Асад бутун оламни террор (Ислом) хавфидан огоҳлантирди

428
0

АҚШ бош штаб бошқармасининг раҳбари генерал Мартин Демпси Сурияда кечаётган жангда Башар Асад армияси кучсизланиб қолганлигини ва бундан буён ҳужумдан ҳимояга ўтишга мажбур бўлаётганлигини билдирди. Демпси бу ҳақида АҚШнинг Ўрта Шарқдаги стротегияси борасида ташкил қилинган вакиллар палатаси йиғилишида маълум қилди. Унга кўра, шу онда Асад учун энг яхши йўл ҳокимиятни мўътадил (демократияни ёқловчи) мухолифатга топширишдир.

Мазкур йиғилишда нутқ сўзлаган АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Сурияда Асаднинг зайифлашиб қолганлиги ҳақидаги хабарлар мавжудлигини тилга олар экан, Сурияда янги ҳукумат ташкил қилиш истаги борлигини билдирди. Картерга кўра, янги ҳукумат таркибида Асадга ўрин берилмайди ва бу имконият доирасидаги ишдир.

“Бунинг имконияти бор. Чунки Асад кучлари анча зайифлашиб қолди. Катта йўқотишларни бошдан кечирмоқда. Захиралари ҳам тугаб боряпти”, деди АҚШ мудофаа вазири.

Сурияда эса Башар Асад БМТнинг Сурия масаласи бўйича хос вакили билан учрашуви чоғида бутун дунёни “Террор” (Ислом) хавфидан огоҳ бўлишга чақирди.

“Хавфсизликка ва барқарорликка нисбатан “Террор” (Ислом) туғдираётган хатардан бутун дунё огоҳ бўлиши лозим. “Террорист”ларни (Мужоҳидларни) қўллаб қувватлаётганларга қарши позицияни эгалламоқ зарур”, деди Асад Суриянинг расмий телеканали орқали берган баёнотида.

Айни пайтда Дамашқ ғарбида жойлашган Кунейтра минтақасида Асад кучларига қарши жанг олиб бораётган етти мухолиф гуруҳ бирлашганлиги хабар қилинмоқда. Жабҳатун Нусра, Аҳроруш Шом ва Шом шаҳидлари каби машҳур жамоалар ҳам ушбу гуруҳ сафидан ўрин олган.

Бундан аввал Жабҳатун Нусра жамоаси баёнот тарқатиб, Идлибни Асаднинг қўлидан тортиб олган Фатҳ гуруҳи каби бир гуруҳ ташкил қилишга чақирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here