Москвада Таблиғ жамоатининг етти аъзоси ушланди

869
1

Москвада Таблиғ жамоатининг етти аъзоси ушланди

 Москва шаҳри ва Москва вилоятида Таблиғ жамоати аъзолари ҳибсга олинди. Бу ҳақда ФХХ матбуот хизмати хабар қилди.

 Хабар қилинишича, уч нафар гуруҳ етакчиси ва тўрт нафар фаол аъзоси қўлга олинган. Улар ташкилотга фуқароларни жалб қилиш ишлари билан шуғулланган. Йиғилган фуқаролар орасида улар Таблиғи жамоати ғояларини тарқатишган. Ячейкага марказий осиёлик мигрантлар аъзо бўлгани маълум бўлди. Тинтув вақтида уларда тақиқланган адабиёт ва ташкилотга тегиши атрибутика аниқланди.

 Қўлга олинганларга нисбатан жиноий иш очилди.

 Изоҳ: Ўтмишда ҳам, ҳозир ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши адоват билан курашган ва курашиб келаётган рус ҳукумати номи Ислом дини билан алоқадор ҳар қандай ҳаракат ва ташкилотларни ҳеч бир асоссиз тўқима айбловлар билан тақиқлади. Ислом ва мусулмонларга қарши курашда исломий ҳаракатлар сиёсий бўладими ёки Таблиғ жамоаси каби сиёсатга аралашмай, одамларни фақат ибодат ва аҳлоққа даъват қиладиган ҳаракатлар бўладими фарқсиз, аъзоларини узоқ йилларга озодликдан маҳрум этиб, қамоқхоналарда мусулмонларга нисбатан ғайри инсоний қийноқ ва жазоларни қўллаб келяпти.

 Қирғизистон ҳукумати ҳам Россия босими остида мамлакат ҳудудида Таблиғ ҳаракатини тақиқлашга бир неча бор ҳаракат қилиб кўрди. Чунки, Қирғизистон аъзо бўлган ШҲТ ва КХШТ каби ташкилотларга аъзо барча давлатларда исломий бошқа жамоалари қаторида Таблиғ жамоасининг фаолияти ҳам тақиқланган. Бироқ, Қирғизистон мусулмонларининг Таблиғ жамоасига нисбатан ижобий муносабатлари ҳукуматни бу ҳаракатни тақиқлашига тўсиқ бўлди. Аммо, қирғиз ҳукуматининг бундай чекиниши вақтинчалик чора бўлиши ҳам мумкин. Ислом ва мусулмонларга қарши бор имкониятлари билан курашаётган Россия ва Хитой давлатлари Қирғизистон ҳукуматидан қаттиқроқ талаб қиладиган бўлса, бу масала яна қайта кўтарилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Чунки, бу куфр давлатлари бирор исломий ҳаракатга қарши эмас, балки Ислом динига, уни яна қайта ҳаёт майдонига қайтишига қарши курашишмоқда. Бу курашда эса улар Исломга алоқаси бор бирорта ҳам ҳаракатни четлаб ўтишмайди. Бу ҳаракатлар хоҳ сиёсий бўлсин, хоҳ одоб-аҳлоқ ва ибодатгагина даъват қиладиган бўлсин фарқи йўқ. Шунинг учун ҳам мусулмонлар куфрнинг найрангларига алданмай, улар томонидан ўйлаб топилган тўқима атамаларга ишонмай бирлашишлари, бир-бирларини тақдирларига бепарво бўлмасликлари, “ҳукумат менга тегмаяпти-ю” деб хотиржамликка берилмай Ислом ривожи учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишлари зарур.   

“Албатта, мўминлар оғаинидирлар (Ҳужурот сураси 10-оят).

 Абдураҳмон Одилов

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here