Путин МДҲ давлатларини ИШИДга қарши бирлашишга чақирди

432
0

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг Бурабай шаҳрида  ташкил қилинган саммитда мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатларни ИШИДга қарши коалиция тузишга чақирди.

“Минтақада терроризмга қарши курашларни мувофиқлаштириш борасида айрим ҳаракатлар амалга оширилди. Яқин Шарқ давлатлари билан бу масалада мулоқот ўрнатишга муваффақ бўлдик. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирлиги, Саудия Арабистони, Миср, Исроил ва Иордания билан музокараларни давом эттиряпмиз. Туркия ва АҚШ билан ҳамкорликни йўлга қўйишга уринаяпмиз”,  деди Россия президенти.

Шунингдек, Путин Афғонистондаги вазият мураккаблашаётгани боис ҳарбий ҳамкорликни оширишга эҳтиёж туғилаётганини ҳам айтиб ўтди. Россия президентининг таъкидашича, Афғонистондаги исломий террорчиларнинг (Мужоҳидларнинг) асосий мақсадларидан бири Марказий Осиё минтақасига киришдир. Шунинг учун бу таҳдидга қарши муштарак ҳарбий тайёргарликни кучайтириш лозим.

Айни пайтда АҚШ ва Ғарб давлатлари тарафидан жорий қилинган санкциялар ва сиëсий изоляция туфайли иқтисодий тангликни бошидан кечираётган Россия президенти МДҲ аъзоларига ўзаро савдода АҚШ долларидан воз кечиб, иқтисодий алоқаларни миллий валюта ёрдамида амалга оширишни таклиф қилди.

2012 йилда Арманистон, Беларусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон давлатлари МДҲнинг валюта бозори интеграцияси борасида шартнома имзолаган эди. Шартнома матнини Август ойида тасдиқлаган Владимир Путин қолган давлатларни ҳам шундай қадам ташлашга даъват қилди.

Туркистон:

Путин МДҲ ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларини Сурия мусулмонларига қарши иттифоққа тортиш мақсадида авраётган бир пайтда, Туркия рус самолётидан яна бирини уриб туширди. Илгарироқ Сауд Арабистони уламолари деярли бир овоздан Россияга қарши жиҳод эълон қилиш тарафдори эканликларини билдиришди. Шу кунларда, Сауд Арабистони бош вазири, суний исломий ҳаракатлар учун, ҳаводан ҳужум қилишга қарши қўлланиладиган ҳимоя қуролларини етказиб бериш вазифасини ўз зиммасига олди. Москванинг ўзида 16 ноябрь куни, Россияни Сурияга қарши олиб бораётган урушларига қарши, “солидарность” ва “партия 5 октября” ҳаракатлари томонидан уюштирилган митинг бўлиб ўтди. Руслар томонидан бир неча маротаба сўровнома юборилишига қарамай, АҚШ Россия бош министри Медведевни қабул қилишдан бош тортди. Қисқасини айтганда Путин юқорида ғирт ёлғон гапираяпти. У ўта ночор аҳволда. Уни деярли дунё мамлакатларининг бирортаси қўллаётгани йўқ. Унга бу мақсадсиз урушда шерикчилик қилаётган Эрон ва Ироқдаги шиъалар ҳокимлари, деярли арзимас қувватлар холос. Шунинг учун Путин уларни юқорида ҳатто тилга олгани ҳам йўқ.

МДҲ ҳудудида, ўз валюталари билан алоқа қилиш ҳақидаги таклифи ҳам ўта қизиқ. Путин иқтисодий кризисни, молиявий реформа билан осонгина ечиб қўймоқчими?! Бу таклиф лоиҳаси амалга оширилгунича, Россиянинг захира фондидаги миллиардлаган АҚШ долларлари  тугайди. Балки шу кунни ҳисобини олаётгандир. Чунки Россия ўша кун келганида, яъни захира фондидаги доллорлар тугаганида, ҳақиқатдан ҳам АҚШ долларини қайта жамғара олиши ҳам ва у билан ташқи алоқаларини йўлга қўя олиши ҳам амри маҳол бўлиб қолади.

Хулоса қилиш мумкинки, Путин Россияни ҳам, МДҲ давлатларини ҳам алдамоқчи. Путин Асадга ёрдам бераётиб, ўзи ҳам худди Асад сингари ҳолатга тушиб бораяпти. У ҳозирда, дунёда ҳеч кимга кераги йўқ сиёсатчи ва шахс бўлиб қолди. Вазиятларни ўта чигаллаштириб юбориб, уларни қайта тиклаш ёки кимгадир ағдариш учунгина ҳар хил ҳаракатлар олиб бораяпти. Украинадаги ўз тарафдорларини қуролсиз ва ҳар қандай ёрдамсиз ташлаб, у ердан аскарларини олиб чиқиб кетди. Энди ҳатто қочқинларни ҳам қабул қилмаслик учун, Украина билан чегараларини мустаҳкамлай бошлади.

Бу МДҲга аъзо давлатлари учун кўргазмали намуна бўлиши керак. Бу каби ишончсиз ёлғончи ва ўлик сиёсатчининг ортидан, бошқа бир ўлик сиёсатчини қутқариш учун урушга бориш ёки уни қўллаб юбориш, ўз юрти манфаати учун хиёнат ва ўта хато сиёсат бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here