Инжирлик базаси ёпилсин, АҚШ қувиб чиқарилсин

505
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти “Инжирлик базаси ёпилсин, АҚШ қувиб чиқарилсин” номли янги компания бошлаганлигини маълум қилди. Бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги ўзининг саҳифаларида эълон қилар экан, барча мусулмонларни мазкур компанияга ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди. Мавзуга доир Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти тарафидан чиқарилган баёнотда шундай дейилади:

Бугун Ислом диёрларида оқаётган қонларнинг энг асосий сабабчиси Америкадир. Бир неча йиллардан буён Ислом ўлкаларини қонга бўяб келаётган Америка эндиликда Суриядаги мусулмонларга қарши урушга кирди. Сурия халқига қарши қирувчи самалётлари билан бирга салбчилик юришига бошчилик қиладиган 300 аскарини Туркиядаги Инжирлик ҳаво базасига ўрнаштириб қўйди. Бу қирувчи самалётлар қўшнимиз ва биродаримиз бўлган Сурия халқини қирғин қилди. Ёш гўдаклар, аёллар ва кексалардан иборат бегуноҳ одамлар қатл этди.

Азиз биродарлар! Бу салбчилар армиясига бир қанча мусулмон ўлкалар, жумладан Туркия ҳам ёрдам бермоқда. Бир ўйлаб кўринг! Мусулмонларнинг учувчиларига, офицерларига, аскарларига америкаликлар буйруқ беради. Тушунаяпсизми? АҚШ гарнизонига айланган базаларимиздан ҳавога кўтарилган самалётлар эртага яна Сурия халки устига бомба ёғдиради. Унитмагандирсиз? Бугунгача аввал мана шу базадан учган АҚШ самалётлари Ироқ ва Афғонистонда юз минглаган гўдакларимизни қатл этди. Эй Мусулмонлар, АҚШнинг маст аскарлари Инжирлик базасидаги масжидга кириб, муқаддасотларимизни оёқ ости қилганлигини ва Қуръонларимизни йиртиб ташлаганлигини асло унутманг.

Эй мусулмонлар! Етар энди, кофирларнинг минтақадаги манфаатлари рўёбга чиқиши учун мусулмонларнинг қони тўкилишини истамаймиз. Мусулмонларнинг қонлари устида сиёсат юритилишини ҳам истамаймиз. Биз Ислом ва Мусулмонларга қарши ашаддий душманлик қилган Американи тупроқларимизга қадам босишини асло истамаймиз. Шундай экан, ҳар бир мусулмон АҚШнинг ҳукмронлигига қарши туриши ва уни рад қилиши лозимдир. Хавфсизлик номи остида амалга оширилган битимларга, жумладан Америка билан  тузилган ҳарбий ҳамкорликка қарши туриши ва рад этиши лозимдир. АҚШ кучларига яратиб берилган имкониятларга ва Инжирлик базасини АҚШлик қотиллар учун очилишига қарши туриши ва уни рад этиши лозимдир.

Азиз биродарлар! Биз Ҳизб ут-Таҳрир Туркия вилояти сифатида “Инжирлик базаси ёпилсин, АҚШ қувиб чиқарилсин” номли янги компания бошладик. Барча мусулмонларни сукут сақламасликка ва суриялик биродарларимизнинг ёнида эканлигимизни кўрсатиб қўйишга чақирамиз.

Барча мусулмонларга мурожаат қилиб шундай деймиз; Мусулмонлар юртларига қотилларнинг қадам босиши Уммат учун шармандаликдир. Бунга сукут сақлаш шаръан ҳаромдир. Ҳеч бир мусулмон бу пок тупроқларда кофир аскарларнинг мавжудлигига тоқат қилмаслиги, ҳарбий базаларимизнинг АҚШ самалётларига очилишига жим қараб турмаслиги, жасадлари парчаланиб кетган гўдакларнинг аҳволига эътиборсиз бўлмаслиги, АҚШни дўст тутган ва унинг жирканч сиёсатига хизмат қилаётган ҳокимларга нисбатан сукут сақламаслиги лозим.

Сизларни бу компанияни қўллаб қувватлашга ва Туркия ҳукуматига “Инжирлик базаси ёпилсин, АҚШ қувиб чиқарилсин”, дея талаб қўйишга чақирамиз.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here