Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 5 ойлик чақалоқ рейд қурбони бўлди

535
0

Россиянинг Санк-Петербург шаҳрида меҳнат муҳожирларини текишириш рейди натижасида 5 ойли Умар Назаров  оламдан ўтди. Унинг онаси Заррина Назаровани Россия федерацияида ноқонуний кезиб юрганлиги боис айбдор деб топилди. Эндиликда унинг ихтиёрида фақат 15 кеча кундуз бор ва Заррина бу вақт мобайнида Россия ҳудудини тарк этиши шарт. Чақалоқнинг отаси Расул Назаровнинг айтишига қараганда   унинг ўғли кеча Цимбалин касалхонасида оламдан ўтди. Уни бу касалхонага  Адмиралтейский районига  қарашли 1 полиция бўлимидан олиб боришган. Маълумотларга кўра, 2 кун илгари  текиширув жараёнида Назаровларнинг барча оила аъзолари полиция булимига олиб борилган. Натижада Заррина Назарованинг муваққат яшашлик ва меҳнат қилиш ҳақидаги ҳужжати йуқлиги аниқланган. Шунга биноан унга Россия территориясини қисқа муддат ичида тарк қилишлик буюрилди. Бу вақт мобайнида Заррина эмизикли гудаки Умардан айри ҳолатда сақланди. Умарга ҳатто бувиси олиб келган сутни ҳам беришмаган. Чақалоқнинг аҳволи оғирлашгач уни касалхонага олиб боришди.

“Бизларга соат 12.15 чамаси қўнғироқ қилишиб “болангиз  касаллик туфайли ўлди” дейишди. Тўсатдан эштитган нохуш хабардан ақл ҳушимни йўқотиб қўйдим. Аёлим Зарринанинг фарзанд жудолики боис аҳволи жуда аянчли. Уни қандай юпатишни билолмаяпман. Ахир боламиз соппа соғ туғилганди ва шу пайтгача бирор маротаба шикоят қилиб докторларга мурожаат қилмаганмиз” – деди Расул Назаров.

Ания Батаева  исмли журналистнинг айтиши бўйича: «Россия қонунига мувофиқ Заррина боланинг аравачаси, ўйинчоқлари ва либосларини ўзи билан олиб кетиш ҳуқуқига эга. Аммо бу нарсаларнинг унга нима кераги бор. Барибир бола йўқ, ким уларни ўйнайди…». РФнинг болалар ҳуқуқини муҳофаза қилиш бўйича масъул Павел Астахов РФ Бош прокуратураси ва РФ ИИВ дан чақалоқнинг вафот этиш сабабларини аниқлашни талаб қилди.

Бу воқеа тожик меҳнат муҳожирлари орасида катта шов -шувга сабаб бўлди. Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси  олдида   норозилик митинги уюштирилди. Ҳукуматдан бола ўлимига алоқадор шахсларни жиноий жавобгарчиликка  тортилиши талаб қилинди. Эндиликда Тожикистоннинг ўзида ҳам бу ҳодисага нисбатан кучли эътирозлар мушоҳада қилинмоқда . Россияда эса   эътироз алангасини ўчириш мақсадида ИИБ томонидан меҳнат муҳожирларини  тинтув қилиш, уйларига итлар билан бостириб кириб, таҳдид кўрсатиш амалиётлари содир этилмоқда. Тожик муҳожирлари Тожикистоннинг Россиядаги элчихонасига чора кўришлиги  ва  жиноятчиларни аниқлаб жазога тортилиши тўғрисида талабнома  топширишди. Бироқ кутилган натижанинг акси ўлароқ Тожик элчихонасидан рад жавоби келди ва “ Бизларга Россия ҳукумати кўп яхшиликлар қилмоқда, эндиликда бу арзимас  нохуш воқеа туфайли бу давлат билан алоқамизни ёмонлашлигига йўл қўя олмаймиз “- дейилди.  

 Бундан бир ярим йил илгари Заррина Назарова бепуштликни даволаш учун Россияга  келган. Жорий йилнинг 20 май кунида узоқ кутган чақалоқ  Аллоҳнинг амри билан дунёга келди. Аммо  бу норасида гўдак  ҳам  маъсум Айлан сингари ботил, шафқатсиз режим қурбонига айланди.

Мунаввара.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here