Британия янгидан қуролланиш режасини тузмоқда

474
0

Россиянинг Қримни босиб олиши ва унинг Болтиқ бўйи давлатларига нисбатан туғдираётган таҳдидлари ҳамда Украина шарқида юзага келган инқирозлар Британиянинг яна ҳам кўпроқ қуролланиш режасини тузишга туртки бўлмоқда.

Британия парламентининг мудофаа қўмитаси мамлакатни мудофаа қилиш режаси қониқарсиз эканлигини билдириб, дунё таҳдидларига, хусусан Россиядан келадиган янги таҳдидларга қарши лоиҳаларни янгидан кўздан кечириб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Мудофаа қўмитаси тарафидан тайёрланган ҳисоботга кўра, Британия таҳдидлар қаршисида ҳавфсиз бўлиши учун унинг мудофаа сиёсати бир неча жойларда барқарорликни таъминлаши лозим. Хусусан, ҳисоботда Бирлашган Қироллик анъанавий ва ноанъанавий таҳдидларга қарши тура оладиган вазиятда бўлиши лозим эканлигига алоҳида урғу берилди.

Ҳисоботда Россия қасд қилинган ҳолда 20 йилдан буён илк бор Европа давлатлари чегараларининг ҳарбий жиҳатдан ривожланган бир давлат тарафидан таҳдидга учраганлиги маълум қилинди. Шунингдек, Инглиз мудофаа қўмитасининг ҳисоботида Украинанинг шарқидаги инқирозлардан ташқари Ўрта Шарқда, Африка ва Жанубий Осиёда ҳам хавфсизлик сиёсати жиҳатидан ўзгаришлар юз берганлиги қайд этилди.

Қўмита аъзоларидан иборат депутатлар бу ўзгаришлардан кўз юмиб ўтиб кета олмаслигини ва Британияни изоляцияга тортмасликларини тилга олишди. 2010 йилдан буён консерватив либерал ҳукумат мудофаа харажатларини 8 фоизга яқин камайтирди ва харбийлар сонини ҳам қисқартирди.

Россиянинг Копенгагендаги элчиси Михаил Ваниннинг Данияга қарши қилган ядровий ҳужум таҳдиди фақат Даниядаги ҳарбий мутахассисларни ташвишга солмади, балки Британия ҳам бу таҳдиддан хавотирга тушди.

Россия элчиси Ванин Данияда чиқадиган “Jyllands Posten” газетасига берган интервьюсида Россиянинг НАТО тарафидан қурилиши режалаштирилган ракета ҳимоя тизимига қарши муносабатига нисбатан огоҳлантириб, Дания бу ҳимоя режасига иштирок этадиган бўлса Рус ядровий ракеталари Дания ҳарбий кемаларини нишонга олишини билдирган эди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here