Қирғизистоннинг Чуй вилоятида жойлашган №50 қамоқхонасидан 9 нафар маҳбус қочириб юборилган

482
0

Hizb-Turkiston-Kg

 12 октябрга ўтар кечаси 50-сонли қамоқхонада содир бўлган маҳбусларни қочиш амалиёти вақтида қамоқхонанинг уч ходим ўлдирилган ва биттаси ярадор бўлган. Қамоқхонадан қочган 9 кишидан 5 таси қўлга олингани, 4 таси яширинишга улгуришгани айтилмоқда. Қочқинларнинг деярли барчаси “Жайшул Махдий” ташкилот аъзолари экани айтилаяпти.

 “Озодлик”  радиосининг маълумотига кўра, Ўзбекистоннинг Қўқон шахридаги № 4 мактабда кенг кўламда ваҳимали текшириш ишлари олиб борилган ва икки нафар ўқитувчи қамоққа олинган. Бу аноним хат асосида уюштирилган амалиёт бўлиб, ўқитувчиларни “Ислом давлати” ташкилотига тарғиб қилувчи варақаларни тарқатганликда айблашган.

 Аввалроқ, шу каби тушунарсиз ҳаракатлар Тожикистонда бўлиб ўтган эди. У ерда КХЭШТнинг навбатдаги йиғини бўлишидан илгари, қандайдир номаълумз гуруҳ томонидан бир қанча аскарлар ўлдириб юборилди. Бу гуруҳнинг кейинги тақдири ҳақида эса ҳеч нарса айтилмади. Гўёки улар ўз ўзидан йўқ бўлиб кетганидек ёки умуман илгари ҳам мавжуд бўлмаганидек.

 Тожикистонда бўлиб ўтган ЕХШТнинг йиғинида Россия президенти Путин: – “ террорчилар Макка, Мадина ва Ирусалимга кўз тикишаяпти. Улар Европа, Россия ва Марказий ҳамда Жанубий Ғарбий Осиёга кенгайишни режалаштиришмоқда. Шунингдек, у ташкилот қаторида мафкуравий ва ҳарбий таёргарликдан ўтган собиқ совет иттифоқи давлатлари фуқароларининг ўз юртларига қайтиб келиши бизларни хавотирга солмай қўймайди”, деди.

 Бундан ташқари Путин Марказий Осиё давлатларини икки стандарли позияларидан воз кечишга чақириб, уларга таҳдид қилди. У бу мамлакатлар Россиянинг қисматини ўзлариники билан уйғунлаштириб, Ислом ва терроризмга қарши бир томонга ўтишга чақирди.

 Қирғизистон Жазо ижро этиш бошқармаси вакили Саламат Абдиевнинг расмий баёнотида айтилишича, “қочиб кетган маҳбусларнинг камераларидан бошқа барча камералар ёпиқ бўлган” эмиш. Яна қочиб кетаётган жиноятчилар автомот ўқлари остида қамоқхона ходимининг автомашинасини миниб қочишга улгирган эмишлар. Эслатиб ўтамиз, қочган жиноятчиларнинг орасида, бундан бир неча ой аввал Бишкекда уюштирилган ваҳимали отишмаларда қўлга олинган бир йигит ҳам бор.

 Қирғизистон мамлакатининг “5 канали” орқали бу жиноий гуруҳларни исломий терроризм ва экстремизм тўдалари деб атаб, яна бир қанча ҳаракатларни ҳам уларга боғлаб айтиб ўтди. Шулар жумласидан Ҳизб ут-Таҳрирни ҳам. Бу исломий тўдалар ҳатто 2010 йилги Ўш воқеаларида ҳам асосий ўринни эгаллаган эмишлар. Яна бир қанча асоссиз ва далилсиз қуруқ гаплар тарқатилмоқда.

 Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари Россия ва АҚШ томонидан қаттиқ ваҳимага солиб борилмоқдалар. Улар Россияни Сурияда олиб бораётган ҳарбий амалиётларини қўллаб юборишди. Энди нима бўлиши мумкин эканини аниқ билишмаган ҳолда ўзларича мусулмонлар ичида тозалаш ишларини янада кучайтириш учун шароитлар таёрламоқчи бўлишади. Қирғизистонда ҳатто 27-сонли қамоқхона бўшатилиб, исломий жиноятчилар учун алоҳида қамоқхона таёрланаётгани ҳақида гаплар пайдо бўлмоқда. Бу хақда, 12 октябр куни собиқ хавфсизлик бўйича вице пример министр Токон Мамқтов “Азаттык” га берган интарвюсида батафсил айтиб ўтди.

 Россия ва унинг гумашталари томонидан олиб борилаётган амалдаги ёки бошқа қўллаб туришлар билан олиб борилаётган уруш Ислом ва мусулмонларнинг ғазабини уйғотиши аниқ. Бундан ташқари мужоҳидларни бир минтақадан сиқиб чиқариш билан муаммо хал бўлмайди, аксинча чигаллашади. Улар бошқа минтақаларга кўчиб ўтишади ёки ўз юртларига қайтишади. Юқоридаги мамлакатлар раҳбарлари ҳам буни яхши англаб туришипти. Улар Россиядан қўрқишади. Россия, куни кеча Туркияда бўлиб ўтгани сингари йирик террорлик амалиётларни бу мамлакатларда ҳам амалга ошира олади.

 Тожикистон Афғонистон билан минглаб километр чегараларга эга. Тожикистон қолган давлатлар учун буфер зонаси деса ҳам бўлади. Уни эса Афғонистонда нотинчлик бўлса, фақат Россия аскарлари ҳимоя қила олади. Тожик режимининг ички аҳволи ҳам жуда ташвишли. Тожикистон мусулмонлар билан ўртасини жуда ёмон аҳволга олиб келиб қўйди. Ўзбекистонни хавотири ҳам худди Қирғизистонникидан кам эмас. Шунинг учун улар хавфсизлик соҳасида Россиянинг чизган чизиғидан чиқишга ботиниша олишмайди.

 Ўрта Осиё мамлакатлари Россияни қўллашга мажбур бўлиб туришипти. Улар ўз юртларидаги исломий гуруҳларга қарши кураш олиб бориш билан бўлса ҳам Россияни қўллаб туришга ҳаракат қилишади. Балки, вазиятга кўра Шомдаги ҳарбий ҳаракатларга қайсидир жиҳатдан моддий аралашиб қолишлари ҳам мумкин. Унда вазият жуда кескинлашиб кетади. Бу мамлакатлардаги мусулмон фуқароларининг ҳокимиятга қарши нафрати уйғона бошлайди. Бу ҳолат шу юртларда янги исломий жангари гуруҳлар пайдо қилишга ҳаракат қилаётган кучлар учун қулай вазиятлар пайдо қилади.

 Шунинг учун биз, Қирғизистондаги Ҳизб ут-Таҳрир номидан Қирғиз хукуматини куфрнинг маслаҳати асосида мусулмонларга қарши олиб борилиши кутилаётган амалиётлардан воз кечишга чақирамиз. Бу ҳаракатларнинг барчаси куфрнинг манфаати учун йўл очиб беради. Бу минтақада фуқаролар уруши келиб чиқиши учун қулай муҳит пайдо қилади. Мусулмонлар ичида адоватлар пайдо қилишга қаратилган барча ҳаракатлар куфрнинг манфаати ҳисобланади. Биз Мусулмонлар деганда ҳукумат вакиллари, ҳарбийлар ички куч структураларининг барчасини назарда тутамиз. Уларнинг ўрталаридаги кескинлик охир оқибат Афғонистон, Ливия, Сурия, Ироқ… каби исломий ўлкалардаги каби ёмон оқибатларга олиб келади. Бу эса, Ислом ва мусулмонларнинг манфаати эмас.

 Сизлар куфрнинг катта давлатлари томонидан қаттиқ босим остида эканингизни кўриб турибмиз. Лекин сизларнинг ортингизда жуда катта Уммат қуввати турипти. Фақат куфр сизларни чалғитиб, улар билан ўрталарингизни бузиб юборадиган ҳаракатларга сизларни мажбурламоқда. Куфрдан юз ўгиринг. Бу иложсиз иш эмас. Ўз вақтида куфр аҳолиси қувватидан фойдаланиб, куфр босқичиларини қувиб чиқарган Манделла ва Гандийни эсланг. Сизларга Аллоҳнинг олдида узр йўқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here