Капитализм фикри келтирган фалокатлар

485
0

Капитализм фикри келтирган фалокатлар

Капитализм ақидаси ўн саккизинчи аср охирида, Европадаги черков билан муфаккир файласуфлар ўртасидаги кураш оқибатида пайдо бўлди. Ўша вақтдан бошлаб Европанинг кўп давлатлари уни қабул қилди. Қўзғолонлардан кейин Қўшма Штатлар ҳам шу давлатлар сафига қўшилди. Ҳозирда Қўшма Штатлар бу фикрнинг асосий васийси-ҳомийси ҳисобланади. Бу фикрга олам бўйлаб айниқса коммунизм фикри қулаганидан кейин зўр бериб тарғиб қилинмоқда. Дунёнинг ҳар бир четида, Шарқдан Ғарбгача капитализмнинг қалъалари бор. Шу билан бирга бу фикр тўғрилаб, ўнглаб бўлмайдиган даражада эгри-қинғирдир. У жуда кўп инсоний фалокатларга сабаб бўлди:

Биринчидан: капитализмнинг асосий фикрати динни давлатдан ажратадиган илмонийликдир. Бу фикрат инсон қийматини ерга уриб, уни фитрий бўлган тадайюн ғаризасидан маҳрум қилади. Ваҳоланки инсоний ғаризалар ҳар қандай ҳолатда қодир холиқ-яратувчи борлигини тасдиқлайди. Шунинг учун ҳам инсон бутун асрлар давомида капитализмнинг илмоний ақидасига зид ўлароқ Холиққа убудият-қулликни изҳор қиладиган бир қанча ишларни қилиб келди. Капитализмнинг  илмоний ақидасида Холиқнинг борлиги ёки йўқлиги баробардир. Энди агар Холиқ бор бўлса Унинг ҳокимиятга ёки давлатдаги ролга ёки бошқарувга ёки одамларнинг ишларига ҳеч бир алоқаси йўқ, деб таълим беради. Капитализмнинг ботил, фасод фикри Холиқ ҳақида шундай сўз юритади, унинг даъвосича Холиқ Субҳанаҳунинг Ўз махлуқотлари ҳаётини тартибга солишга ҳеч бир алоқаси йўқ!

أَلَا سَاءَ مَا يَحْكُمُونَ

«Огоҳ булингизким, улар энг ёмон ҳукм чиқарурлар» [Наҳл 59]

Иккинчидан: сиёсий жиҳатдан капитализм бошқарув низоми демократик  кўп партиявийликка зўр бериб тарғиб қилади. Бу партиялар Аллоҳ шариатини бир четга суриб қўйиб ўзлари қонун чиқаришади. Бунинг натижасида улар одамлар устидан ҳукмронлик қилиш учун қонунларни ўзларининг фойдасига чиқаради. Бу одамлар ўртасидаги курашга сабаб бўлади.

Яна бир ҳақиқатни ҳам айтиб ўтиш керакки, капитализм сиёсати макиавеллизм нуқтаи назари асосига қурилади. Бу нуқтаи назар шахсий сиёсий мақсадларга эришиш учун фойдаланиладиган ҳар қандай воситаларни оқлайди. Бу шайтоний асос ўзимиз гувоҳ бўлиб турган сиёсий ўйинлар сари етаклайди, унинг оқибатида улкан офатлар, жуда кўп разолатлар пайдо бўлмоқда. Бу офат ва разолатлар порахўрлик, қабилачилик, қирғин, ёлғон ва шармандали жанжаллар орқали юзага келмоқда. Бу шармандали жанжаллар ҳатто уларнинг парламентларида ҳам бўлмоқда. Масалан худди шундай жанжал Танзания парламентидаги конституцион комиссия аъзолари ўртасида юз берди. Бу комиссия таркибида Аша Бакар хоним ва бошқалар бор. Буларга ўзаро курашлар, кескинликлар ва оммавий қирғинлар қўшимча бўлмоқда. Масалан 2001 йил январда Пемба оролида худди шундай қирғинлар юз берди. 2007-2008 йилларда эса Кенияда қабилалар ўртасида қирғинлар рўй берди. Буларнинг барчаси одамлар ва мол-мулкларнинг нобуд бўлишига, жамиятлар ўртасидаги курашга сабаб бўлмоқда. Капитализмда сиёсат улар даъво қилаётгандек фуқароларга хизмат қилиш муассасаси эмас, аксинча бойиш йўли ҳисобланади.

Бу аҳвол ҳатто бу фикрнинг васийси ҳисобланган Америка каби давлатларда ҳам шундоқ очиқ кўриниб турибди. Масалан, Америка конгресси аъзоларининг яримидан кўпроғи миллион доллардан кўпроқ мол-мулкка эга, конгресснинг 200 аъзоси эса миллиардерлардир.

Бу ҳақиқат бизнинг маҳаллий сиёсатчиларимизда ҳам жуда аниқ кўриниб турибди. Чунки уларнинг ўзлари, оилалари ва таниш-билишлари мамлакат бойликларини тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада талон-тарож қилишмоқда. Айни пайтда оддий фуқаро камбағалликдан азоб чекмоқда. Бу ҳам етмагандек сиёсатчилар жонга тегадиган тарзда қонунни ўзгартиришмоқда, маъдан-конлар ва электр энергия каби улкан даромадларга ва тижоратларга эга бўлиш учун шундай қилишмоқда.

Учинчидан: қонунчилик соҳасида эса илмонийлик ғайриинсоний ишларни янада авж олдириш учун келди. Бу разил ишлар элитага халқ номидан қонунлар чиқариш ҳуқуқини бериб қўйиш оқибатида рўй бермоқда. Ҳолбуки, улар Яратувчилари қонунларини қабул қилишлари ва татбиқ этишлари лозим эди. Демократик парламентлар ўзларини халқ вакиллари деб даъво қилади, халқни бошқариш учун илоҳий ҳуқуққа эга эканлигини даъво қилган ўрта асрлардаги диний ҳукуматлар ва қироллар каби ўтмишдаги режимлар ҳокимларидан ўзларининг тамоман бошқача эканликлари ҳақида жар солиб, тортишишади. Лекин асл ҳақиқат шуки, ҳозирги парламентлар диний ҳокимиятни даъво қилган ўша ўтмишдагиларга жуда ўхшашдир. Чунки парламентларга қонуний дахлсизликнинг барча турлари бериб қўйилган, қолаверса улар омма халқ маҳрум бўлган манфаатларга ҳам эга. Шунинг учун ҳам парламентлар чиқарган қонунлар вайронликка ва ғайриинсоний фалокатларга сабаб бўлмоқда. Чунки бу қонунлар ноқис, ожиз, тарафкаш инсон ақлидан келиб чиқмоқда. Бу ноқис инсон бошқаларнинг асосий эҳтиёжларини Ўз махлуқини тамоман яхши биладиган Холиқ каби мутлақо билолмайди. Шунинг учун омма халқ бу қонунларга ишонмайди, сиёсатчиларга бўлган ишончини ҳам йўқотган. Бу эса одамларнинг қонун татбиқини ўз қўлларига олишига олиб келди. Бунга мисол қилиб Танзания ва бошқа мамлакатлардаги фуқароларнинг полиция бўлимларига ҳужум қилганини келтириш мумкин.

Тўртинчидан: иқтисодий соҳада эса капитализм фикри инсоннинг хонавайрон бўлишига сабаб бўлди. Бу аҳвол капитализмнинг бойликка ва манфаатларга қандай йўл билан бўлмасин, оқибати қандай бўлмасин ва қандай тўлов билан бўлмасин эга бўлишга зўр бериб чақиришининг муқаррар натижасидир. Капитализмда ишлар ўлчови манфаатга асосланади. Бунда илоҳий қонундан кўз юмилади. Бунинг оқибати қатор ғайриинсоний муаммолар бўлади. Капитализмнинг бундаги шиори аниқ-равшандир, у «доимий дўст бўлмайди, лекин доимий манфаатлар бўлади» деган шиордир. Бу нуқтаи назар уларнинг иқтисоддаги ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги асосий далилларидир. Бундан ташқари капитализм инсоннинг бойлик тўплашини бахт-саодат ва муваффақият деб билади. Бу шайтоний фикрлар «миллатлар бойлиги» ва «ахлоқий қийматлар назарияси» китоби муаллифи Адам Смит каби машҳур файласуфларнинг фикрларидир. Капитализм фикри Дарвиннинг «яшаб қолиш ҳуқуқи энг кучлиникидир» ва «куч ҳақ-ҳуқуқдир» деган тушунчасини ҳам ўз назарияси қилиб олади. Бу ғайриинсоний фикрлар натижасида капиталистик мамлакатлар ёш давлатларни узоқ асрлар давомида мустамлака қилиб келди. Бу мустамлакачилар «терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан Ислом ва мусулмонларга қарши уруш очишди, ўзларининг ширкатлари орқали ва юртларимиздаги қўғирчоқ ҳокимлар ёрдамида юртларимиз бойликларини талаб ташиб кетишди. Айни вақтда бу илғор давлатларнинг фуқаролари охири кўринмаётган муаммолардан азият чекмоқда. Бу муаммолар камбағалликдан тортиб сиҳат-саломатликнинг ёмонлашиши, ваҳшиёна ҳаёт тарзи ва бошқа муаммолардир. Бу аҳвол ижтимоий, иқтисодий адолатсизликнинг янада авж олишига олиб келмоқда, ишсизлик даражасининг ўсишига ёрдам бермоқда. Меҳнат ташкилотининг охирги ҳисоботи ишсизлик ва ижтимоий хавф-хатарлар келгуси беш йил орасида янада ўсишидан огоҳлантириб, бунга сабаб секин иқтисодий ўсиш, тенгсизлик ва курашларнинг янада кучайиши эканини кўрсатиб ўтди.

Танзанияда ишсизлар сони 6 миллион кишига етади, аҳолидан жуда кўпчилигининг кунлик даромади эса аранг бир долларга етади. Кенияда эса ВВСнинг 2013 йил июнда эълон қилинган «Сема Кения» деган программасига кўра Кенияда эълон қилинаётган битта иш ўрнига  университетни битирган 500 киши талабгор бўлмоқда. Капитализм бойликларни ҳамма фуқароларга тақсимлашни мақсад қилмайди, аксинча бойликни бир ҳовуч очкўз элита томонидан хазина ва монополия қилиб олинишини кафолатлайди. Бу очкўз элита ўз навбатида омма халқни хизматкорлар сифатида ўзига қул қилиб олади. Масалан Америка иқтисодига 80 америкалик оила эгалик қилади. Олам иқтисодига эса олам аҳолисининг атиги 5 %и эгалик қилади. «Мулк эркинлиги» деган шайтоний тушунчани ҳам унутмайлик, бу тушунча омма халқ мулкларини хусусийлаштиришга олиб келди. Чет давлатларнинг бутун оламга чанг солган ширкатларини ҳимоя қилиш учун порахўрлик ва коррупция жиноятларида ҳокимлар ва масъуллар шерик бўлишмоқда.

Халқаро шаффофлик ташкилотининг 2014 йилдаги ҳисоботига кўра Танзания Африка қитъасидаги порахўрлик, омма мулкини ўғирлаш ва товламачилик бўйича биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Кения ҳам бу рўйхатда бор.

Бешинчидан: ижтимоий соҳада бу фикр ўзининг «эркинлик»ка чақириши билан алғов-далғовга, бошқа разолатларга, жумладан бузуқлик, маст қилувчи ичимликларга муккасидан кетиш, бир жинсдагиларнинг бир-бирига уйланиши каби разолатларга сабабчи бўлди. Бу разолатларни Ғарб давлатларида кўриб турибмиз. Бу давлатлар бундай ишларни маъқуллайди, маъқуллабгина қолмай балки учинчи дунё давлатлари деб аталаётган давлатчаларни бу разолатларда ўзига кўрларча тақлид қилишга мажбурлайди ҳам. Буларга оилаларнинг бузилиши, никоҳсиз туғилаётган болалар сонининг кўпайиши, оламнинг ҳамма жойларида қилинаётган бошқа ахлоқсиз ишлар келиб қўшилмоқда. Гиёҳванд моддаларга муккасидан кетиш (наркомания)га қарши кураш миллий кампанияси (NACADA)нинг 2011 йилдаги ҳисоботига кўра Кенияда маст қилувчи ичимликларга муккасидан кетиш жамиятда ёмон оқибатларга олиб келмоқда ва маст қилувчи ичимликларга муккасидан кетганларнинг ярмини 10-19 ёшдаги ёшлар ташкил қилмоқда.

Олтинчидан: илмий ва технологик ривожланишга келсак, Ғарб давлатлари бу соҳада ўзларининг муваффақиятга эришгани билан мақтанади. Лекин асл воқелик шуки, бу ривожланиш жамиятда шундай бир қўрқинчли ифлосликка олиб келдики, уни даъво қилинаётган ўша «муваффақият» билан беркитиб бўлмайди. Масалан америкалик ёзувчи Олан Блом ўзининг «америкаликнинг ёпиқ ақли» номли китобида ҳар уч секундда битта зўрлаш ҳолати юз бераётганини, ҳар 6 дақиқада битта киши ўлдирилаётганини ва ҳоказоларни таъкидлайди. Собиқ Америка президенти бир вақтлар: «Инсон ойга чиқди, лекин биз ер юзини ифлосликка тўлғазиб юбордик. Биз тинчлик ўрнатиш ниятидамиз, лекин бу ният уруш билан якунланмоқда. Шунинг учун атом соҳасида муваффақиятли тадқиқотларга гувоҳ бўлган авлодлар башар вайрон қилган нарсани ўнглаб тузатишга қайтадан киришиши лозим» деган эди.

Англияда ўтказилган бир тадқиқотда эса 18-34 ёшдаги аёлларнинг 43 %и жамоатчилик жойларида икки жинс ўртасидаги камситишлардан озор чекишганлиги аниқланган. Тадқиқотлар ўтказган психологик тибб «Лансет» журнали эса 2000-2011 йиллардаги ишсизлик даражаси 45000 кишининг ўлимига сабаб бўлганини таъкидлади.

Еттинчидан: асосий ижтимоий хизматлар ҳақида айтадиган бўлсак, капитализм ўз фуқароларига бундай хизматларни лозим даражада кўрсатиш борасида аянчли муваффақиятсизликка учради. Чунки асосий ижтимоий хизматларни давлат зиммасидаги вазифа сифатида кўрсатиш ўрнига бу хизматлар давлат томонидан қилинаётган яхшилик сифатида кўрсатиладиган бўлди. Кўп вақтларда эса одамларни бу хизматларни кўрсатишга ҳисса қўшишга мажбур қилинмоқда. Масалан Кения таълим секторида хатарли таназзулга учрамоқда. Бу секторда муаллимлар иш ташламоқда. Бу иш ташлашнинг энг ёмони 2015 йил 4 октябрда якунланди. Танзания ҳам шунга ўхшаш, балки гоҳида ундан ҳам ёмонроқ муаммоларга дуч келмоқда. Масалан бошланғич мактабларда битта синфдаги ўқувчилар сони 200га етмоқда. Бошланғич мактаблар ўқувчилардан фақат 39,09 %игина иккинчи даражали (ўрта) мактабларга ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш, уй-жой билан таъминлаш каби бошқа хизматлар эса қулаш ва абгор ҳолатдадир. Айни пайтда танзанияликлардан фақат 15 %игина электр энергия хизматларидан фойдаланади, фақат 54 %игина тоза ичимлик сув истеъмол қилади, фақат 13 %игина канализациялардан фойдалана олади.

Эй мусулмонлар, эй одамлар!

Булар капитализм идеологияси ва унинг фасод, ифлос фикрлари сабаб бўлган фалокатлар ва оғир аҳволларнинг бир томчиси, холос. Бугун бу фасод идеологияни бутун олам бўйлаб «ривожланиш» ва «тараққиёт» деган ниқоб остида ёйишга зўр бериб ҳаракат қилинмоқда. Уни инсоният кўр-кўрона эргашадиган бир намунага айлантиришга уринишмоқда. Мусулмонлар ва бутун башарият уйғониб, жамиятларда чуқур томир отган бу муаммолар ва фалокатлар ортида турган ҳақиқий сабабни тушуниб етишлари лозим. Буни тушуниб етиб капитализмни рад этишлари ва Ислом билан унинг бошқарувини ўрнатишлари лозим. Ислом бутун башарият учун тинчлик, адолат ва хотиржамликни кафолатлайди.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Шарқий Африка

 8 сафар 1437ҳ

20 ноябр 2015м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here