Сўғд вилоятида Ҳизб ут-Таҳрирнинг беш аъзоси яна қайта қамоқ жазосига ҳукм қилинди

543
0

 “Азия-Плюс” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тожикистон шимолидаги Сўғд вилоятида Ҳизб ут-Таҳрирнинг беш аъзоси яна қайта озодликдан маҳрум этилди.

 9 апрел куни бўлиб ўтган суд мажлисида Хўжан шаҳар суди Ҳизб ут-Таҳрирнинг аввал ҳам мазкур ташкилотга аъзолиги учун қамоқ муддатларини ўтаб чиққан беш нафар аъзосига нисбатан ҳукм чиқарди.

 Хўжанд шаҳар судидаги агентлик манбасининг айтишича, озодликдан маҳрум этилганлар 35-42 ёшли Тожикистон фуқаролари бўлиб, уч нафари Хўжанд шаҳридан, биттаси Чкалов ва яна бири Исфара туманида истиқомат қилиб келишган.

 Мазкур ишни кўриб чиққан суд уларни Тожикистон Жиноят кодексининг 307 (Экстремистик ташкилот ташкил этиш. Сиёсий партиялар, жамоий, диний ёки бошқа ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш) моддаси бўйича айбдор деб топиб, 3 йилдан 3,5 йилгача озодликдан маҳрум этди.

 Исми ошкор этилмаган биродарларимиз Ислом ҳукмларини олий қилиш ва Аллоҳнинг розилигига етишиш умидида Ҳизб ут-Таҳрир сафида фаолият олиб борганлари учун аввал ҳам озодликдан маҳрум этилиб, ноқонуний тайинланган жазо муддатини ўтаб чиққан бўлсаларда, озодликка чиққач Ҳизб сафида ўз фаолиятларини давом эттирганлар. Улардаги азму қарор ва шижоатни синдиришга қодир бўлмаган ҳамда даъватлари йўлига тўсиқ қўйишга ожизлик қилган расмий ҳукумат уларни яна қайта қамоққа ташлашдан бошқа йўл топа олмади.

 Тожикистонда мустабид ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсат натижасида сўнги 10 йилдан ошиқ мобайнида узоқ муддатга озадликдан маҳрум қилинган 300дан зиёд Ҳизб йигитлари қамоқ муддатларини ўтаб чиққан бўлсалар, ўнлаб биродарларимиз ўз эътиқодлари йўлида шаҳид бўлдилар. Расмий ҳукумат томонидан олиб борилаётган таъқиб ва тазйиқлар, зулм ва қийноқлар уларни ўзлари танлаган йўл ва ғоядан қайтара олмади. Бугунги кунда тоғут Имомали зиндонида юзлаб эркак ва аёллар ғайриинсоний шароит ва қийноқлар остида қамоқ муддатини ўтамоқдалар. Расмий ҳукумат мана шундай узоқ муддатли қамоқ ва қийноқлар воситасида Ислом динини ривожига ҳамда исломий даъватни жамият ичида ёйилишига тўсиқ қўйишга беҳуда ҳаракат қилмоқда.

 Имомали Раҳмон бошчилигидаги тожик ҳукумати нафақат исломий ҳаракат ва ташкилотларга, балки Ислом дини, унинг кўриниш ва қадриятларига ҳам қарши курашиб келмоқда.

 Мактаб ва олий ўқув юртларидан рўмол ўраган ўқувчи ўқувчи қиз ва талабаларни хайдалиши, хотин-қизларни жамоат жойлари ва давлат муассасаларида ҳижоб билан юришини таъқиқланиши, эркакларнинг сақолларини мажбурий қириб ташланиши ва жаримага тортилиши, 18 ёшга тўлмаган ўсмирларни масжидга киришига рухсат бермаслик, 35 ёшга тўлмаган фуқароларни ҳаж ибодатига боришига тўсиқ қўйилиши камлик қилганидек расмий ҳукумат “ёшлар ва қарияларнинг ҳордиқ чиқарадиган масканига айлантириш” баҳонаси билан юзлаб масжид, ўнлаб мадрасаларни ёпиб ташламоқда.

  “Озодлик” радиосининг хабарига кўра, Тожикистоннинг Жомий туманидаги 50 масжиддан бундан буён азон эмас, мусиқа ва қўшиқ янграйди. Туман ҳокимияти давлат рўйхатидан ўтмаган 50 масжидни маданият уйларига айлантириш ҳақида қарор чиқарди.

 Абдураҳмон Жомий тумани ҳокими ўринбосари Фахриддин Ғофуров “Фаолияти ноқонуний деб топилган 50 масжид маданият уйлари, спорт марказларига айлантирилгани ва бундан ёшлар ҳамда маҳаллий аҳолига кўпроқ фойда тегиши” ҳақида маълумот берди.

 Эй, Тожикистон мусулмонлари!

  Сизу биз учун динга тўлиқ эргашишдан, Ислом ва мусулмонлар манфаати учун биргаликда курашишдан ўзга йўл йўқ. Агар бизлар Исломни қўриқламасак, Ислом динига тўлиқ суратда амал қилмасак ҳамда Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва саллам ва у зотнинг асҳобларидек унга даъват қилмасак Аллоҳнинг олдида бизга узр йўқ. Аллоҳнинг намоз, рўза, ҳаж, сатри аврат… каби фарзларини бажармасликка ҳеч қандай баҳона йўқ.

 Агар бизлар золим ҳукуматнинг қўлидан тутиб, мункар ишлардан тийиб қўймасак биз учун ҳеч қандай ёрдамчи топилмайди. Ислом динини ёйишга, маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга жиддий аҳамият қаратишимиз лозим. Акс ҳолда пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллаҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:

وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، أَوْ لَيُوشِكَنَّ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ أَنْ يَبْعَثَ عَلَيْكُمْ عِقَابًا مِنْ عِنْدِهِ، ثُمَّ تَدْعُونَهُ فَلاَ يُسْتَجَابَ لَكُمْ

“Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлар албатта маъруфга буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар, акс ҳолда Аллоҳ Азза ва Жалла Ўз ҳузуридан сизларга азоб юбориш арафасида бўлади. Сўнг сизлар дуо қиласизлар, дуоларингиз ижобат қилинмайди”.

 Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here