Ҳар гал бир хил пичоқ

413
0

Исроил ҳарбийлари ўзлари ўлдирган фаластинлик мусулмонларнинг ёнига пичоқ ташлаб қўймоқда. Худди шундай даъво билан Фаластин маъмурияти баёнот чиқарди. Исроил ҳарбийларининг бундай қилишдан мақсади “фаластинликлар пичоқ билан ҳужум қилганлиги учун ўлдирилмоқда”, деб ўзларини оқлашдир.

“Исроилликлардан бирининг фаластинлик мусулмон ёнида туриб “террорист бор”, деб ҳайқиришининг ўзи фаластинликнинг отиб ўлдирилишига йўл очади. Унинг рост ёки ёлғон айтаётганлигига қаралмайди ёки фаластинликни қўлга олишга ҳам ҳаракат қилинмайди”, дейилади Фаластин ташқи ишлар вазирлиги тарафидан чиқарилган ёзма баёнотда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга қаратилган баёнотда мазкур ташкилотлардан халқаро ҳуқуқ доирасида бу даъволар кўриб чиқилиши талаб қилинди. Баёнотда таъкидланишича, ҳар гал қотиллик жинояти содир этилганда ўлдирилган фаластинликларнинг ёнидан бир хил пичоқ топилади.

“Фаластинликлар яҳудийларнинг ҳужумига дучор бўлиши ёки отиб ташланишини оқлаш учун бир яҳудий фуқароси ёки аскарини пичоқлашга уринганлик даъвосининг ўзи кифоядир. Ҳар гал жиноят содир этилганда бир хил пичоқ саҳналаштирилиди. Гўёки исроилликларни пичоқлаб ўлдиришни режалаштирган ҳар бир фаластинлик бир хил пичоқ сотиб олаётгандек ёки бу пичоқлар ҳар кимга бекорга тарқатилаётгандек”, дейилади жумладан баёнотда.

Охирги олинган хабарларга кўра, Исроил аскарларига пичоқ билан ҳужум қилганликда айбланиб отиб ташланган навбатдаги ёш қиз ҳалок бўлган. Фаластин соғликни сақлаш вазирлиги тарафидан чиқарилган ёзма баёнотда  айтилишича, Наблус шаҳрининг жанубидаги Ҳувара назорат пунктида Исроил аскарларининг ҳужумига учраган 16 ёшли Ашрақат Катнани исмли ёш қиз ҳаётдан кўз юмган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here