АҚШ Эрон ядровий дастури билан боғлиқ барча санкцияларни бекор қилди

453
0

Вашингтон Эронга қарши ядровий дастури билан боғлиқ жорий этилган барча санкцияларни бекор қилгани ҳақида якшанба куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри маълум қилди.

  Айни вақтда АҚШ ядровий дастурни бекор қилиш бўйича эришилган келишув (Эрон ва “Олтилик” келишуви) доирасида белгиланган мажбуриятларни бажаришга киришган.

  Аввалроқ МАГАТЭ Эрон томонининг келишув бўйича барча талабларни бажаргани тўғрисидаги ҳужжатни эълон қилган эди. Бу ҳақдаги МАГАТЭ раҳбари Юкия Аманонинг баёноти шанба куни ташкилот расмий сайтида эълон қилинган. Ҳозирда Эрон масаласидаги ҳужжат МАГАТЭ бошқаруви Кенгаши ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши тарафидан кўриб чиқилиши учун тақдим этилган.

  Бундан ташқари, Эронга нисбатан санкцияларнинг бекор қилингани ҳақида ЕИ ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Федерики Могерини ва Эрон ташқи ишлар вазири Мухаммад Жавад Зарифнинг муштарак баёнотида ҳам айтиб ўтилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here