ЕХҲТ бош котиби расмий сафар билан Бишкекка келди

451
0

Геосиёсий курашда Марказий Осиё республикалари муҳим аҳамият касб эта бошлагач дунёда етакчиликни даъво қилаётган давлат ва ташкилотларнинг расмий вакиллар бу минтақага бўзчининг мокисидек серқатнов бўлиб қолишди.

 Президент Алмазбек Атамбаев таклифига биноан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ламберто Занньер 26 август куни расмий сафар билан Қирғизистонга келди.

 Хабар қилинишича, ушбу ташриф ЕХҲТ ва Қирғизистон ўртасида ҳозирги ва келажакдаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун кенг имконият пайдо қилади.

 Ламберто Занньер Қирғизистонда мехмон бўлиб турган бир вақтда, АҚШ марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Ллойд Ж. Остин III 26-27 август кунлари Душанбеда бўлади. Сафар доирасида у Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиб, минтақавий хавфсизликни таъминлашда икки томонлама алоқаларни йўлга қўйиш масаласида музокаралар олиб боради.

Туркистон:

Россиянинг бошидан кечираётган иқтисодий кризис ҳолати, уни халқаро сиёсатдаги нуфузини тоборо тубанлаштириб бораяпти. Қирғизистон ҳам худди Белорусия, Арманистон, Қозоғистон сингари Россия билан ҳамкорлик кўламини ошириб юбориш билан хато қилди. Энди уларнинг ҳар бири, худди чўкаётган кемани ташлаб қочаётган каламушлардек, ўз сиёсатларини Ғарб манфаатлари томон ўзгартиришга қаттиқ ҳаракатлана бошлашади.

Қирғизистонда парламент сайловлари кутилаётган бўлса, Белорусияда призидент сайлови бўлади. Қозғистон призиденти эса, призидентлик сайловини муддатидан илгари ўтказиб олди. Лекин Қозоғистондаги бораётган молиявий бетайинлик ҳолати, Россиянинг иқтисодий ва молиявий кризис ҳолатларининг касофатидан деб талқин қилина бошланди.

Бу давлатларнинг ҳар бири, Ғарб дунёқараши таъсири остидаги элита томонидан кутилаётган инқилобий ҳаракатлар учун ўта қулай нишонга айланиб боришаяпти. Лукошенко, ўзи учун ЕИ томонидан жорий қилинган тақиқлов санкцияларини олдириб ташлаш учун, олти Ғарбпараст сиёсий маҳбусларни озод қилиб юборди. Уларнинг ичида илгари призидентликка даъвогарлик қилган Николая Стоткевич ҳам бор эди. У ўзини кутиб олганлар олдида “Бу найранглар бизни ўз ғояларимиз томон ҳаракатларимиздан чалғита олмайди” деди.

Қирғизистонда парламент сайлови ўтиш вақти жуда ноқулай ва носоғлом муҳит ҳукм сура бошлаган вақтга тўғри келиб қолди. Россиянинг ҳолсизланиши ва Ғарбнинг бу сайлов натижалари ҳаққоний бўлишига ўта шубҳа билан қараб туриши Атамбаевни ваҳимага сола бошлади. Чунки Қирғизистон, бошқа россияпараст давлатлар сингари ўз юрти манфаатларидан келиб чиқиб, Ғарб томон йўналиш ишларини деярли олиб боргани йўқ. Қирғизистон, кутилаётган оламий ўзгаришларни узоқдан сезиш хусусиятини йўқотиб қўйгандек, карахт ҳолатига тушиб қолди.

ЕХҲТ ва бошқа оламий ташкилотларнинг Қирғизистонга таклиф қилиниши, юртимизда кутилаётган барча хавф хатарлар айнан ўша Ғарб ва АҚШпараст ташкилотлар томонидан уюштирилиши мумкин эканлигидан Атамбоевнинг ҳам хабари бор эканлигига далолат қилади. У бу каби фитнакаш оламий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиб, вазиятни қандай сақлаб қолиши мумкинлиги яъни уларни қандай рози қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида келишишга ҳаракат қилади.

Улар Афғонистондаги ҳолат, ИД ваҳимаси ва бошқа иқтисодий ҳамда сиёсий хавф хатарлар билан таҳдид солишади. Буларнинг барчасини муолажа қилиш учун улар билан ҳамкорлик қилишга чақиради. Шу ҳамкорлик яъни уларга мутлоқ итоатта юрилса, худди Каримов режими сингари золимлик қининса ҳам ҳеч қандай муаммо содир бўлмаслигига ишора қилинади. Бунинг гаровига, Россия билан барча алоқаларни узиб юбориш талаб қилинади. Акс ҳолда худди шу ғояларни илгари сурувчи фикрий етакчилик асосида олиб борилаётган инқилобий ҳаракатлар давом эттирилаверади. Белорусия Ғарбга қараб шу йўналиш бўйлаб қадам ташлади. Навбат Қирғизистонга келди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here