Биродаримиз Абдураззоқнинг вафоти ҳақидаги хабар

406
0

Биродаримиз  Абдураззоқнинг вафоти ҳақидаги хабар

Аллох Таоло айтади:

مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُم مَّن قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلا

“Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”.

Ражаб ойининг 21 куни тунда (10.05.2015) биродаримиз Қувватов Абдураззоқ 47 ёшида мустабид Эмомали Рахмонов режими қамоқхонасида узоқ давом этмаган касаллиги туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Абдураззоқ 2002 йил 9 сентябрда “Хизб ут-Тахрир” партиясига аъзоликда айбланиб, 13 йил камок жазосига ҳукм килинган ва Душанбе шаҳрида жойлашган 3/1 сонли жазони ижро этиш муассасасига юборилган эди. Тоғут Имомали Раҳмонов режими томонидан ноҳақ озодликдан маҳрум этилган ва деярли 13 йилдан бери қамоқхонада ётган Биродаримизнинг жазо муддати 2015 йил 9 сентябрда тугаши керак эди.

Пайғамбаримиз(С.А.В) “Ўлим мусулмонга хадядир”, дея марҳамат қилганлар.

Зеро мусулмон учун ажалнинг етиши, дорулфанодан дорулбақога, яъни муваққат ҳаётдан абадий ҳаётга риҳлат қилиш демакдир. Дарҳақиқат, бизнинг биродаримиз ўзига шундай яшашни тақдир қилган Буюк Роббиси хузурига қайтди.

Марҳум биродаримиз Роббиси хузурига ва абадий жаннат неъматлари томон ошиқди, У шудайин Жаннатки, кенглиги еру осмончалик бўлиб, у ерда на хавфу хатар бордир ва на  машаққат. Унинг эгалари у жойда шод-масрур ҳолда умр ўтказадилар.

Биродаримиз Абдураззоқ Рошид Халифаликни қайта барпо этиш орқали Аллоҳнинг Шариатини ер юзида ҳукмрон қилиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга фаол даъват олиб борарди. Аллоҳ йўлида ўзидаги бор куч ва имкониятини ишга солган биродаримиз иймони бақувват, камтар, оддий ва ҳозиржавоб йигит эди. У пайшанба куни эрталаб соғлигидан шикоят қила бошлади ва орадан 3 кун ўтиб қорин оғриғидан, яъни ошқозон-ичак ярасидан вафот этди.

Росулаллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қилдилар: «Ажалнинг беш тури бўлиб, ким шундай ўлимга дучор бўлса бас, у шубҳасиз шаҳиддир: Аллоҳ йўлида ўлдирилган одам шаҳиддир, Алоҳ йўлида сувга чўкиб ўлган одам- шаҳиддир, Аллоҳ йўлида қорин оғриғи туфайли оламдан ўтган инсон – шаҳиддир, Аллоҳ йўлида вабо ва ўлатга учраб вафот этган ҳар бир киши шубҳасиз у шаҳиддир, Аллоҳ йўлида  кўзи ёриган ва ўлим топган аёл шаҳидадир» (Саҳиҳ,  ан-Нисоий (№ 3165)  Уқбат ибн Амирдан ривоят қилган  ва ушбу ҳадис Саҳиҳ ал-жамиъда ҳам келган № 3249).

Пайғамбаримиз (с.а.в.) яна шундай дедилар: «Ким сидқи дилдан  Аллоҳдан шаҳидликни сўраса,  Аллоҳ унга шаҳидлик  ўлимини ва даражасини албатта беради, гарчи  у ўзининг кўрпа тўшагида вафот топса ҳам!» (Саҳиҳ,  Муслим (№ 4886)  ва яна  тўрт киши  Сахла ибн Ҳанифадан ривоят қилганлар, бу ҳадис Саҳиҳ ал-жамиъда бор № 6152).

Биродаримиз Абдураззоқнинг Аллоҳдан  шаҳидликни сўраганлигига аминмиз. Биз Қодир Аллоҳдан уни Ўз раҳматига олишини, унга Фирдавс жаннатини, оила аъзоларига сабру жамил ато этишини сўраймиз.

Аллоҳим унинг аҳли байтига ва хусусан аёлига гўзал сабр ато этсин, зеро бизларнинг муслима синглимиз бўлмиш у аёл ҳам  айни вақтда мустабид режим қурбонига айланди. Золим ҳукумат уни ҳам Ҳизб – ут- Таҳрирга азъоликда айблаб 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Рошида синглимиз ҳозир Тожикистоннинг  Нурек шаҳридаги аёллар колониясида жазо муддатини ўтамоқда. Аллоҳдан унга золимларнинг қўлидан нажот беришини ва фарзандларининг бағрига қайтаришини сўраймиз .

Инша Аллоҳ, бизнинг биродаримиз Абдурразоқ шаҳидлар билан бир сафда бўлади ва уларниг Аллоҳ наздидаги мартабалари бениҳоят улуғдир. Улар Аллоҳнинг суюкли бандалари ва муқаррабларидирлар. Зеро улар Аллоҳ йўлида мустабид ҳокимларнинг  азобига учрадилар, золимларинг қўлида ўлим топдилар. ИншоАллоҳ Меҳрибон  Яратувчи уларнинг зиндонда ўтказган  ҳар бир сония, дақиқа ва кунларини  зое қилмайди. Аллоҳ уларнинг ажру савобини тўла тўкис, балки зиёда қилиб беради.

Дарҳақиқат, биродаримиз Абдураззоқдан ажраб қолганимиз сабабли қалбларимиз қайғуга тўлди, аммо бизлар Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқа сўзни айтмаймиз:

إنا لله وإنا إليه راجعون

“Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз”. (Бақара. 156)

Эй Аллоҳим, бизнинг биродаримизга яхшиликларингнинг энг яхшисини инъом этгин. Унга раҳм қилгин ва гуноҳларини мағфират қилгин!  Парвардигоро,  Абдураззоқни  пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилгин, улар на қадар яхши ҳамроҳдирлар.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here