Бирлик қишлоғида спиртли ичимликлар сотиш тақиқланди

628
0

Норин вилоят қозиёти матбуот хизматининг “Turmush” нашрига берган хабарига кўра, вилоятга қарашли Отбоши туманининг Бирлик қишлоғи аҳли савобли ишга қўл урди.

Қишлоқда яшовчи кўпчилик, қишлоқ оқсоқоли, хусусан ёшлар ташаббус билан чиқиб, қишлоқда ишлаб турган 4та савдо шаҳобча эгаларига улар сотиб келаётган спиртли ичимликларни қишлоқ аҳлига, ёшларга, келажак авлодга фойдаси йўқ эканлигини тўғрисида тушинтириш ишлари олиб боришди ва бундан буён спиртли ичимликлар сотишни тақиқлашди.

Шу билан бирга савдо шаҳобчаларида ва той-маъракаларда ҳам ичкилик ичишга тақиқ қўйшлиши айтилди, қишлоқ аҳли томонидан бу таклиф қўллаб-қувватланди.

“Албатта, бу Бирлик қишлоғи ахли учун ҳам, қирғиз халқи келажаги учун ҳам яхши янгилик. Қолган қишлоқлар ҳам ибрат олса бўлади. Бирлик қишлоғи имоми Рисбек домла ва қишлоқ оқсоқолининг таклифи билан Норин вилояти қозиси Мамбетасан Ибраев атайин Бирлик қишлоғига бориб, яхши ташаббусни бошлаган қишлоқ аҳлига миннатдорчилик билдириш билан бирга спиртли ичимликлар сотишни умуман тўхтатган дўкон эгаларига қозиёт номидан “Ташаккурнома ёрлиғи”ни топширди. Буни бошқа қишлоқларга ҳам ёйилишини тилади”, – дейилади хабарда.

Туркистон:

Бирлик қишлоқ аҳли бошлаган бу эзгу иш тез суръатлар билан Қирғизистоннинг бошқа шаҳар ва қишлоқларига тарқалишини биз ҳам тилаб қолган бўлар эдик. Чунки бу иллат нафақат фойдаси йўқ бўлган, балки Аллоҳ томонидан ҳаром қилингандир.

 Аллоҳ Таоло айтади:

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз. Албатта, шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайди. Энди тўхтарсизлар?!”.   (Моида- 90-91)

 Бундан ташқари Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи васаллам:
“Хамр ёмонликларнинг онасидир. Кимики уни ичса Аллоҳ қирқ кун намозини қабул қилмайди. Агар хамр унинг ичида эканлигида ўлса, жоҳилият ўлимида ўлган бўлади” дедилар. (Доримий ривояти).

 Мана шундай ташаббус ва интилишлар орқали бизлар ўзимизни ўзгартириб борсак, Аллоҳ Таоло бизларнинг онгимиз, фикримиз ва яшаш тарзимизни ўзгартириб, Ўзи рози бўладига йўлга йўллаб қўяди.

“Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас” (Раъд: 11).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here