепризиденти Джо Байдер, “биз Сурияда тинчлик музокараларга эришамиз деган умиддамиз. Акс ҳолда биз у ерда ҳарбий аралашиш йўли билан муаммоларни ҳал қилишга киришамиз” деди Туркия бош вазири билан учрашув ўтказиб бўлганидан кейинги матбуот баёнотида. Яна у “ биз Туркия билан бирга Асад режимига қарши уруш олиб бораётган суний мўътадил ҳаракатларга ёрдам беришда давом этамиз” деди.

Демак АҚШ Мадаядаги очлик билан қирғин уюштирилган қамал ҳолатини Асаднинг қўли билан атайин ўзи амалга оширди. Улар, Саудлар хиёнати билан тузилиб бораётган сунъий мамлакатлардан ва исломий ташкилотлардан йиғилиб бораётган ташкилотига қўшилмаган мусулмонларнинг қай аҳволга сала олишлари мумкин эканини кўрсатиб қўймоқчи бўлишди. Бу билан куфр системаси, Шомдаги инқилобий ҳаракатларига “вазият бизларнинг қўл остимизда, хоҳласак бутун мадад йўлларини ёпиб қўя оламиз” деб таҳдид қилди. “Сизлар ишонган атрофингиздаги исломий мамлакатлар ва жамоаларингиз ҳаммаси бизнинг қўл остимизда. Улар бизнинг ихтиёримиздан ташқарида ҳатто сизларга нон ҳам бера олишмайди”, деган маънодаги воқеъликни амалда кўрсатиб қўймоқчи бўлишди. Кўрсатишди ҳам.

Лекин улар, шунча зулмни чўққисига олиб чиқишлари билан ҳам, мусулмонларни исломий муҳитини буза олишмади. Аксинча, куфр системасининг бу зулми, бутун дунё мусулмонларини кўзларини очилишида улкан манфаат берди. Куфр олами моддий қийнаш орқали моддий бирор манфаатни қўлга киритдим деб, руҳий ва манавий улкан муваффаққиятсизликларга учраб боряпти. Куфр ҳақиқатда моддий урушга киришгани йўқ. У аввал мафкуравий урушда бизларни заифлаштириб олмоқчи. Агар куфр системаси бизларни мафкурамиздан чалғитиб, бир бирларимизни ёмон кўрадиган, бир бирларимизга қарши қурол кўтарадиган қилиб олмаса, яқин кунларда у мағлуб бўлади.

Шунинг учун бутун дунё куфр олами, ҳатто уларни қўл остидаги исломий юртлар Мадаядаги мусулмонларнинг ҳолатларига ҳеч бўлмаганда оғизлари билан раддия билдириша олишмади. Улар Шом инқилобчиларини қўрқитишмоқчи. Улар ўзларини илоҳ сифати билан сифатлашиб, худди тақдирларимиз уларнинг қўлида эканидек бизларни руҳимизни синдиришмоқчи.

Энг ачинарлиси шундаки, бизларнинг етакчиларимиз ва баъзи сиёсий онгсиз мусулмонлар, ҳали ҳам бу қўғирчоқ мисоли бўлган БМТдан яхшиликлар кутиб, умид қилиб, ундан мадад сўрашдан тийилишмаяпти. Асли халқаро системанинг эгалари бўлган юқоридаги АҚШ сингари давлатлардан эса, бошимиздаги барча кулфатларнинг уюштирувчилари ўшалар эканини билиб ёки ҳатто била олишга ҳам қурбилари етмай, улардан ҳам мадад кутишади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмонлар куфрдан умид қилишлари, аввалги бошланган кунидан бошлаб ботилга қулаб бориш эди. Бугунга келиб, ўша суянган куфр системаси ўзининг ҳақиқий башарасини оча бошлади. Уларнинг ваҳшийликларининг чеки йўқ. Фақат улар ўз ваҳшийликларига ўзларининг дунёқарашларидан келиб чиқиб ижобий ва қонуний тус беришса, биз мусулмонлар ҳам, уларнинг куфр асосидаги берган умумий баҳоларидан таъсирланиб, қўрқиб ёки сукут қилиб, қаноатланаётгандек бўлиб келаяпмиз. Йўқ! Биз сизлардан эмасмиз! Биз сизлар билан охиратда бирга тирилишни хоҳламаймиз! дейиш вақти келди.

Куфр системасини ўз юртларимизда асос қилиб, қонун ва дастурларимизни куфр мабдаларини асосида ишлаб чиқиб, уларни ўз хаётимиз муаммоларини ечими сифатида ушлаб келар эканмиз, биз Мадаяга зулм қилганларга билган ёки билмаган ҳолимизда ёрдам бериб келаётган бўламиз. Муаммонинг ечими куфрнинг маркази бўлган БМТда эмас, балки дунё мусулмонларининг куфрни татбиқ этиб, исломий системани улоқтириб юборишганида. Исломни ҳаётимизга Мабда (система) сифатида қайта олиб келмас эканмиз, бошимизга кулфат олиб келаётган куфрнинг ўзидан мадад сўраш билан аввора бўлиб юраверамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here