Бангладешда Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо муслималар қамоққа олинди

572
0

Бангладешнинг Уттара шаҳрида Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо муслималар давлат куч ишлатар органлари тарафидан қўлга олиниши ортидан ноҳақ айбловлар билан панжара ортига ташланди. Бу ҳақида Бангладеш ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Ҳизб ут-Таҳрирга аъзо эканлиги даъво қилинган Тавҳида Ахтар Урми ва Рақиба Маҳмуд исмли икки муслима аёл “Alias Zakia RAJUK” коллежининг ёнида Бангладеш полицияси тарафидан олиб кетилган. Полиция масъулларига кўра, қўлга олинган муслималар ёнидан Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасига оид жуда кўп китоблар ва ҳужжатлар топилган. Муслима аёллар сўроққа тутилганда улар ўзларининг Ҳизб ут-Таҳрир уюшмасига аъзо эканлигини очиқ шаклда эълон қилишгани айтилади полиция тарафидан чиқарилган баёнотда.

Уттара шаҳар полиция кучлари ноҳақ айбловлар билан қамоққа олган муслима аёллар давлат ахборот агентликлари орқали оммага нимойиш қилинди. Суратлардан уларнинг қамоққа олинишига фақат китоблар сабаб бўлганлигини очиқ кўриш мумкин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here