Маккол: Исроил АҚШнинг минтақадаги энг яхши итифоқдошидир

635
0

АҚШ конгресининг республикачилар ва демократлар партияси аъзоларидан таркиб топган бир ҳайъат Бенямин Нетаняҳуни зиёрат қилиш учун Исроилга борди.

Исроил бош вазири Нетаняҳунинг офесидан берилган ёзма баёнотда айтилишича, АҚШдан келган меҳмонларни қабул қилиш асносида нутқ сўзлаган Нетаняҳу АҚШнинг Исроилга берган дастагини юқори баҳолаган. Нетаняҳуга кўра, АҚШнинг Исроилга кўрсатган ёрдами Исроил миллий хавфсизлигининг асосини ташкил қилади.

“АҚШнинг Исроилга кўрсатган дастаги ва у билан ҳамкорлик қилиши Исроил миллий хавфсизлигининг асосини ташкил қилади”, деди Исроил бош вазири.

Шунингдек, АҚШ вакиллар мажлиси ички хавфсизлик қўмитасининг раҳбари республикачи Майкл Маккол Исроил АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг яқин иттифоқчиси эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Рухсатингиз билан ҳайъат номидан шуни айиб ўтишни истардимки, биз бугун бу ерда демократлар ёки республикачилар сифатида эмас, Исроил давлатини қўллаб қувватлаган Америкаликлар сифатида ташриф буюрдик. Исроил бизнинг минтақадаги энг яхши ҳамкоримиздир. Исроил демократик давлат ва шу минтақадаги умид чироғидир”, дея Исроилга мақтовлар ёғдирди республикачи Майкл Маккол.

Бундан аввал Америка вице-президенти Жон Байден эса ўзининг сионист эканини ва кишининг сионист бўлиши учун яҳудий бўлиши шарт эмаслигини айтиб, Исроилнинг мавжуд бўлиб туриши дунёдаги яҳудийлар тинчлигини сақлаш учун зарур эканлигини билдирган эди.

Баёнотда АҚШдан келган ҳайъатнинг Исроилга қачон келганлиги, неча кун меҳмон бўлиши ва қачон АҚШга қайтиши борасида бирор маълумот берилмади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here