Керри: Россия нисбатан босимларни давом эттириш керак

478
0

АҚШ давлат котиб Жон Керри берган баёнотида, Россия Украина бўйича эришилган Минск битимларини амалга оширишга етарлича истак билдирмай келаётганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, шу сабабли ҳам санкцияларни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани йўқ.

 “Айни вақтда бирор-бир санкцияни бекор қилиш бўйича Россиянинг истагига эришиш қийин бўлиб қолмоқда”, – деган Керри “Россияга нисбатан босимларни давом эттириш зарур”лигини таъкидлаб ўтди.

 22 апрел куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жон Керри билан бўлиб ўтган телефон орқали сўзлашувида расмий Киевни Украина ҳудудидан барча хорижий бўлинма, ҳарбий техника ва ёлланма аскарларни чиқариб юбориш тўғрисидаги ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаётганликда айблаб, АҚШ ҳарбийларини Львовга келиши Минск келишувларининг бузилиши деб баҳолашини айтган эди.

 Ўз навбатида Жон Керри Америка ҳарбий инструкторларини Украина ҳудудида мавжудлигини шаффоф, деб атаган ва Лавровни ўт очишни тўхтатиш тартибига амал қилиниши учун Донбассдаги исёнчиларга босим ўтказишга чақирган эди. Бундан ташқари, Керрининг белгилашича, “Россия Украина шарқидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиши зарур”.

 АҚШ президенти Барак Обама 18 апрел куни берган баёнотида, Европа иттифоқини Минск келишувлари тўлиқ амалга ошгунга қадар Россияга қарши сакнцияларни сақлаб қолишга чақирган эди. “Энг камида, улар Минск келишувларидаги шартларни бажаришгунга қадар амалдаги санкцияларни сақлаб қолишимиз керак”, – деган эди Обама.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here