“Эй Довутўғли, Аллоҳдан қўрқ”

461
0

Бир неча кун аввал НАТОга аъзо 28 давлатнинг ташқи ишлар вазирлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғилиш ўтказишди. Маълумки, Туркия бундан аввал ҳам НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишига Анкара ва Стамбул шаҳарларида уч марта мезбонлик қилган эди. Бу йил Алталияда тўртинчи марта мезбонлик қилди.

Йиғилиш дорасида Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли АҚШ давлат котиби Жон Керри ва НАТО бош котиби Жон Столтенберг билан ўзаро учрашув ўтказди. Аҳмад Довутўғли йиғилишнинг очилиш нутқида НАТОнинг Афғонистонда мавжуд бўлиб туриши зарур эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Биз барча ҳаётий қийинчиликларда иттифоқдошларимизнинг ёнида бўламиз. Афғонистонда ҳали қилинадиган ишлар жуда кўплигини биламиз. Хавфсизликка таҳдид давом этмоқда. 13 йилдирки, ҳали ҳам Афғонистонда беқарорлик ҳукм сурмоқда. НАТО ва халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда мавжудлиги 2016 йилдан кейин ҳам давом этиши зарур”, деди Туркия бош вазири.

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлимининг раҳбари Маҳмуд Қор Туркия бош вазирининг бу баёнотларига қуйидагича муносабат билдирди:

“Бош вазир Аҳмад довут ўғлига баъзи нарсаларни эслатиб ўтиш ва баъзи нарсалар ҳақида сўрашни мусулмон сифатида ўзимизнинг Исломий бурчимиз деб биламиз. Совет иттифоқи қулагандан сўнг НАТО Ислом ўлкаларини ишғол қилиш ва мусулмонларни қатл қилиш билан ўз фаолиятини давом эттирди. Бу ҳолат охирги 25 йилда мусулмонлар бошидан кечирган ва дунё гувоҳ бўлган ҳақиқатдир. Шундай экан, НАТО етакчиларини Туркияда меҳмон қилиш аҳолиси мусулмон бўлган Туркия учун хорлик эмасми”! Америка, Британия ва Франция бошчилигида бу салбчиларнинг қонхўрларини ўлкамизда меҳмон қилиш ва ҳали ҳам бу иттифоқнинг аъзоларидан бири бўлиш сизга оғир ботмаяптими?! НАТО ишғол қилган ерларда бугунги кунда азобланаётган ёш гўдакларнинг нолаю-фарёдидан ҳеч қўрқмайсизми?! НАТОнинг Босняда, Косовада, Афғонистонда ва Ливияда қилган ишларидан сўнг қандай қилиб “Барча ҳётий қийинчиликларда НАТОнинг ёнида бўламиз”, дея оласиз?! НАТО Афғонистонда бегуноҳ болаларимизни қатл қилди. Муқаддас китобимизни оёғости қилиб, ўтда ёқди. Ҳатто шаҳидларимизнинг покиза таналари устидан бавл қилди. Шундай бўлишига қарамай, қандай қилиб “НАТОнинг Афғонистонда ҳали қиладиган ишлари жуда кўп”, деб айта оласиз?! Инсонлар, ҳайвонлар, тоғу-тошлар ва бутун мавжудотлар НАТОнинг босқинидан омон қолмаган экан, сиз қандай қилиб “Афғонистонда ҳали ҳам хавфсизликка таҳдид давом этмоқда”, деб айта оласиз?! Ҳурматли бош вазир, шуни асло унутмангки, Афғонистондаги хавфсизликка энг катта таҳдид босқинчи Америка ва НАТОнинг ўзидир. Эй Аҳмад Довутўғли, Фаластиндан Ўзбекистонгача, Суриядан Афғонистон ва Шарқий Туркистонгача бўлган мусулмонлар сизларни Исломга ёрдам беришга чақирмоқда. Сизлар эса НАТОнинг Афғонистонда қолишини истамоқдасиз. Сурия учун НАТОдан ҳамкорлик қилишни кутмоқдасиз. Босқинчи НАТО етакчиларини келгуси йиғилишда оилалари билан Туркияга таътилга даъват қилмоқдасиз. Аллоҳдан қўрқинг ва мусулмонлардан уялинг, шуни унутманки, Аллоҳ Таоло сизни бу позициянгиз туфайли ҳисоб-китоб қилади.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَخُونُوا اللَّهَ وَالرَّسُولَ وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ وَأَنْتُمْ تَعْلَمُونَ”.

Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига хиёнат қилмангиз ва билган ҳолингизда сизларга ишониб берилан нарсаларга (яъни, динга ва бошқа ҳар қандай омонатларга) хиёнат қилмангиз!”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here