Путин нотўғри қадам ташлашлиги оқибатидарус халқини “ботқоқ”қа тортиб кетмоқда (1)

495
0

بسـم الله الرحمن الرحيم

Путин нотўғри қадам ташлашлиги оқибатидарус халқини “ботқоқ”қа тортиб кетмоқда  (1)

Раҳбар қабул қилган қарорларининг ўз халқи учун аҳамияти жуда катта. Путин 2000-чи йил Россия президенти бўлгандан бошлаб ички сиёсатда халқ туйғусидан фойдаланиб, ёлғон ваъдалар билан диктатурани асос қилган бўлса, ташқи сиёсатида АҚШнинг ташқи сиёсатидаги “байроғи” остига кириб олиши билан нотўғри қадам ташлаган эди. Бу хатоси ҳозиргача давом этмоқда. Чунки АҚШ 1990-чи йиллардан бошлаб ташқи сиёсатида Исломни ўзи учун рақиб деб билди. Бунинг сабаби АҚШ Ислом оламидаги бойликларни талон-тарож қилаётган сиёсатини малайлари воситасида олиб борар эди. Ундан бу бошқарувни Исломгина олиб қўйиши мумкинлигини ва натижада АҚШ учун “қон томирлар” ҳисобланган Ислом оламидаги бойликларини сақлаб қолишни ҳисобга олиб Исломни сиёсий майдонга келиб қолишини ўзига асосий хатар деб билди. Шундан келиб чиқиб АҚШ ташқи сиёсатини Халифалик келиб қолмасликка қаратди….

Путин сиёсатини Россия кониституциясининг асоси бўлган демократияга эмас, балки ташқи сиёсатида АҚШ учун манфаатли бўлган Исломга қарши туриш асосида бошлади. Бу билан бутун Ислом оламининг нафрати, хоссатан ўзининг фуқаролари, ҳамда унга иттифоқдош бўлган халқлар билан бирга 70-80 миллион мусулмонларнинг нафрати асосида иш бошлади. Ўз халқига таянмаган сиёсат қуруқ, расмиятчиликдан нарига ўтмайди. Лекин Путин бу хатосини СССР давридаги мавқеъига бўлган руслардаги туйғуни қўзғаш орқали бекитиб келди. Ўтган асрда Россия АҚШнинг манфаати асосида эмас, балки сотциалистик мафкура асосида, ўз маанфатларини амалга ошириш учун сиёсат қилар эди. Брежнов раҳбарлигида мафкурадан кўра кўпроқ руслаштириш сиёсати асос бўлгандан бошлаб СССР заифлаша бошлади ва парчаланиб кетди. Путиннинг сиёсати ҳам мафкурага эмас, балки туйғуларни қўзғаш, ҳамда ўзининг аҳмақона фикрлари асосида олиб бориши натижасида Россияни жар ёқасига тортиб келмоқда. Суриядаги АҚШнинг режасига қўшилишдаги муносабатида энг катта хатони бошлаб қўйди. У бу режага икки асосда: 1.Исломни сиёсий майдонга келиб қолишидан қўрқишида АҚШ билан ҳамфикр бўлганлигидан… 2. Россияга АҚШ томонидан келиши кутилаётган зарбаларни олдини олиш мақсадида АҚШ сиёсатига қўшилди. Бу билан Ўрта Осиёдаги каби давлатларни ўз нуфузида сақлаб қолиш асосида келишувга борди. Путин Исломни ўрганиб чиқиб, унга қарши чиқиш сиёсатини танлагани йўқ, балки компартия раҳнамолик қилган “дин афюндир” шиори асосидаги ўқув юртларида таълим олганлиги боис, кўр-кўрона Исломни душман деб санади. Аслида Ислом Яратгувчи томонидан бандаларига нозил қилинган буюк неъматдир. Унинг иқтисодини ўрганиб чиққан Европадаги иқтисодчилар; “бизни кризисдан фақат Ислом иқтисодий низомигина олиб чиқади” деган хулосага келишди. Ижтимоий томондан аёл фақат оила мустаҳкамлиги учун ҳаракат қилиб, келажак авлодларни тарбияси билан машғул бўладиган, ҳамда жамиятни покиза сақлаган ҳолда, жамиятни ўзига маъқул кўрган томондан юксалтиришга ўз ҳиссасини қўшишига қаратилган ва эркак ҳам ўз навбатида оилани фаровон  бўлиши учун тинмай ҳаракат қилиб, жамиятни бузишга эмас, балки уни юксалишига ўз ҳиссасини қўшишга қаратилган сиёсатини ёқтирмадими? Ёки бошқарувда ҳаммани бир хил кўриб, қонун барчага; оқу-қорага, мусулмону-ғойридинга ёки арабу-ажамга, ҳатто халифаю-оддий фуқарога ҳеч қандай фарқсиз тадбиқ қиладиган бошқарувидан қўрқдими? Нимага Исломни сиёсий майдонга келишидан қўрқмоқда?!

Суриядаги АҚШнинг режасига қўшилишидаги иккинчи сабабда ҳам хато қилди. АҚШ Россияга дўст эмас, у ўз фойдасигагина иш қилади. Путин унга ишониб хато қиляпти. У БМТни барпо этиш ҳақидаги қарор 1943 йилда СССР, АҚШ, Британия ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг Москвадаги кенгашида қабул қилиниб, 1945 йилда тузилган халқаро ташкилот-БМТ Уставига ҳам риоя қилмади ва 1961 йил июнь ойида Хрушчёв ва Кеннеди ўртасидаги келишувга ҳам риоя қилмай қуйди. 2001-чи йилдаги 11-чи сентябрь воқиасидан кейин АҚШ қайси халқаро қарорга риоя қилди? Россия билан келишиб қилдими? Энди Сурия масаласидаги келишувларга роия қиладими? АҚШнинг малайи бўлган Эрдуғоннинг ишлари унинг кўрсатмаси бўйича бўлишлиги ва дунё кўз ўнгида Россияга қарши журъат қилиши АҚШнинг режаси ва Россияга бўлган хиёнати эмасми? Бу келишувдан кейин Россияни парчалаб ташлаш учун сиёсат олиб бормайди деб ким ишонади? Путин бу ишлари билан рус халқини 15 йилдан бери алдаб келаётганини яширишни мақсад қилган бўлса ҳам адашяпди. Бу ишлар оқибатида Россия парчаланиб кетади ва рус халқи ваҳшийлар бўлиб қолишади…

Эй, россияликлар! Эй, рус халқи!

Путиннинг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган сиёсатини ҳеч бир ақл оқламайди. Аллоҳ Таоло сенинг ҳам Яратгувчинг! Муҳаммад(с.а.в) сенга ҳам Аллоҳнинг навбатдаги ва охирги элчиси ва раҳмати! У келтирган Ислом сен учун ҳам неъмат. Унда инсониятнинг ҳаёт тарзи учун мукаммал низом бор, у билан икки дунё саодатига эришишинга кафолат бор. Унда жуда ҳотиржам ҳаёт бўлади ва ҳамма соҳада; илм-фан, сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда, айниқса манавий томондан инсоният жуда юксалади. Тарихни холис ўрганиб чиққан ғарб тарихшуносларнинг гувоҳлик бериши сен Исломни ўрганишинга етарли туртки бўлса керак. Уни ўрганмасдан туриб унга қарши чиқма.

Эҳ, Путин!

Ислом ва мусулмонларга қарши сиёсатни эмас, балки Исломни қабул қилиб, мусулмолар билан бирга бўлганингда эди, Исломнинг илк даврларидаги мусулмонлар каби сен ҳақиқий “йўл” (путин-йўлчи юлдиз) бўлар эдинг. Дунёда ҳақиқий етакчи, тарих зарварақларида ёзилиб қолдириладиган қаҳрамонга айланардинг. Шунда Европа сенга қарши санкциялар қабул қилишни ҳаёлларига ҳам келтирмай қолар эди. Ҳатто АҚШ ҳам сенга қарши чиқишни ўйлаб кўргани ҳам журъат қилолмасди. Ҳозирдачи?! Сенга АҚШнинг малайлари ҳам таҳдид қилмоқда. Сенга шу керакмиди? Ахир АҚШ Афғонистондан иқтисодий ва сиёсий зарбага учрагандан кейин мусулмонларга қарши жанга киришга журъат қилолмай қолганидан Россияни бу ишга тортмадими?! Улардаги ҳарбийлар енгил ҳаётга ўрганиб қолганлиги туфайли у ерда уриш олиб бориш жуда қийин бўлди, натижада толибонларни яксон қилиш мақсадида кирган АҚШ, Европа ҳамкорлигида бу ишни уддалай олмади. Сўнг Обама энди бундай хатога йўл қўймаймиз деб ўзларини жанга ярамаслигини очиқ эълон қилдику. Суриядаги уришда қурбон бўлаётганлар мусулмонлар ва руслар, лекин ишлар АҚШ режаси бўйича кетаяпти. Буни СЕН ва Эрдуғон каби АҚШ малайлари амалга ошириб бермоқда. Рус халқи АҚШ режаси учун ўзларини қурбон бўлишларини тўғри деб биладиларми ва бу ишингда сени қўллайди деб ўйлаяпсанми? Бу уришдан ўз халқинга “руслар ваҳшийлар” деган номдан ва ёлғонлардан бошқа нимани ваъда қиласан?! (давоми бор).

Ғариб.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here