Россияда Ҳизб йигитларига зулм давом этмоқда

415
0

Россияда фикрий ва сиёсий фаолият олиб бориш билан танилган Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасига нисбатан ҳукумат тарафидан босимлар кундан кунга ортиб бормоқда. Россия миллий хавфсизлик кучлари Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасига аъзо йигитларнинг уйларига бостириб кириб, куч ишлатиш йўли билан ноқонуний равишда қамоққа олмоқда.

Қўлларига кишан солинган ёш мусулмон йигитларни оилалари ва фарзандлари кўзи ўнгида камситиш ва ҳақорат қилиш ҳуқуқ тартибот органларининг одатига айланган. Турмуш ўртоқларининг хўрланганлигига чидаб тура олмаган муслима аёллар эса хукуматга нисбатан ўз нафратини изҳор қилар экан, ҳукумат бундай ғаламис ишлари билан мусулмонларни қўрқита олмаслигини таъкидлайди.

“Мен аниқ биламанки, Ҳизб-ут Таҳрирга аъзо бўлган турмуш ўртоғим ва биродарларимиз кучли ва сабрли инсонлардир. Аллоҳнинг изни ила барча қийинчиликларни енгиб ўтишади ва биз албатта зафар қозонамиз”, дейди қамоққа олинган йигитлардан бирининг турмуш ўртоғи.

Ҳукумат кучлари мусулмон йигитларни зўравонлик билан қамоққа олгани етмагандек, улар ҳақида жамоатчиликка ёлғон маълумотлар тарқатмоқда. Ахборот воситалари орқали “Террорчи гуруҳ Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасига мансуб жангариларнинг уйлари тинтув қилинган пайтдада қурол-аслаҳа ва ўқ-дорилар топилди”, деган ёлғон хабарлар тарқатилиб, Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасини ёмон отлиқ қилиш учун ташвиқот олиб борилмоқда.

Муслималарнинг билдиришича, Россия ҳуқуқ тартибор органлари қамоққа олинган Ҳизб-ут Таҳрир йигитларининг аёлларига “Агар бу ишни давом эттирсангиз сизнинг ҳам оқибатингиз турмуш ўртоқларингизнинг оқибати каби бўлади”, дея таҳдид қилишмоқда.

Ёлғон туҳматлар билан қамоққа олинган мусулмон йигитлар маҳкамага чиқарилиб ноҳақ айбловлар билан суд қилинади. Асос солинган кундан тортиб бугунга қадар моддий фаолиятга қўл урмаган Ҳизб-ут Таҳрир уюшмасининг аъзолари “Террорчи гуруҳга аъзо бўлиш ва унга тарғиб қилиш”да айбланиб 3 йил қамоқ жазоси ва 50 минг рубл жарима тўлаш жазосига ҳукм қилинган ҳолатлари кузатилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here