Россия мудофаа ҳаражатларини қисқартиради

503
0

Россия мудофаа ҳаражатларини қисқартиради

 РИА “Новости” берган хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин, 2018 йилда мудофаага ҳаражатлар камайтирилишини маълум қилган. Бироқ унинг таъкидлашича, бу армия ва флотни қайта жиҳозлаш бўйича режаларга таъсир кўрсатмайди.

 “Шуни эслатиб ўтмоқчиманки, кейинги йил учун бюджетни жиддий тежаш мудофаага ҳаражатларни камайтириш ҳисобидан назарда тутилмоқда. Бу бизнинг армия ҳамда флотни қайта жиҳозлаш бўйича режаларимизга боғлиқ бўлмайди. Биз давлат мудофаа буюртмасини бажарамиз ва янги дастурни ишлаб чиқамиз”, – деган Путин “Ягона Россия” фракциясининг Давлат думасидаги раҳбари Владимир Васильев билан амалий учрашувида.

 Путиннинг таъкидлашича, Давлат думасида мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжатини тайёрлаш жараёнида пайдо бўлаётган масалаларни жиддий кўриб чиқиш лозим.

 “Бу мудофаа, хавфсизлик, иқтисодиёт, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳа, соғлиқни сақлаш, иш ҳақи даражаси, фуқаролар даромадига тегишли. Бунга эътибор қаратишни сўрайман”, – дея қўшимча қилиб ўтган Путин.

Туркистон:

Американинг Россия устидаги қарийб 25 йиллик стротегияси ниҳоясига етиб боряпти. АҚШ Россиянинг собиқ советлар иттифоқидан қолган сиёсий элитасини Путиннинг командаси воситасида йўқ қилди. Уларнинг ўрнига сиёсий заиф давлат арбобларидан иборат очкўз, фақат шахсий иқтисодий манфаатларини асос қилган элитани олиб келишга имкон яратиб берди. Натижада Россия ўзининг оғир саноатидан ва аста-секин енгил саноатидан ҳам айрилиб, энергетик ресурсларни сотиш билан кун кўраётган хом ашё базасига ва Ғарбнинг саноат мотоҳлари бозорига айланиб қолди. Халқини эса, узоқ йиллар жамғарма фондидан датация қилиш билан боқиб келди. Шу йўл билан Путиннинг режими, бошқарувидаги иқтисодий кризис ҳолатини яширмоқчи бўлди.

Энди Россиянинг жамғарма валюталари ҳам деярли тугади. Путин Трампнинг келиши билан АҚШнинг Россияга бўлган муомиласи ўзгаради деб, сиёсий элитани ва фуқороларини бир қанча вақт мобайнида алдаб келди. Лекин АҚШни президентлар эмас, етакчи гуруҳлар мавжуд сиёсий элита воситасида бошқаришини Путин яхши билар эди. Шунга қарамай, АҚШнинг манфаатини ҳимоя қилиб, Россиянинг жамғарма фондига зарар келтиришини эътиборга олмай, Сурияга ҳарбий қувватларини олиб кириб, қирғинбарот уюштирди. Украинада эса, сиёсий бетаинлик пайдо қилиш учун ҳарбий ва молиявий қувват билан жуда катта маблағ сарфлаб келяпти. АҚШ унинг шунча ҳаракатларини инобатга олмади ва муносиб тақдирламади. Чунки капиталист системасида мамлакатларни фақат манфаат бошқариб боради.

Путиннинг юқоридаги қароридан, у Россия стротегиясини ўзгартираётганини тушуниш мумкин. Яъни, рус армиясини халқаро ҳарбий машина сифатида намоён қилиб, рақибларини қорқувда ушлаб туриши учун ўзини АҚШга хизматкорликка таклиф қилиш стротегиясидан воз кечгандек кўриняпти. Бу Путиннинг олиб бораётган сиёсатидан кутилаётган ҳолат эди. Яъни у, мамлакат ичкарисида иқтисодий кризис ҳукум суриб турган вақтда, ҳарбий юришлар уюштириш билан ўзини  оламий етакчи давлат сифатида намоён қилмоқчи бўлди. Бироқ бу қуруқ ва қалбаки ҳаракатлар учун, мамлакат ҳарбий соҳани узоқ вақт молиялаштира олмаслиги аниқ эди.  

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here