Қирғизистон бош вазири қонун доирасида ҳар бир хиёнатчига, ҳар бир экстремистга қарши қаттиқ қўллик йўли билан кураш эълон қилди

421
0

Туркистон:

“Қандайдир бир инсонийликка чақирган одамларга айтиб қўймоқчиман – келиб жавоб беринглар илгари айтган сўзларингга. Марҳумнинг онасини, аёлини олдида, ҳар бир фарзандининг олдида. Ҳар бир ишни чегараси бўлади. Мамлакат қонун доирасида ҳар бир хиёнатчига, ҳар бир экстремистга карши фақат юқоридаги каби қаттиқ ва кескин чоралар билан кураш эълон қилади. Биз бу курашни тўхтатмаймиз”, – деди ҳукумат раиси Темир Сариев

 Бу сўзларни Сариев, № 50 маҳбусларни вақтинча сақлаб туриш қамоқхонасидан 9 та маҳбус қочиш амалиёти вақтида қазо топган милиция капитани Толобек Исмаиловнинг дафн маросимидаги нутқида, уни экстремистлар ўлдирганига ишора қилиб сўзлади.

Лекин 12 октябрга ўтар кечаси бўлиб ўтган воқеа ҳақида, 24 октябр куни  қийноқларни олдини олиш бўйича миллий марказ етакчиси вазифасини бажариб турган Нурдин Сулаймоновнинг маълумот йиғинида маълум қилишича, қочқинлар “ турма хизматчиларини биз ўлдирган эмасмиз” дейишаётган эмишлар.

Т Уматалиеванинг акипресс орқали берган баёнотида ҳам бир қатор ҳақиқатга жуда яқин мантиқий ва аниқ фактлар келтирилган.

https://www.facebook.com/100007696607276/videos/1629810867285451/ 

Ҳукумат, ушбу амалиётни яхши амалга ошира олмади. Сариев эса, юқоридаги экстрамизм ҳақида айтган сўзларини илгаридан таёрлаб қўйган эди. Бўлиб ўтган амалиёт жуда кўп камчиликлар билан амалга оширилган бўлишига ва Қирғиз халқи бўлаётган ишларнинг ҳақиқатини билиб туришганларига қарамай, Сариев кейинги этапдаги амалиётларга ўтишга тараддуд кўра бошлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here