Путин: Бор-йўғи тўрт дона ҳарбий базамиз бор, шу ҳам таҳдидми?!

549
0

Россия президенти Владимир Путин Италиянинг “Corierra Della Sera” газетасига интервью берар экан, Россиянинг АҚШ ва Европа Иттифоқи билан алоқаларига доир баёнотлар берди. Натога аъзо Болтиқ бўйи давлатларидаги саросималарни ҳам эътибордан четда қолдирмади.

Журналист Путиндан Россия нима сабабдан тажовузкор ҳаракатга қўл ураётгани ва Варшава блогидан ажралиб, ҳозирда Натога аъзо бўлган баъзи Болтиқ бўйи давлатлари нима учун ўзларига Россияни таҳдид деб билаётгани ҳақида сўради. Бу саволга жавоб сифатида Путин Американинг ҳарбий сарф-харажатлари бошқа йирик давлатлар билан солиштирилганда жуда устун эканлигига урғу берар экан, ҳақиқий таҳдидни Россия эмас, АҚШ юзага келтираётганига ишора қилди.

“Натога аъзо давлатлар ҳарбий фаолиятлари учун Россиядан ўн баробар ортиқ маблағ сарфлайди. АҚШнинг ҳарбий харажати эса бутун дунё давлатларининг харажатидан ортиқдир”, деди Россия президенти.

Путиннинг қайд этишича, Россиянинг фақатгина Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Арманистонда ҳарбий базаси бор. Булар эса ҳеч қандай таҳдид туғдирувчи унсурларга эга эмас. Аммо АҚШнинг ҳарбий базалари дунёнинг ҳар ерида мавжуд.

“Дунё харитасига бир қаранг, АҚШнинг барча ҳарбий базаларини белгилаб чиқинг. Ўртамиздаги фарқни кўрасиз”, дея қўшимча қилди Путин.

Россия президенти совет даврида амалга оширилган разведка учушлари бугунги кунда тўхтатилганига қарамай, АҚШ самалётлари россия чегаралари яқинида тинимсиз изғиётганини ва Натонинг Россияга қарши Шарқий Европада ҳарбий инфратузилма қуришни давом эттираётганини алоҳида эслатиб ўтди. Путинга кўра, Россия бир неча йиллар аввал Кубадаги ҳарбий базасини йўқ қилган. АҚШ эса Норвегия қирғоқларига 17 дақиқа ичида Москвани ура оладиган даражада ракета тузилмаларини жойлаштирган.

“Шунча ишлардан кейин ҳам бизни тажовузкор дейсизми?!”, дея савол тарзида жавоб берди Владимир Путин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here