Индонезия ва Туркиядаги портлашлар

445
0

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг 2016 йилнинг 14 январ куни хабар қилишича, Индонезиянинг пойтахти Жакарта шахрининг камида олти ерида қўпорувчилик амалиёти содир этилган.

Қўпорувчилик амалиётлари асосан кафе ва бир қатор савдо марказларида содир этилгани айтилади. Куч орган ходимлари фуқороларни жамоатчилик тўпланадиган жойларга вақтинчалик бормай туриш ҳақида огоҳлантиришган. Улар қўпорув амалиётлари яна давом эттирилиши мумкин деб ўз хавотирларини билдиришган.

Воқеаларнинг юришида “Ислом давлати” ташкилотининг иштироки бор деган гумон қилинмоқда.

Шу куни Туркиянинг ғарбий минтақаларида хам қўпорув амалиёти содир бўлгани хақида, Британиянинг Би-би-си каналига таяниб, Россиянинг РИА Новости телеканали ахборот тарқатди.

Портлагич моддалар билан тўлдирилган машина Диёрбакир провинциясидаги полиция махкамаси олдида портлатиб юборилгани айтилади хабарда. Ҳодисада 5 одам халок бўлган. Турк хукумати вакиллари мазкур амалиётлар Курд ишчилар партияси томонидан уюштирилган деган гумонни илгари сура бошлашди.

Бундан илгарироқ 12 январ куни, Истамбул шахри марказий қисми хисобланган Султон Махмед хиёбонида порлаш бўлиб ўтган эди. Унда асосан 10 нафар Германиялик туристлар халок бўлгани ва яна ўнлаган одам хар турли жарохат олгани айтилган эди. Турк хукумати бу амалиётни суриялик жангари ўзини портлатиб юборган деган гумонни илгари суришди.

Туркистон:

Дунёнинг етакчи давлатлари капиталистик куфр системаси асосида бир бирлари билан доим манфаатлар устида талашиб келишади. Бу манфаат асосига қурилган капиталистик системанинг ажралмас табиати бўлиб, бу системадан бошқа натижалар кутиш мумкин эмас.

Дунёдаги етакчи давлатлар ўзаро гиосиёсий манфаатлар талашаётиб, деярли бир хил услублар билан иш олиб боришади. Улар бир заиф давлатни бошқа бир йирик давлатнинг тасарруфотидан тортиб олмоқчи бўлишса, у ерда албатта хар хил йўллар билан нотинчликлар, парокандаликлар ёки урушлар пайдо қилиш учун кўпроқ исломий жангарилар номидан қўпорув амалиётлари уюштиришади.

Баъзида бир давлат ўзидаги бирорта ноқулай қувватни бартараф этиш учун ёки ўзининг бу қувватга нисбатан муомиласини кескин ўзгартириш учун ўша мухолиф қувват номидан ўз фуқороларига зарар етказувчи амалиётлар уюштиради. Буни биз яқинда бўлиб ўтган Францияда уюштирилган бир қатор қўпорув амалиётларида кўрдик.

Илгарироқ, 1999 йилларда бошланган, Россияга Путинни олиб келиш мақсадидаги бир қатор қўпорув амалиётлари, сўнг Россияни Чеченистонни босиб олиши учун уюштирган яна бир қатор қўпорув амалиётлари, Хитойнинг Уйғуристонда ўз режимини кучайтириб олиш мақсадида 2013 йилдан бошлаб, уйғурлар номидан бир неча юзлаган одамлар ўлими билан якун топган бир қатор амалиётлар уюштириши, АҚШ Нью-Йоркда уюштирган 11 сентябрь воқеаси – буларнинг барчасини алохида-алоҳида қараб чиқсак, хар бири ўша катта давлатларнинг бирор бир манфаатни қўлга киритиш мақсади учун уюштирилганини тарихдан кўра оламиз.

Юқоридаги ҳодисаларга келсак, кўпроқ Францияга қарам бўлган Индонезия ва АҚШнинг мустамлакаси бўлган Туркия ўзларининг Ислом ва мусулмонларга нисбатан ички стротегияларини ўз хожаларининг йўналишларига мувофиқлаштириш учун харакат олиб боришаётганига гувох бўламиз. Улар оламий куфр системасининг, Исломга қарши янги ва умумий йўналишига мувофиқлашишмоқчи.

Индонезия Исломга ўта яқин ва мусулмонларга нисбатан мехрибонроқ сиёсат олиб боради. Балки юқоридаги куфр системасининг етакчи давлатлари Индонезия хукуматининг ихтиёридан ташқари, бу давлатнинг Ислом ва мусулмонларга нисбатан стротегиясини атайин бузушга уринишаётган бўлишлари хам мумкин.

Балки Туркияни хам, Ислом ва мусулмонларга қарши йўналтириш учун ва Курт миллатига мансуб Туркия фуқоролари билан давлат ўрталарида атайин зиддиятлар пайдо қилиш учун юқоридаги қўпорув амалиётларини йирик давлатларнинг ўзлари уюштиришгандир.

Хар қайси холатларда хам, юқоридаги қўпорув амалиётлари, Индонезия учун хам, Туркия учун хам манфаатли эмас. Бу уларнинг куфр олами карвонига қўшилиб олишганларининг оқибатидан келиб чиқаётган касофат ва фалокатлар хисобланади. Дунёнинг деярли барча исломий мамлакатлари хозир вахимага тушиб қолишган. Улар хавф хатарларни кутиб юрак чангаллаб ўтиришибди. Бу исломий мамлакатлар шу қадар заифдирки, куфр томонидан амалга оширилган барча қўпорув амалиётларини аниқ била туришса ҳам, ўша куфр мамлакатидан “бу сафарги қўпорув ким томонидан амалга оширилди” деб сўрашади. Бу давлатчалар куфр тарафидан амалга оширилган ёки куфрнинг буйруқ ва кўрсатмалари билан ўзлари амалга оширишган ифлос қўпорув амалиётлари ортидан бошқа ясама сценарийлар тузиб, ўз фуқороларини бир қатор қамаб, қувғин қилиб ёки қириб юборишади.

Қозоғистон ва бутун Ўрта Осиё давлатлари хам ўз навбатларини кутиб, қўпорув амалиётлари қай томонидан келиб қолиши мумкин, деган гумон билан яшашаяпти. Каримов ва унинг жиноятчи тўдаси шу қадар вахимага тушдики, Тошкентни бир неча ой қуршовда ушлаб туришди. Шахарни бирма бир хонадонларини текширтирди.

Назарбоев эса, Россиянинг сақофий мустамлакасидан қутила олмай тинимсиз саъй харакатлар олиб бораяпти. У хатто Россия телеканалларини ўз мамлакатига кўрсатишдан бош тортиш йўлларини қидираяпти. Қирғизистон эса, хам Россиядан, хам АҚШдан ва қисман Хитойдан хам хавотирда. Чунки Қирғизистон хар қандай носоғлом кучлар кириб келавериши мумкин бўлган деярли очиқ мамлакат ҳисобданади. У хатто ўз чегарасини бирор давлат билан тўсиб олган эмас.

Куфр олами юқоридаги қўпорув амалиётларини уюштириш орқали, муайян бир мамлакатни ўз мақсади сари юргизишга харакат қилиб, бошқа иккинчи йирик давлат учун янги нишонга айлантиради. Ёки ўша давлатни ўз фуқоролари бўлган мусулмонларга қарши йўналтириш билан, янги оламий уруш майдони яратиб олмоқчи бўлади.

Шунинг учун юқоридаги нишонда турган исломий давлатлар огох бўлишлари лозим. Хар қандай қўпорув амалиёти муайян куфр давлати манфаатлари учун уюштирилади. Уни ким тарафидан ва қандай уюштирилишининг фарқи йўқ. Хатто бу амалиётлар сиёсий хато қилаётган мусулмонлар томонидан уюштирилганида хам куфрнинг муайян манфаати учун амалга оширилган бўлади. Чунки зулмлар ошкор бўлиб ва кучайиб бориши туфайли, исломий туйғуга тўлиб бораётган мусулмонлар кўпайиб боришаяпти. Куфр улар учун хохлаган мамлакатидан ўз нафратларини сочиб юбориши учун шароит яратиб бера олади. Хукуматлар эса, уларни хақиқий жиноятчилар деб осонгина ўша исломий йўналишларга ёки умуман мусулмонларга қарши кенг ва оммавий кураш бошлаб юборишади. Оқибатда куфр ўз мақсадига эришиб олган бўлиб чиқади.

Аслида эса, хар қандай қўпорув амалиёти учун аниқ ва тиниқ текширув ишлари олиб борилиши керак. Жиноятлар очилмай туриб қолиши эса, халқаро ташкилотларни ўзига жалб қилади. Уларни шу муаммога тортиб, ишларга халқаро тус бериб, жиноий ишлар улар томонидан олиб борилишини талаб қилиб туриб олишлари керак. Бу холат уларни шарманда бўлишига сабаб бўлади. Чунки улар жиноятчилар билан бир системада иш олиб боришади, бир бирларининг айбларини очишлари ўта ноқулай бўлади.

Шунинг учун исломий юрт етакчилари Аллохдан қўрқиб, қўпорув амалиётларини уюштирган хақиқий жиноятчиларни аниқ очиб беришсин. Агар қўрқишса, қалбаки жиноий тўдаларни ўйлаб топиб олиб, куфрнинг рози қилиш учун иш олиб боришмасин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here