Эй золимлар! Агар ақл ишлатсангиз ҳақ сўзни айтаётган ҳалол инсонни қўйиб юборинг

504
0

2015 йил 11 июл куни Сисий куч ишлатар тизими Ҳизб ут-Таҳрир-Миср вилояти матбуот бўлими раиси устоз Шариф Зойидни Камин Жабонда ҳибсга олиб давлат хавфсизлиги жиноят қидируви бўлимига топширди. Бу бўлимдагилар Шариф Зойидни олти кун қийноққа солиб, сўнг уни хавфсизлик бўлимига беш кун муддатга топширди. Ва ниҳоят у прокуратура вакилига топширилди. Вакил уни ўн беш кун ҳибсда сақлашга буйруқ берди. Ўн беш кундан кейин мана яна ўн беш кун ҳибсда сақланди…!

Биз бу золимлар мумкин инсофга келар, адолатсиз равишда ҳибсга олишганидан тавба қилиб, қўйиб юборишар дея бир ой кутдик. Бироқ улар Аллоҳнинг дўстларига душманлик қилишди ва Росулуллоҳ Aнинг

«إِنَّ ‏اللهَ قَالَ: مَنْ عَادَى لِي وَلِيًّا فَقَدْ آذَنْتُهُ بِالْحَرْبِ…»

«Аллоҳ деди: ким Менинг битта дўстимга душманлик қилса, Мен унга уруш эълон қиламан» (Абу Ҳурайра ривояти), деган ҳадиси қудсийсини ё унутишди ёки ўзларини унутганга солишди. Кимга Аллоҳ уруш қилган бўлса, у бу дунё шармандалигига дучор бўлади, агар билишса, охират азоби ундан-да каттароқдир.

Шариф Зойидни ҳибсга олинганда унинг ёнидан уларнинг тили билан айтганда «жиноятнинг ашёвий далили» сифатида варақалар топилган. Албатта ушбу варақаларда ҳақ сўзлар ёзилган, Шариф Зойид бу сўзларни Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқармаётган ҳукумат юзига тикка айтган. У уларни маъруфга буюриб, мункардан қайтарган, ҳалолни очиқ кўрсатиб, ҳаром ишлардан огоҳликка чақирган… уларга ҳам, одамларга ҳам насиҳат қилган. Улар бўлса, бармоқларини қулоқларига тиқишиб, кийимларига бурканиб олишди, осийликда оёқ тираб олишиб, кибр-ҳаво қилишди.

Золим ҳукуматнинг бундай қилмиши унинг омадсизлигига ва қилаётган ишларига одамларни ишонтиролмаганига далилдир. Шунинг учун ҳам у ботил ва ботил нарсалар қолиши учун ҳақ сўзни айтаётганларнинг овозини ўчиришга ўтди… Бундай қилишига йўл бўлсин. Ахир, Ҳизб ут-Таҳрир ва унинг туну кун меҳнат қилаётган аъзолари бу ботилни илдизи билан қўпориб ташлаш учун зулматни ёриб чиқмоқдалар, уларнинг Аллоҳдан бошқа ёрдамчилари йўқ, нусрат-ёрдам беришда Аллоҳнинг Ўзи кифоя. Ушбу Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари жидду жаҳд билан ҳаракат қилишаётган Халифаликни барпо этиш йўлида қўлларига қурол ёки тош олганлари ёки шунга даъват қилганлари бирор марта ҳам кузатилган эмас. Аксинча, улар онгли фикрли, темирдек қаттиқ иродали эканликлари, қамоқлар, ҳам, қийноқлар ҳам, ҳатто ўлим ҳам уларни ҳақдан буролмаслиги, бу машаққатлар уларни ўз йўлларидан қайтишга ва ҳақдан воз кечишга мажбур қилгани ёки бировдан ўч олишгани кузатилган эмас. Улар қўрққанликлари учун шундай эмаслар, балки карами кенг, қудрати улуғ Аллоҳнинг амрига маҳкам риоя қилганликлари учун шундайдар. Бас, устоз Шариф Зойидни қўйиб юборинг, ана шунда биз ҳам Аллоҳнинг изни ила, эртага Халифалик барпо бўлган кунда сизнинг бу яхшилигингизни халифага эслатсак, зора, гуноҳларингиздан ўтса. Шайтонга алданиб, «Шариф-ҳалол инсонни қамоққа олишимиз билан Аллоҳга бўлган даъватга зиён етказдик», деб ўйламанг, чунки Уммат миллионлаб шарифлардан иборат…

يُرِيدُونَ أَن يُطْفِؤُواْ نُورَ اللّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللّهُ إِلاَّ أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

«Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари билан ўчирмоқчи бўлишади, Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини тўла ёйгувчидир»                                                         [Тавба 32]

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

Манзил: ал­Мазраа – «Колумбиа Центр» – блок б – иккинчи қават

Байрут-Ливан

Почта қутиси 14­5010

телефон: 00961 1 30 75 94

уяли телефон: 00961 71 72 40 43

электрон почта: media@hizb-ut-tahrir.info

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here