Ислом динига қарши курашаётганлар фақт ўз зиёнларига ишлашмоқда!

547
0

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан Ислом дини барча инсоният учун ҳидоят ва раҳмат қилиб жўнатилган кундан бошлаб Ислом душманлари томонидан диннинг ёйилишига йўл қўймаслик мақсадида даъватни кўтариб чиққанларни таъқиб ва тазйиқ остига олиш бошланган.

 Абу Жаҳл, Абу Лаҳаб, Валид ибни Муғийра ва Умайя ибни Халаф каби ашаддий кофирлар Ислом динини ёйилишига йўл қўймаслик мақсадида молларию жонларини аямай ҳаракат қилишгани, аммо ҳеч қандай натижага эриша олмай охир-оқибат Аллоҳнинг, Пайғамбарининг ва мусулмонларнинг лаънатига дучор бўлган ҳолда бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам бой берганлиги тарихдан маълум. Бироқ, уларнинг қисматидан ибрат олмаган ва ўткинчи дунёнинг арзимас амал курсисига эга бўлиш ёки бирор моддий манфаатни қўлга киритиш илинжида Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб келаётганлар исломий юртларда ҳам етарлича топилади. Уларнинг ўтмишда ўтган дин душманлари билан фарқи шундан иборатки, аввалгилар кофир бўлишган ҳолда Исломга қарши курашишган бўлса, ҳозиргилар мусулмонликни даъво қилиб Ислом дини ва мусулмонларага қарши курашишмоқда.

 Шулардан бири, 1984 йили Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида туғилган, Қирғизистон республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ)нинг Ўш шаҳри ва вилояти бўйича терговчиси, юстиция катта лейтенати Шодибеков Артур Кадырбековичдир. Артур ўз касбий фаолияти давомида Ислом ва мусулмонларга, хусусан, Ислом даъватини кўтариб чиқаётганларга қарши шахсий адовати орқали ўзини намоён қилиб келмоқда. Артур Ислом динига қарши очиқчасига курашаётган ва Қирғизистон қонунларини ошкора бузаётган куч тузилмаси ходимларидан биридир. Мусулмон биродар ва опа-сингилларимизни қўлга олиш бўйича Артур иштирок этган ҳар бир қўлга олиш амалиётлари гумондорни қаттиқ калтаклаш, ҳақорат қилиш ва зўравонликлар билан амалга оширилади. Унинг биринчи “муваффақиятли амалиёти” ўз вақтида ижтимоий тармоқларда кенг норозиликларга сабаб бўлган шаҳид биродаримизнинг қизи Зулфия Омоновани ҳибсга олиниши бўлган эди.

 Мустақил экспертиза синглимиз Зулфия Омонованинг сўзларида қонунга хилоф ҳеч қандай ибора йўқлиги тўғрисида хулоса берган бўлсада, Артур Зулфия берган интерьюдан диний адоват қўзғатувчи сўзлар борлигини топишга “муваффақ бўлди”. Артур Шодибеков Зулфияни панжара ортига ташлашга қаттиқ ҳаракат қилди, бунинг натижасида эса Зулфия тергов ҳибсхонасида икки ой қолиб кетди, оқибатда суд ҳукми билан бир йиллик равишда жазога тортилди. Шодибеков ўз касбдошлари орасида “унга қадар ҳеч ким Зулфия Омоновани қамоққа олишга журъат қилмагани” билан фахрланиб юрди.

 Артур иштирокидаги иккинчи амалиёт биродаримиз Хакимжон Обиджоновни қўлга олиниши билан боғлиқ. Тонг саҳарда манзилни адаштирган Артур Шодибеков бошчилигидаги махсус гуруҳ Хакимжоннинг қўшниси бўлган набиралари билан бирга яшовчи кекса аёлнинг уйига бостириб киришади. Эркаклар Россияга иш излаб чиқиб кетишгани сабабли уйда эракалар бўлмаган қўшнилар шок ҳолатига тушиб қолишади. Улар уйга босқинчилар ёки ўғрилар тушди деб ўйлашади. Ниқоб таққан махсус хизмат ходимлари қўполлик билан кекса аёлга таҳдид қилиб, қўрқитиб бегона уйдан Хакимжонни қидира бошлашади. Ёш болалар ва аёлларни ваҳимага солиб бутун уйни остин-устин қилиб титиб чиққан махсус гуруҳ ходимлари адашганларини билишгач узр ҳам сўрамай чиқиб кетишади.

 Шундан сўнг улар Ҳакимжонниг уйига бостириб киришади. Кўча эшигини қаттиқ таққиллаши Ҳакимжонниг отаси афғон уриши қатнашчиси, иккинчи гуруҳ ногирони 63 ёшли Муҳаммаджон акани уйғотиб юборади. Муҳаммаджон ака эшикни очиш учун бораётган вақтда дарвозани синдириб кирган махсус хизмат ходимлар унинг юзига автомат қўндоғи билан уриб йиқитишади ва иккита ходим ҳушини йўқотгунча калтаклашади. Уларни ҳатто аёлининг бақир-чақири ҳам тўхтата олмайди. Инсонийлик қиёфасини йўқотган бу ходимлар кекса кишига ёрдам бериш учун келган тез ёрдам ходимларига ҳам тўсқинлик қилишади. Ҳакимжоннинг онаси эри билан оввора бўлиб турган вақтда Артур бошчилигидаги ходимлар Ҳакимжон ётган хонага йўл олишади ва вақтдан фойдаланиб кровати остига китоблар ташлаб қўйишади. Суд тинтув вақтида қўпол равишда қонун бузилишларига йўл қўйилганини бир овоздан тасдиқлаган қўшнилар кўрсатмасини инобатга олмади ва Ҳакимжонни 5 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Тинтув мобайнида Шодибеков ҳатти-ҳаракатлари юзасидан арз қилинганидан сўнг ҳарбий прокуратура унга нисбатан жиноий иш очди, аммо шу вақтга қадар бирор чора кўрилмади.

 Артур иштирокидаги учинчи тинтув биродаримиз Дилёр Жумабоев билан содир бўлди. Исломга даъват қилишда фаол бўлган Дилёр мамлакатда ўзи эгаллаган мавқе билан машхур эди. У ҳар доим ҳукуматдан қонун доирасида ҳаракат қилишни талаб қилар, бу эса ўз навбатида амалдаги ҳукуматни безовта қилар эди. Артур Шодибеков бу сафар ҳам кескин ҳаракат қилди. Ниқоб таққан махсус хизмат ходимлари дарвозадан ошиб ўтиб, уйга бостириб киришди. Нима содир бўлаётганини англаб етмаган Дилёрнинг оила аъзолари карахт бўлиб қолишди. Қонунга амал қилишни талаб қилинишига жавобан улар Дилёрни калтаклашни бошлаб юборишади. Отасини ҳимоя қилиш учун чиққан Дилёрнинг 17 ёшли қизини ҳам қўшиб калтаклашди. Дилёрни эса автомат қўндоғи билан ҳушини йўқотгунга қадар калтаклашди. Буларнинг барчасига уйнинг тинтув қилиш мобайнида уйда саыланаётган 3000 долларни ўғирлаб олиб чиқиб кетган Артур Шодибеков бошчилик қилди. Олган жароҳатларига қарамай Дилёрга ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмади. Узоқ давом этган суд жараёнларидан сўнг Дилёрни 6 йилга манзил коллониясига ҳукм қилинди.

 Терговчининг бундай жиноятлари бугунги кунга қадар давом этмоқда. Қиёмат кунида Ўзининг динига қарши борганларни Аллоҳ томонидан аянчили жазолар кутаётганини ўйлаб ҳам кўрмаётган Артур Шодибеков мана шундай “жанговор қаҳрамонлик”лар кўрсатиб келмоқда. У бошлиқлари топшириқларини ортиғи билан бажариш орқали хизмат пиллапояларидан қандай кўтарилиш ҳақидагина ўйламоқда, унинг ҳаракатларидан қанчадан-қанча мусулмонлар ва уларнинг оила аъзолар азият чекаётгани билан бир пуллик иши йўқ.

 Уни ва у каби билиб-билмай Аллоҳнинг динига қарши курашаётганлари Ўзининг тўғри йўлига бошласини Аллоҳдан сўраб дуо қилайлик!

 Зеро, ўтмишда ўтган Ислом душманлари ҳеч қандай натижага эриша олмагани каби, бугунги кунда Ислом динини жамият ичида ёйилишига қарши курашаётганлар ҳам фақатгина ўз зиёнларига ҳаракат қилмоқдалар.

 “Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасаларда, Ўз нурини тўла (бутун дунёга) ёйгувчидир. У Ўз (Аллоҳ) пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан-гарчи мушриклар истамасалар-да барча динларга ғолиб қилиш учун юборган Зотдир”. (Саф. 8-9)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here