Хўжандда ҳам ҳижоб таъқиқланди

532
0

Тожикистон республикаси Сўғд вилояти Хўжанд шаҳри мэри Ражаббой Ахмадзода 28 март куни шаҳар расмий вакиллари, бўлиб бошлиқлари ва ИИВ ходимлари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда куч органлари ходимлари, маҳаллалар, ёшлар, аёллар масалалари бўйича ишлаш бўлимлари ҳамда дин ишлари бўйича бошқарма ходимларига сўғдликларни турли хил радикал ва эстремистик партия ва ҳаракатларга қўшилиб кетишни олдини олиш, шунингдек аёлларни миллий маданиятга хос бўлмаган ҳижоб кийишларига йўл қўймаслик вазифасини топширди.

 Бундан ташқари, маҳалла аҳолиси билан бу йўналишда тушинтириш ишларини кучайтиришга кўрсатма берган шаҳар мэри кийим сотиш шахобчаларида эронча ва афғонча кийимларни сотилишини олдини олиш учун махсус рейдлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

 Дин ишлари бошқармаси ва ички ишлар бўлими бошлиқларига “Ибодат маросимлари Ҳанафий мазҳаби асосида адо этилиши”ни таъминлаш учун барча Жоме масжидларида доимий назорат ўрнатиш топшириғи берди.

 Хўжанд шаҳар мэри шунингдек, миллий анъаналарга мувофиқ тўғри кийинишни шакиллантириш учун аёллар орасида тушинтириш ишларини йўлга қўйишга ҳамда юқорида зикр қилинган мавзуларни ёритишда ОАВлари, айниқа телевидениянинг роли муҳимлигига эътибор қаратди.

 Туркистон:

Имомали Раҳмон бошчилигидаги Тожикистон ҳукумати аёлларни ҳижоб кийишига, эркакларни сақол қўйиши ва 18 ёшга тўлмаган йигитларни масжидларга киришига тўсқинлик қилгани сари жамият ичида қарамай ҳижобли аёлларнинг сони кундан кунга ортиб боряпти, Жума кунлари эса масжидлар одамлар, жумладан ўспирин ёшлар билан тўлиб кетмоқда.

 Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган тинимсиз курашишига қарамай жамият ичида исломий кўринишлар ва исломий қадриятлар кенг тарқалиб бориши, азизликни Аллоҳ хузуридан эмас, балки бандаси хузуридан истаётган президент ва унинг югурдакларини янада кескинроқ чоралар кўришга, янада ваҳшилашишларига олиб келмоқда.

  Пойтахт Душанбеда ва бундан ташқари Суғд вилояти каби мамлакатнинг шимолий минтақаларида ҳижоб кийишга бўлган интилиш яққол кўзга ташлана бошлади. Бу минтақаларда ҳижоб билан юришни афзал кўрган аёллар сони аввалгига қараганда анча юқори. Бошқа минтақаларда ҳам рўмол билан юрадиганлар кўпчиликни ташкил қилиб бормоқда.

 Тожик ҳукуматига қарашли аёллар қўмитаси тарафидан ўтказилган тадқиқотга кўра, ҳижоб кийган аёлларнинг аксарияти ҳижобга диний вазифа, яъни шаръий ҳукм ва ҳимоя воситаси сифатида қараши маълум бўлди.

 Шунинг учун ҳам бир ховуч бузуқ аёллар томонидан жорий қилинган 8 март кунини муносабати билан ўтказилган йиғилишда Тожикистон тоғути Имомали Раҳмон қора либос ва ҳижоб кийиш миллий маданиятга ёт эканлигини айтиб, бундай кийинган аёлларни танқид қилган эди. Аллоҳга осий бўлишда ўз президентидан ортда қолишни хоҳламаган шаҳар ва вилоят ҳокимлари ҳам бу йўлда кимўзарга пойгага киришиб кетишди. Бу йўлда ўзлари вақтинчалик эгаллаб турган лавозим ва қўл остиларида итоатда бўлиб турган куч органлари қувватига суяниб, Аллоҳнинг розилиги ва Унинг хоҳиш-истагини инобатга олмай қўйишди.

 Аллоҳ Таоло айтади:

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ الله بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ”. الصف

“Улар Аллоҳнинг нурини оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасаларда, Ўз нурини тўла (бутун дунёга) ёйгувчидир”. (Саф. 8)

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here