Россия Европа Иттифоқига қарши янги жавоб санкциялари киритмоқда

492
0

Украина инқирози вужудга келишигаасосий сабабчилардан бири бўлган Россияга қарши АҚШ ва Европа давлатлари бир қатор жазо чораларини жорий этиб келаётган бўлса, хали ҳам дунё сиёсатида ўз ўрни ва нуфузига эга эканлигини исботлашга уриниб келаётган Россия ҳам уларга қарама-қарши санкциялар билан жавоб қайтариб келмоқда.

 “kun.uz” сайтининг хабар қилишича, 89 нафар Европа сиёсатчисига Россия ҳудудига кириш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Финляндиянинг Yle телерадиокомпанияси Нидерландия бош вазири Марк Руттен берган маълумотларга иқтибос келтирган ҳолда ушбу “номақбул” шахслар рўйхатини чоп этган. “Қора рўйхат”га Европа Иттифоқи давлатларининг собиқ бош вазирлари, ташқи ишлар вазирлари, евродепутатлар ва разведка ходимлари киритилган. Руттеннинг айтишича, Россия ушбу рўйхатни Европа Иттифоқи давлатлари элчихоналарига юборган.

 Россия Ташқи ишлар вазирлиги чоп этилган рўйхатнинг ҳақиқийлигини тасдиқламаган.

 Ўтган ҳафтада Москвага Германия парламенти депутати Карл-Георг Вельман киритилмаган. Депутат Москвага келгачгина, унга 2019 йилгача Россияга кириш тақиқланганидан хабар топган. Шунингдек, Германия номидан Европарламентда аъзолик қилувчи Ребекка Хармс ва Конрад Аденауэр жамғармаси ходими Томас Шнайдер ҳам Россияга киритилмаган. Улар ҳам бундан Москвага келгач хабар топишган.

 Ўз навбатида Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг маълум қилишича, “Катта еттилик” (G7) Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилиши мумкин.

Туркистон: 

Россия, Евро Осиё иттифоқига аъзо давлатларининг ташқи юртлар билан умумий атроф чегараси ичини, ўзи учун сиёсий, ҳарбий сўнг иқтисодий манаполия қилинган ҳудуд қилиб олмоқчи. Россия аввал ўз юрти ичидаги Ғарбпараст нодавлат ташкилотларни чекловчи қонун қабул қилиб, кейин иттифоққа аъзо бошқа давлатларга ҳам шу ишни таклиф қила бошлади. Яқинда Қирғиз парламенти кўриб чиқиши кутилаётган қонун лоиҳаси, худди Россиянинг НДТларга қилган муомиласини кўчирмасига ўхшайди.

Россия бир неча йил Ғарб томонидан омонда туриши билан, оёққа туриб олиши мумкин. Ҳозирда Россия ҳукумати олиб бораётган сиёсат, ишлаб чиқаришни ўниктириш ва жаҳон иқтисодиёти билан рақобатлаша олиш мақсади сари йўналтирилган. Лекин Капитализм системасининг табиати уни ҳар бир соҳада ривожланиб олишини кутиб ўтирмайди, оёққа туриб олгунига қадар ютиб юбораверади. Буни иқтисодчилар яхши билишади.

Шуларни билган Рус иқтисодчилари, Россияни ривожланган Ғарб оламидан баъзи соҳалардан тўсиб ва уларни халқаро сиёсий аралалашавларидан тийиб туришлари керак. Шу фурсат ичида Россия Евро Осиё иттифоқи давлатлари ичида ўз мавқеъини тиклаб, худди Советлар иттифоқи давридаги иқтисодий занжирлар системаси сингари, у давлатларда ўзига нисбатан сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатларидан тобеълик пайдо қилиб олмоқчи.

Булардан ташқари, Россиянинг ички сиёсати ҳам Путинни хотиржам қила оладиган даражада стобил ҳолатда эмас. Лекин Путиннинг Ғарб машинасига қарши, ўз юртини изоляция қилиб олиш сиёсати, Каримовнинг шу кунгача олиб келаётган авторитар режими сиёсатини эслатади. Путиннинг режими, беихтиёр кучли диктатура режими бўлиб бораверади. Россия эса, энди бу режимдан хоҳласа ҳам қутула олмайдиган шароитга тушиб бораверади.

Негаки Путиннинг режими, у олиб бораётган сиёсатни таг томири билан юлиб ташлаб, бошқа йўналишдаги манфаатлироқ алтернатиф система олиб келинишига, тиш тирноғи билан қарши туради. Шунинг учун бу режим, ўзининг ҳимояси учун хатто ташқи давлатлар билан ёки ички гражданлар уруши уюштириб юборишгача бориши ҳам мумкин.

Қирғизистон ҳам Россиянинг босими билан, у қабул қилиб келаётган бир қатор қонунларни кўчириб, қабул қила бошлади. Бу Ғарб давлатлари манфаатларига қарши йўналиш асосидаги қонунлар бўлиб, асосан Қирғиз давлатини АҚШ билан ўртасидаги муомилаларига путур етказиши мумкин бўлган дастурлар лоиҳаларидир.

Қирғизистон Россия эмас. У ўз вазни ва манфаатига мувофиқ иш олиб бормаса, яқинда пароканда бўлиб кетиши мумкин. Қирғиз давлати етакчилари, ўз манфаат ва шахсий ҳадиксирашларидан келиб чиқиб, давлат манфаатларига қарши бир қатор ўта хавотирли қадам ташлаб юбориш арафасида турипти.

Евро Осиё иттифоқи, Қирғизистоннинг ташкилоти эмас. Қирғизистон учун ўникиб кетиш манбаъси ҳам эмас. Бу Россиянинг лоиҳаси бўлиб, у фақат ўз манфаатини ҳимоя қилиш учун, шу ташкилотни ривожлантирмоқчи. Қирғизистон эса, бу ташкилот учун стротегик аҳамият касб этгани учунгина қўшиб олинди. Қирғиз хукумати, бу ташкилотга ўз ихтиёри билан эмас. Балки Россиянинг қаттиқ босими остида мажбур киритилганини унутмаслик керак.

Демак Қирғиз элитаси, бу ташкилотнинг ҳимояси учун жонбозлик кўрсатиб, Қирғизистон давлатини бошқа давлатлар билан ўртасида кескинликлар пайдо қилиши мумкин бўлган ёки хатто шу йўналишда фикрлай бошлаши, мантиқсиз ўй ва ҳаракатлар ҳисобланади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here