КХШТ ва ЕХҲТ Тожикистонга Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам беради

470
0

КХШТ бош котиби Николай Бордюжа “ТАСС” агентлигига маълум қилишича, ЕХҲТ ва КХШТ биргаликда Тожикистонга Афғонистон билан чегараларини мустаҳкамлашда ёрдам беради.

 “Биз ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича биргаликда ишлашга ва ҳамкорлик қилишга келишиб олдик, гиёҳванд моддаларини ноқонуний айланишини олдини олиш бўйича ЕХҲТ манбаларидан фойдаланиш масаласи ҳақида ўйлаб кўрамиз… ва Тожикистонга чегараларни мустаҳкамлашда ёрдам беришга жиддий киришамиз”, – деди Бордюжа Евроосиёда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича КХШТ доимий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида. Мазкур йиғилишда ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занньер ҳам иштирок этган.

 Туркистон:

Россия иқтисодий қийинчиликлар туфайли мураккаб вазиятга тушиб қолган бўлишига қарамай дунё сиёсатида ўз мавқейини мустаҳкамлаб олиш учун қалтис ўйинга киришга мажбур бўлди. Яқин Шарқда ўз нуфузини сақлаб қолиш мақсадида аллақачон сиёсий ўликка айланиб бўлган Башар Асадни қўллаш учун ҳарбий амалиётларни бошлаб юборди. Айрим мутахассисларнинг фикрича, Сурияда олиб бораётган ҳарбий амалиётлар Россия учун 1 миллиард долларга тушади, агарда ҳарбий ҳаракатлар Россия кўзлаган муддатда ниҳоясига етадиган бўлса.

  Россия Яқин Шарқда ўз нуфузини сақлаб қолишга интилиш билан бир қаторда Марказий Осиёда ҳам ҳарбий иштирокини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ишни амалга оширишда Россия учун “ИШИД”ни Афғонистонда “кучайиб бораётгани” қўл келмоқда. Айни мақсадда Россия Тожикистоннинг Ғиссор туманида жойлашган “Айний” аэродромида янги авиагуруҳ ташкил этди ва авиабазасига кўп сонли Ми-24П ва Ми-8МТВ жанговар-транспорт вертолётларини жойлаштира бошлади. Бу каби ҳарбий ҳаракат ва ҳаражатлар Россия иқтисодини инқироз ҳолатига олиб келиши аниқ бўлсада, Путин ўз хатоси ортидан Россия тушиб қолган аянчили вазиятни шу орқали яширишга итилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here